Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 16 39
2 Пахтакор 16 35
3 ОКМК 16 28
4 Навбаҳор 16 28
5 Бухоро 16 27
6 Локомотив 16 25
7 Насаф 16 25
8 Андижон 16 21
9 Динамо 16 21
10 Бунёдкор 16 19
11 Хоразм 16 19
12 Сўғдиёна 16 18
13 Сурхон 16 18
14 Қизилқум 16 17
15 Қўқон-1912 16 12
16 Машъал 16 4

Ўтган ўйинлар. 16-тур

16-тур Сўғдиёна 1-0 Андижон
16-тур Пахтакор 2-2 Бухоро
16-тур Сурхон 0-1 Навбаҳор
16-тур Локомотив 2-1 Динамо
16-тур Хоразм 2-0 Машъал
16-тур Нефтчи 5-0 Қизилқум
16-тур Бунёдкор 2-3 ОКМК
16-тур Насаф 0-0 Қўқон-1912

Сўровнома

  • ЖЧ-2026да қайси жамоа чемпион бўлади, деб ўйлайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 11878 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 09.08.2026

      07:00 Д/ф "Пеле. Король футбола".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Гремио" - "Сан-Паулу".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Ремо" - "Атлетико Минейро".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Флуминенсе".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Гремио" - "Сан-Паулу".
      16:00 "Непобедимый".
      16:30 Чемпионат Бразилии. "Ремо" - "Атлетико Минейро".
      18:30 "Наши иностранцы".
      18:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Мирасол". Прямая трансляция.
      20:55 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Флуминенсе".
      22:55 Д/ф "Месси".
      23:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Интернасьонал". Прямая трансляция.
      02:00 "Бесконечная история". "1999 год".
      02:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Коринтианс". Прямая трансляция.
      04:30 Д/ф "Марадона Кустурицы".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 09.08.2026

      05:40 Плавание на открытой воде. Чемпионат Европы во Франции. Смешанная эстафета.
      07:35 "Эволюция спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      09:30 Хай-дайвинг. Чемпионат Европы во Франции. Женщины.
      10:25 Хай-дайвинг. Чемпионат Европы во Франции. Мужчины.
      11:40 Стендовая стрельба. Профессиональная лига спортинга в Санкт-Петербурге.
      13:05 Маунтинбайк. Чемпионат Европы в Швейцарии. Мужчины. Кросс-кантри.
      15:00 "Команда мечты".
      15:30 LIVE Всероссийская спартакиада 2026. Скейтбординг. Женщины. Прямая трансляция.
      16:45 Д/ф "Шахматные партии Холодной войны", 3 с. "Спасский против Фишера".
      17:30 LIVE Всероссийская спартакиада 2026. Скейтбординг. Мужчины. Прямая трансляция.
      18:50 "География спорта". Боровск.
      19:15 Всероссийская спартакиада 2026. Синхронное плавание. Дуэты. Произвольная программа.
      20:55 "Эволюция спорта".
      21:25 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      22:55 Всероссийская спартакиада 2026. Бадминтон.
      02:10 "Команда мечты".
      02:40 Всероссийская спартакиада 2026. Синхронное плавание. Группы. Произвольная программа.
      04:15 Всероссийская спартакиада 2026. Скейтбординг. Женщины.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 09.08.2026

      08:00 Смешанные единоборства. ONE FC.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      10:55 LIVE Всероссийская спартакиада 2026. Синхронное плавание. Дуэты. Прямая трансляция.
      12:30 "Чемпионы на все времена". Олег Молибога.
      13:00 "Вы это видели".
      14:05 Новости.
      14:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      15:05 LIVE Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 4 на автодроме "Игора Драйв". SMP GT4. Гонка 2. Прямая трансляция.
      16:25 LIVE Футбол. Женщины. Суперлига. "Локомотив" (Москва) - ЦСКА (Москва). Прямая трансляция.
      18:30 LIVE Футбол. Альфа-Банк Российская Премьер-Лига. 3-й тур. "Зенит" (Санкт-Петербург) - "Родина" (Москва). Прямая трансляция.
      21:30 LIVE Футбол. Альфа-Банк Российская Премьер-Лига. 3-й тур. "Спартак" (Москва) - "Краснодар". Прямая трансляция.
      00:05 После футбола с Георгием Черданцевым.
      01:50 Новости.
      01:55 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:30 Всероссийская спартакиада 2026. Бадминтон.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 09.08.2026

      05:30 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 8.
      06:30 Снукер. Открытый чемпионат Китая в Тайюане. Раунд 1.
      08:00 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 8.
      09:30 Снукер. Открытый чемпионат Китая в Тайюане. Раунд 1.
      11:00 LIVE Снукер. Открытый чемпионат Китая в Тайюане. Раунд 1. Прямая трансляция.
      14:30 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 8.
      15:30 Скалолазание. Кубок мира. Этап 8 в Шамони, Франция. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      16:30 Фехтование. Чемпионат мира в Гонконге. Команды. Обзор.
      17:30 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 8.
      18:45 LIVE Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 9. Прямая трансляция.
      22:45 Велоспорт. "Велошоу".
      23:00 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 11 в Лондоне, Великобритания.
      01:00 Снукер. Открытый чемпионат Китая в Тайюане. Раунд 1.
      04:30 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 9.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Терма жамоамиз учун тезлик олишнинг айни фурсати

Баҳо:
+1 | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Йиғинлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Футбол мутахассиси эмас, оддий мухлисман. «ИнтерФутбол» газетасини кўп йиллардан буён қолдирмай ўқиб келаман, Тошкент, Навоий, Қарши, Самарқанд ва Жиззах шаҳарларида бўладиган чемпионат, кубок ўйинларини имкон қадар стадионда кузатишга ҳаракат қиламан.

Имкони топилмаса, телевизорда кўраман ёки газеталар ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали ўйин тафсилотлари билан танишаман.

Дейлик, «ИнтерФутбол»нинг 48 саҳифасини 2-3 кун давомида ўқийман, барчасини таҳлил этиб, бўлажак ўйинлар натижасини ўзимча прогноз қиламан. Хуллас, жаҳон ва миллий футболимиз билан мудом ҳамнафасман.

Охирги мавсум. Кўплаб мухлислар ҳамон аламзада, зеро, миллий жамоамиз ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга киритолмади. Лекин холисона айтсак, олий лига-2017 олдинги мавсумларга нисбатан қизиқарлироқ, жанговарроқ ўтди. Хусусан, кутилмаган натижалар кўп учради ва айрим стадионларга мухлислар ташрифи ҳам яхшиланди.

Авваллари кўплаб ўйинлар натижасини олдиндан осонгина тахмин қилардик - номдор жамоалар қийинчиликсиз ғалаба қозонарди. 2017 йилги мавсумда бундай ҳолат кузатилмади, аксарият ўйинларда қайси томон ютишини баралла айтолмадик. Бу чемпионатда рақобат ва савия ошганини англатади.

Мухлислик маданияти. Олий лигада кузатилган яна бир ижобий ҳолат - мухлислик маданияти ижобий томонга ўзгарди. Саноқли ҳолатларни инобатга олмасак, мухлислар жамоаларни талаб даражасида, тартибли қўллаб-қувватлаб туришди.

Шахсан ўзим бир неча бор гувоҳи бўлдим, мезбон жамоа мухлислари ҳар икки томонни ўйин бошида муносиб қарши олиб, охирида чиройли қарсаклар остида кузатиб қўйдилар, ҳаттоки, баъзида тик турган ҳолатда. Авваллари икки жамоа фан-клуби аъзоларининг ўзаро тортишиб, жанжаллашганини кўп бора кўрганмиз.

Энди улар бир-бирларига ҳурмат билан ёндашиб, ўйин якунлангач, натижадан қатъий назар, рақиб жамоа футболчиларини ҳам олқишламоқдалар. Бундай ўзгариш қувонарли, албатта. Шунингдек, янги замонавий стадионларда мухлисларга зарур қулайликлар (автоуловлар учун махсус жой, хизмат кўрсатиш тизими, бадиий тадбирлар) яратилаётганини ҳам алоҳида айтиш жоиз.

Шундай ишлар давом эттирилса, чемпионатимиз ўйинларида худди еврофутболдагидек байрамона муҳит ҳукм суради. Мухлислик маданияти қанча ошса, шунча яхши. Агар сўкинишлар, куракка сиғмайдиган гап-сўзлар янграмаса, кўпчилик оиласи, фарзандлари билан стадионга кириб, футбол томоша қилиш асносида мароқли ҳордиқ чиқариши мумкин.

Футболчилар маданияти. Ҳа, мухлислар стадионда чиройли футбол кўриб, вақтни хушчақчақ ўтказишни хоҳлашади. Лекин айрим «замонавий» олифта футболчиларга қараб бўлмайди - соч-соқоллари ўсган, менталитетимизга тўғри келмайдиган татуировкалар...

