Бугун 29 сентябрь, 2026 йил, сешанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 134 53 45 232
2 Япония 41 68 63 172
3 Жанубий Корея 21 26 44 91
4 Ўзбекистон 12 17 13 42
5 Таиланд 10 8 12 30
6 Қозоғистон 9 13 23 45
7 Баҳрайн 9 3 3 15
8 Эрон 8 15 10 33
9 КХДР 7 5 5 17
10 Малайзия 6 4 9 19

"Манчестер Сити" 114 та қоидабузарлик иши бўйича судда курашишга тайёр [0]

Клопп Грецияга қарши мағлубиятдан сўнг мухлисларнинг ҳуштаги ҳақида: "Балки кимдир баланд овозда нафас чиқарган ёки астма билан касаллангандир" [0]

Анчелотти: "Танқид менинг келажак ҳақидаги тасаввуримга қандай таъсир қилиши мумкин? Нолга тенг" [0]

"МЮ" мухлислари "Манчестер Сити"нинг қоидабузарликлари ҳақида: "Мисли кўрилмаган саноат фирибгарлиги, молиявий допинг" [0]

Мбаппе Чемпионлар Лигасининг учта ўйинидан четлаштирилди [0]

Аичи–Нагоя-2026: Ўзбекистон 9-кунда 4та медални қўлга киритди [0]

"ПСЖ"нинг собиқ футболчиси: "Зидан атиги тўрт кунлик машғулот йиғинида ажойиб жамоани шакллантирди" [0]

Зидан ким билан бир жамоада ўйнашни хоҳларди? [0]

"МЮ"нинг собиқ футболчиси Роналдунинг Мессидан қандай устун эканлигини тушунтирди [0]

Шахмат олимпиадаси ғолиблари ва иштирокчилари давлат мукофотлари билан тақдирланди [0]

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1893 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2150 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 29.09.2026

      06:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      08:00 Олимпийские игры. Зал славы: Афины-2004.
      09:00 Снукер. Второй раунд.
      11:00 LIVE Снукер. Второй раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      15:30 Снукер. Второй раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Третий раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Маунтинбайк. Женщины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      20:15 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      21:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      22:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на трудность. Финал. Мировая серия. Копер.
      23:00 Снукер. Третий раунд.
      01:00 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Фудзи. Обзор.
      02:00 Трейлраннинг.
      03:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на скорость. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      03:45 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      04:30 Снукер. Третий раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Динамо» ўртоқлик учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Динамо
Рукн: Янгиликлар
A A A

Янги мавсумга тайёргарлик ишларини Самарқандда ўтказаётган «Динамо» жамоаси дастлабки назорат учрашувини Самарқанднинг яна бир клуби «Шердор»га қарши ўтказди.

Чархин қўрғонидаги «Динамо» футбол мактабига тегишли майдонда ўтган назорат баҳсида «Динамо» жамоаси йирик 3:0 ҳисобида ғалабага эришди. Шу куни «Динамо» сафида мураббийлар бир қатор футболчиларни синовдан ўтказишди.

Ўйинни ҳужумкор бошлаган вакилларимиз 12-дақиқада ҳисобни очишди. Илҳом Юнусов томонидан етказиб берилган чиройли «пас»ни Амиржон Сафаров кучли зарбаси билан голга айлантирди, 1:0.

25-дақиқада эса Жасур Азимов бошлаган ҳужумдан кейин Жасур Қурбонов жарима майдонида рақиб дарвозабони яккама-якка ҳолатга чиқиб бораётганида «Шердор» ҳимоячиси Саддам Бойматов томонидан тўхтатиб қолинди. Белгиланган 11 метрлик жарима тўпини Комил Шарофутдинов бехато амалга оширди, 2:0.

35-дақиқада эса бурчакдан етказиб берилган тўпни Жасур Қурбонов бош билан «Шердор» дарвозасига киритиб, ҳисобни 3:0 га етказди.

Иккинчи бўлимда ҳам жамоалар анча ҳужумкор ўйин намойиш этишди. 55-дақиқада Ҳакимхон Аъламхонов жарима майдонида «Шердор» ҳужумчиси Муҳаммад Ражабовга нисбатан ўйин қоидасини бузгани учун пенальти белгиланди. Зарбани жабрланувчининг ўзи берган бўлсада, «Динамо» посбони Рустам Тоштурдиев ажойиб «сейви» эвазига 11 метрлик зарбани қайтариб қолди.

Шунингдек, «Шердор» сафидаги Ислом Шарипов, Абдулло Набиевларда ҳам ҳисобни қисқартириш учун имкониятлар бўлганди, аммо ўйиндаги ҳисоб ўзгармади.

Қайд этиш жоиз, ўз олдига 2018 йилда Про-Лигада иштирок этишни мақсад қилган «Шердор» клуби ўтган ҳафтада Самарқандда Жиззахнинг «Сўғдиёна» клубига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушиб, 2:2 ҳисобини қайд этганди.

«Динамо»нинг Самарқанддаги ўқув-машғулот йиғини давом этмоқда.

17 январь (чоршанба)

Самарқанд. «Динамо» ФМ стадиони.

«ДИНАМО» - «ШЕРДОР» - 3:0 (3:0)

Бош ҳакам: Шерзод Қамаров (Самарқанд)

Голлар: Амиржон Сафаров 12, Комил Шарофутдинов 25, Жасур Қурбонов 36.

«Динамо»: Рустам Тоштурдиев, Бунёд Исроилов, Ҳакимхон Аъламхонов, Миркомил Локаев, Темур Файзуллаев, Акмал Бозоров, Илҳом Юнусов, Жасур Азимов, Комил Шарофутдинов, Жасур Қурбонов, Амиржон Сафаров.

Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушганлар: Шамсиддин Саъдуллаев, Жасур Ашуров, Шаҳзод Саидов, Асад Толипов, Меҳрож Худойбердиев, Орзумурод Аҳмедов, Дамир Темуров, Асомиддин Маматов, Рамиш Бобомирзаев.

«Шердор»: Шуҳрат Мухторов, Саддам Бойматов, Шербек Шукуров, Акбар Сиддиқов, Отабек Хамроқулов, Фарҳод Сафаров, Миржалол Локаев, Фарзин Мухторов, Нурбек Олмосов, Ислом Шарипов, Муҳаммад Ражабов.

Амалга оширилмаган пенальти: Муҳаммад Ражабов («Шердор»), 55.

Манба: www.fcdinamo.uz
Киритилди: 17:17, 18.01.2018. Ўқилди: 3630 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик