Бугун 25 июнь, 2025 йил, чоршанба.

  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 24.06.2025 06:00
      • Порту
      • 4:4
      • Ал-Аҳли (Миср)
      • 24.06.2025 06:00
      • Интер Майами
      • 2:2
      • Палмейрас
      • 24.06.2025 23:59
      • Окленд Сити
      • 1:1
      • Бока Хуниорс
      • 24.06.2025 23:59
      • Бенфика
      • 1:0
      • Бавария
      • 25.06.2025 06:00
      • Эсперанс
      • 0:3
      • Челси
      • 25.06.2025 06:00
      • Лос-Анжелес
      • 1:1
      • Фламенго
  • Ўзбекистон кубоги
      • 24.06.2025 19:30
      • Нефтчи
      • 0:1
      • Машъал
      • 24.06.2025 19:30
      • Сўғдиёна
      • 4:1
      • Қизилқум
      • 25.06.2025 19:30
      • Бухоро
      • -:-
      • ОКМК

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Палмейрас 3 5
2 Интер Майами 3 5
3 Ал-Аҳли (Миср) 3 2
4 Порту 3 2

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ПСЖ 3 6
2 Ботафого 3 6
3 Атлетико 3 6
4 Сиэтл Саундерс 3 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бенфика 3 7
2 Бавария 3 6
3 Бока Хуниорс 3 2
4 Окленд Сити 3 1

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Фламенго 3 7
2 Челси 3 6
3 Эсперанс 3 3
4 Лос-Анжелес 3 1

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ривер Плейт 2 4
2 Интер 2 4
3 Монтеррей 2 2
4 Урава Редс 2 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Боруссия Д 2 4
2 Флуминенсе 2 4
3 Мамелоди Сандаунс 2 3
4 Ульсан Хёндэ 2 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ювентус 2 6
2 Манчестер Сити 2 6
3 Видад 2 0
4 Ал-Айн 2 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 2 4
2 Зальцбург 2 4
3 Ал-Ҳилол 2 2
4 Пачука 2 0

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Атлетико 1-0 Ботафого
3-тур Сиэтл Саундерс 0-2 ПСЖ
3-тур Порту 4-4 Ал-Аҳли (Миср)
3-тур Интер Майами 2-2 Палмейрас
3-тур Окленд Сити 1-1 Бока Хуниорс
3-тур Бенфика 1-0 Бавария
3-тур Эсперанс 0-3 Челси
3-тур Лос-Анжелес 1-1 Фламенго

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қатардаги «Тиббий йиғин» ёхуд Суперлига клублари шифокорларининг Доҳадаги илмий-амалий «саргузаштлари»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

ЎФФдан клубларга хат келди-ю, барча шифокорлар орасида шов-шув бўлиб кетди. Нима эмиш, ПФЛ барча Суперлига клублари шифокорларини Қатарга ўқишга юборар эмиш. Менинг ўзимга деярли барча клуб шифокорлари кўнғирок қилишди. Чунки спорт соҳасида ўқув-семинарлар бўлиб турарди-ю, аммо футбол клубларининг шифокорларини ўқиш ва малака ошириш учун чет элга юбориш биричи марта бўлаётган воқеа эди.

«Юз марта эшитгандан, бир марта кўрган яхши» - дейди доно халқимиз, тезда «тиббий йиғин»га тайёргарликни бошлаб юбордик. ЎФФ раҳбариятидан «оқ фотиха»ни олиб, Тошкент-Истанбул-Доҳа йуналишида Қатарга йўл олдик. Биз футболдаги шифокорлар бир-биримизни танисак-да, муносабатларимиз асосан ўйинлардаги салом-аликдан нарига ўтмас, нари борса бир-икки йилда ташкил килинадиган маҳаллий семинарларда кўришиб турамиз, холос. Шу сабабли, йўл бироз узоқроқ бўлса-да, узоқ вақт бир-бири билан яқиндан мулоқотни қумсаган шифокорлар бир-биримиздан клубларимиздаги йил якунлари, йил давомидаги жароҳатлар ва касалликлар, ҳар кимнинг ўзига хос даволаш услублари, қолаверса шахсий ҳаёт, футболчи ва мураббийлар ҳақида биз шифокорларнинг муносабатигача булган мавзулардаги суҳбат ва мунозараларимиз билан манзилга етиб боришимиз деярли сезилмай ўтиб кетди.

Эрта тонгдан Доҳа халқаро аэропортида бизни кутиб олишди, меҳмонхонага жойлашиб нонушта килиб олгач, «Aspetar» томон йўл олдик. Шу ўринда «Aspetar» ҳақида икки оғиз сўз. Тўлиқ номланиши «Aspetar-Қатар Ортопедик ва Спорт Тиббиёти госпитали» бўлиб, ушбу марказ дунёдаги энг кучли тўртликка кирувчи нуфузли спорт тиббиёт марказидир. Унда дунёнинг кўплаб мамалакатларидан (17 миллат вакиллари, асосан Европа мамалакатларидан) спорт тиббиёти соҳасидаги энг кучли мутахассислар фаолият кўрсатиб, марказ сўнгги замонавий тиббий анжомлар билан жиҳозланган. Ушбу марказ нафақат Қатар спортчилари, балки бутун дунё буйлаб машҳур спортчи ва асосан кўплаб машҳур футболчиларга тиббий ёрдам кўрсатиши ва ўзининг кенг қиррали илмий тадқиқотлари билан жуда машҳурдир. Шу билан бир қаторда ушбу марказда ФИФА ва ОФК ҳам жуда кўп халкаро илмий-амалий анжуманларни ўтказиб туради, шундай анжуманларда камина ҳам иштирок этган эдим.

«Aspetar»даги кутиб олиш маросимида марказ бош директори сўзга чиқиб, ташриф билан бизни илиқ қутлади ҳамда ўз шифокорларига эътибор қаратиб шундай ўқув семинарини ташкил килиш таклифини киритиб, ЎФФ раҳбарияти уни ҳайратлантирганини айтиб ўтди. Кейинги сўзга чиққан ташкилотчи профессор бизга ажратилган қисқа муддат ичида кенг қамровли футбол тиббиётидаги янгиликларни имкони борича қулай ва тушунарли етказиб беришга ҳаракат қилишларини айтиб ўтди. Шундан сунг гуруҳ раҳбари сифатида мен сўзга чиқиб, ЎФФ раҳбарияти саломини етказдим ва илиқ кутиб олишгани учун хурсандлигимизни ҳамда билим ва кўникмаларимизни яна бир бор янгилаб олиш имкони туғилганидан мамнун эканимизни билдирдим.

Танишув ва қутлов маросими тугагач, дастур бўйича биз учун «Aspetar» бўйлаб умумий танишув саёҳати уюштирилди, сўнгра алоҳида тиббий марказ бўлимлари бўйлаб танишиб борар эканмиз, ҳар бир бўлим фаолияти, унинг ишлаш режаси, мақсади ва вазифалари ҳакида батафсил тўхтаб ўтилди. Кўрганларимизни ва ҳар бир шифокор учун очилган янги қирраларни ёзишим учун алоҳида фурсат керак. Шундан сўнг бевосита ўқув жараёнига киришиб кетдик, яъни дастурда белгиланган спорт тиббиёти бўйича маърузалар ўқилди. Кун охирида тиббий марказдан қайта туриб, меҳмонхонага боришдан аввал шаҳар бўйлаб қисқа саёҳат уюштирилди ҳамда кейинги жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Доҳа чиройидан баҳраманд бўлиш имкониятини яратиб беришди.

Кейинги кунимиз жуда самарали булди, чунки дастур бўйича кун давомида айнан футбол тиббиётига тегишли бўлган ҳар хил мавзудаги маърузалар ўқилди. Ушбу маърузаларда бизнинг ҳар кунлик фаолиятимизда зарур бўлган ҳар хил қирралар қамраб олингани билан бир қаторда, маърузачиларнинг айнан биз учун маърузани тайёрлагани, ўз маърузаларида бизнинг логотиплар ва футболчиларимиз расмлари ва жароҳатларини мисол қилиб келтиришгани, маърузачилар ҳар хил миллат профессорлари бўлса-да кириш ва сўнг сўзларида ўзбекча сўзларни ишлатишгани бизни жуда ҳайратлантирди. Маърузаларда янгиликларни етказиш билан бир қаторда, фикр алмашиш, маъруза давомида бизни қизиқтирган саволларга етарлича кенг жавоб бериш, маърузалардан четда қолган бизни қизиктирувчи мавзуларда қўшимча маълумотлар бериш маърузачиларнинг асосий мақсади бўлди. Маърузалар жуда қизиқарли ва «табиий» бўлгани сабабли дастуримиз сўнггига етиб келганини билмай қолдик.

Ўқув-семинаримизнинг асосий вақти тугагач кичик «ёпилиш ва тақдирлаш» маросими бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққан бош директор ўринбосари: «Сиз билан ўтган семинаримиз биз учун ҳам жуда қизиқарли бўлди ва ушбу ўқув дастурини тайёрлаб, уни унумли ўтказганимиздан хурсандмиз, Ўйлайманки, сиз ҳам ўзингизга керакли тажриба ва кўникмаларни олдингиз. Бизнинг номимиздан федерациянгизга саломимизни етказиб қўйинг», - дея ўқув-семинарни ёпаркан, кейин ташкилотчилар билан биргаликда ҳар биримизга тантанали равишда сертификатлар топширишди. Шундан сўнг мен ҳам сўзга чиқиб, семинар биз учун жуда қизиқарли ва унумли бўлгани, бунинг учун ташкилотчиларга, қолаверса қизиқарли маърузалар тайёрлаган профессор-шифокорларга раҳмат айтиб, «Aspetar» ва Қатар футбол ассоциацияси раҳбариятига ЎФФ номидан миннатдорчилик айтишганини етказиб қўйдим.

Ортга қайтар эканмиз, парвозлар оралиғидаги вақтдан фойдаланиб, Истанбулнинг эътиборга лойиқ тарихий жойларини ҳам зиёрат қилиш билан янада бойиган Доҳа таассуротлари қалбимизга кўтаринкилик ҳадя этгани яққол сезиларди. «Аср яша – аср ўқи», айниқса шифокорлар доимо ўз устида ишлаб, изланишда бўлишлари керак. Қолаверса, бугунги тез ривожланаётган футболда тиббиётнинг ўрни жуда муҳимдир. Ушбу хорижий ўқув-семинари биз шифорлар учун билим ва амалий кўникмаларимизни яна бир бор янгилаб олиш учун катта мактаб бўлди ва ушбу имкониятни яратиб берган футбол раҳбариятига биз шифокорлар ўз миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз.

Аброр ПИРРИЕВ, «Локомотив» ПФК шифокори

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 08:32, 28.12.2017. Ўқилди: 4096 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Ювентус Кенан Йилдиз 3
2 Ал-Аҳли (Миср) Вессам Абу Али 3
3 Бавария Жамал Мусиала 3
4 Бенфика Анхель Ди Мария 3
5 Ювентус Рандал Коло-Муани 2
6 Ювентус Франциско Консейсао 2
7 Бенфика Леандро Баррейру 2
8 Атлетико Пабло Барриос 2
9 Ботафого Игор Жезус 2
10 Манчестер Сити Илкай Гюндоган 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.