Бу ҳам мухлислар таъбини тирриқ қилади. Айрим мураббийлар билан тарбиявий ишларни кучайтириш керак. Шундай мураббийлар борки, бирор футболчи хато қилса ёки жамоа ютқазса, омма оддида очиқ-ойдин сўкиниб, шогирдларини ҳақоратлашади (мухлисларга эшиттириб).

Қолаверса, сув идишларини тепиш, ҳаттоки, аччиқланиб ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этмаслик ҳолатлари ҳам учрайди. Бундай салбий ёндашувга қарши туриш - давр талаби. Дунёнинг энг сара клубларини бошқарадиган машҳур мураббийлар ҳам ўйин вақтида асабларини жиловлаб, ғазабларига эрк бермайдилар.

Футбол мухлислари қайси мураббий қандайлигини билишади - унинг меҳнатию, натижалари ҳаммасига далолат. Битта мисол, мавсум-2017нинг иккинчи даврасида «Бунёдкор» Навоийда 2:0 ҳисобида ғалаба қозона туриб, якунда 3:3га рози бўлди. Алоҳида кузатдим, тажрибали Миржалол Қосимов бутун вақт давомида роса асабийлашди, шогирдларига тинмай кўрсатмалар берди.

Муҳими, ўйин тугаши билан ҳаммасини оддий қабул қилди, футболчиларга бирма-бир қўл узатди, раҳмат айтди. Эътибор беринг, мухлислар гарчи «Қизилқум» ғалаба қозонмаган бўлсада, Миржалолни ўринларидан туриб олқишладилар. Ўз навбатида, мураббий ОАВ вакилларига рақиб жамоани бироз мақтаб ҳам қўйибди.

Мана, ўз ишининг ҳақиқий устаси, профессионал. Бундайлар ҳар доим, ҳар қаерда ҳурматга лойиқлар. Ўзларини «уришқоқ хўрозча»дек тутадиган «мураббийчалар» айнан Қосимовга ўхшаган аслардан ўрнак олишсин.

Ислоҳотлар. Энди ЎФФнинг янги раҳбарияти бошлаган ишлар ҳақида гапирсам, ислоҳотларни фақат олқишлаш керак. «Олий лига» ва «Биринчи лига» атамалари йиллар давомида эскирганди. Суперлига, Про-лига - қандай жарангли номлар... Ҳа, айримлар эътироз билдириши мумкин:

«Ном ўзгаргани билан сифат ошармиди?» Албатта, ошади! Масалан, мактаб ёки қишлоқда болалар ўйинини озгина томоша қилинг - ҳаммаси оддий. Шу болаларга машҳур футболчилар ёки жамоалар (Роналду, Месси, Неймар..., «Реал», «Барселона», «Бавария»...) номи ёзилган футболкалар кийдириб кўринг, шиддат ошганини кузатасиз. Янги мавсумда Суперлигада ҳам, Про-лигада ҳам кескин ўзгариш бўлишига ишонаман.

Формат. Юқори лигада 12та жамоа қолиши эълон қилингач, «Динамо», «Сўғдиёна», «Нефтчи» каби клублар раҳбарлари регламент бузилганини айтиб, норозилик билдирдилар. Хўш, агар формат ўзгариши ҳақида чемпионат бошида айтилганида, бу жамоалар олий лигада қолиб, «Олмалиқ», «Машъал» ёки «Қўқон-1912», «Металлург» тушиб кетармиди?

Йўқ, асло. 12та жамоа қолиши чемпионат стартида эълон қилинмаган бўлса, нима? Элита билан хайрлашган клублар нега мавсум бошидан юқорироқ ўринларни кўзламади? Номига қатнашадиган, совринли ўринлар учун курашмайдиган жамоадан қандай наф бор? Бундай ёндашув билан футболни ривожлантириш мумкинми?

Энди Суперлигага «сиғмаган» футболчилар Про-лигада ўйнайверишади. Про - бу олдинги биринчи лига эмас. Бордию, Суперлигада ўйнашни исташмаса, марҳамат, ўз устиларида жиддий ишлашсин. Демакки, футболимизда очиқ ва ҳалол рақобат юзага келмоқда.

Нормативлар. Футболчилар олдига жисмоний тайёргарлик масаласида қатъий талаблар қўйилаётгани айни муддао. Европа клублари футболчиларининг жисмоний тайёргарлигию, тезлиги тўғрисида етарли маълумотга эгамиз, лекин ўз йигитларимиз ҳақида ҳеч вақо билмаймиз.

Келгусида юқори лигада ўйновчи ҳар бир футболчининг турли кўрсаткичлари ( дейлик, югуриш суръати)ни эълон қилиб бориш керак. Шунда ўз устиларида ишламайдиган, тез чарчаб қолиб, асабийлашганча қўполлик қиладиган, майдонда жон куйдирмайдиган футболчилар камаяди.

Керак бўлса, ЎФФ футболчининг майдондаги хатти-ҳаракатлари (қанча масофа босиб ўтгани, аниқ узатмалар сони ва бошқа кўрсаткичлар)ни аниқ баҳолайдиган ускуналарни олиб келсин. Шундай кейин футболчиларнинг қандай ишлашларини кўрасиз. Қолаверса, футболчиларнинг маданий билимларини ҳам ошириш зарур.

Дейлик, уларнинг спорт нашрларига обуна бўлишларини таъминлаш мақсадга мувофиқ. Токи, ҳар бир футболчи мунтазам равишда ўз кўрсаткичларини таҳлил қилиб борсин. Машҳур спортчилар ҳақида олинган кўплаб ҳужжатли фильмларни кўрганмиз.

Ҳар бир юлдуз режадаги машғулотларга қўшимча равишда алоҳида шуғулланган, интизом, овқатланиш, ҳаттоки, дам олиш тартибига жиддий ёндашган. Бизда ҳам бундай футболчилар бор, афсуски саноқли...

Малака. Янги мавсум бошланишига қадар чемпионатимиз ўйинларини тасвирга олувчи операторларни ҳам ўқитиш, малакаларини ошириш керак.

Зеро, айни пайт бизда трансляциялар сифати анча паст. Масалан, жарима зарбаси тепилаётган вазиятда тасвирчи голни ҳис қилолмаганиданми, тўп йўналишини узлуксиз кўрсатолмайди.

Шунингдек, футболга бағишланган кўрсатув ва шарҳлар кўпайгани билан ижодкорлар қийналишмоқда. Дейлик, шарҳда 38-дақиқада «фалончи» гол ургани айтиладию, умуман бошқа вазият кўрсатилади. Чунки ижодкорларга гол урилган вазият ёзуви тақдим этилмайди.

Яна бир камчилик - айрим стадионларда 5-6 минг мухлис йиғинганига қарамай, бўм-бўш трибуналар намойиш этилади, сабаби -  тасвирчи қарама-қарши томонни суратга олиш билан чекланади.

Миллий жамоа. Ўзбекистон терма жамоасига тезроқ бош мураббий тайинлаш керак. Тўғри, олдимизда расмий ўйинлар йўқ. Лекин янги мураббий ҳозирдан номзодларни обдон кўздан кечириши, иқтидорларни топиб, ўртоқлик ўйинлари орқали жамоани тайёрлаб бориши шарт.

Келишилган ўйинлар. Шу кунга қадар бирор ғирром ўйин аниқланмади ва таҳлил ҳам қилинмади. Демакки, чемпионатимизда келишилган ўйинлар бор-йўқлиги ҳақида асосли фикр айтолмаймиз. Лекин кўп йиллардан буён  олий лигада ўйнаётган 2та ўртамиёна жамоанинг ўзаро учрашувлари статистикасини яхлит ҳолда кўрсак, жуда қизиқарли маълумотлар юзага чиқади.

Яъни шартли «А» ва «Б» жамоаларининг ўйинларида ўзига хос баланс кўзга ташланади: ??? йил - 1-0 ва 0-1, ??? йил - 2-1 ва 1-2 (ёки шубҳа туғдирмаслик учун 1-0 ва 2-1ми 2-0 ва 2-4)... Ҳар ҳолда, шундай тенглик жуда кўп бўлса керак.

Хулоса. Такрор айтаман, оддий мухлис сифатида шахсий фикрларимни билдирдим, булар айримларга маъқул келмаслиги ҳам мумкин. Асосий хулоса шуки, футболимизда тараққиёт тезлигини ошириш вақти келди. Бугунги ислоҳотлар, янгиликлар футболимизни нурли йўлларга бошласа, ажабмас. Шундан умидвормиз, албатта...

Отабек ШАМСИЕВ, Навоий шаҳри

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 08:44, 14.01.2018. Ўқилди: 6010 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 12
2 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 9
4 Нефтчи Стипе Перица 8
5 Пахтакор Чинеду Стефан 8
6 Насаф Бобур Абдухолиқов 7
7 Пахтакор Достон Ҳамдамов 7
8 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 6
9 Нефтчи Жамшид Искандеров 6
10 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик