Мадриднинг «Реал» клуби «Интер» ҳужумчиси Мауро Икардини сотиб олиш фикридан қайтмаяпти. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар тарқатди.
Манба берган хабарга кўра, «қаймоқранглилар» ёзги трансферлар вақтида «Интер» сардорини қўлга киритишга ҳаракат қилиб кўрмоқчи. Бунинг учун улар аргентиналик форварднинг шартномасида кўрсатилган 110 млн. евро товон пулини тўлашга тайёр бўлиб турибди.
Агар бу харид амалга ошса, Икарди Мадрид клуби тарихидаги энг қиммат футболчига айланади. Сўнгги марта «Реал» 100,6 миллион евро эвазига Гарет Бэйлни ўз сафига қўшиб олганда бундай рекордни қайд этганди.
Мауро Икарди жорий мавсум Италия А Сериясининг 20та учрашувида майдонга тушиб, 18та гол ва 1та голли узатма муаллифига айланган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).