"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду клуб президенти Флорентино Пересдан ваъдасини баармаётганида хафа. Перес 2016/17 йилги мавсум тугаганидан футболчига янги шартнома ваъда қилган
32 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси 2021 йилгача тузилган.
Mundo Deportivo маълумотига кўра, португалиялик футболчи ўз маслаҳатчиларига "Барселона" билан Лионель Мессининг ва Неймарнинг "ПСЖ" билан янги шартномаларини ўрганиб чиқишни топширган. Аргентиналик футболчининг маоши солиқлар ва бонуслардан ташқари 40 миллион евро, бразилияликнинг маоши эса - 30 миллион еврони ташкил қилади. Роналдунинг маоши 21 миллион евро.
"Улар доим "эртага, эртага" дейишади. Бунда (янги шартнома) гап пулда эмас, обрўда. Энди бошқа юлдузлар билан фарқ катта бўлиб кетди", - дея футболчининг сўзларини келтиради нашр, унинг яқинларига таяниб.
16 январь куни Record.pt нашри Перес Роналдуга ўзи учун бошқа клуб топишни айтганини эълон қилди. Яна бир хабарда Роналду ўзи 2003 дан 2009 йилгача тўп сурган "Манчестер Юнайтед"га қайтиши мумкинли айтилган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).