Бугун 5 июнь, 2026 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

AFC U23. Ўзбекистон Японияни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Қитъа чемпионатлари / Ёшлар (U23) ОЧ
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Ўзбекистон терма жамоаси Хитойда ўтаётган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатининг ярим финал босқичига чиқди. Жамоамиз чорак финалда Япония устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Равшан Ҳайдаров шогирдлари дастлабки 45 дақиқа ичида рақиб дарвозасига жавобсиз 3та тўп йўллашди. Баҳс бошиданоқ ўзбекистонликлар ташаббусни ўз қўлларига олиб, ҳужумкор ўйин намойиш қила бошлашди. Вакилларимиз бурчак тўпини ўйинга киритганидан кейин 31-дақиқада Жавоҳир Сиддиқов 16 метрлардан кучли зарба бериб, ҳисобни очди. Японлар ҳали ўзига келиб улгурмасидан терма жамоамиз рақиб дарвозасига яна 2 марта йўл топишди. Ҳамдамов ва Яхшибоевнинг голлари эвазига Ўзбекистон 3:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди.

Иккинчи бўлимнинг дебюти ўзбекистонлик учун яна омадли келди. Майдон марказидан берилган узатма натижасида Яхшибоев тўпни рақиб жарима майдончаси ичида эгаллаб олди, бир ҳимоячини алдади ва чап оёқда олис бурчакни ишғол қилди.

Орадан кўп ўтмасдан терма жамоамиз бешинчи голни уришига бир бахя қолди. Комилов чап қанотдан юқорилатиб узатма берди. Ҳимоячи бош билан қайтарган тўпни Жасур Яхшибоев эгаллади ва чап оёқда зарба йўллади. Тўп устун ва тўсин кесишган нуқтага тегиб, майдонни тарк этди! Қолган дақиқаларда Ўзбекистон U23 терма жамоамиз хотиржамлик билан ҳимояланди ва йирик ҳисобдаги ғалабани сақлаб қолди.

Шу тариқа, олимпиячиларимиз Осиё чемпионатининг ярим финалига йўл олди. Бу босқичда жамоамизга Жанубий Корея - Малайзия жуфтлиги ғолиби тўқнаш келади.

ОФК U23. Чорак финал.
ЯПОНИЯ - ЎБЕКИСТОН - 0:4 (0:3)
Голлар: Жавоҳир Сиддиқов (31), Достонбек Ҳамдамов (35), Жасур Яхшибоев (39, 47)
Огоҳлантиришлар: Кёсаке Тагава (85) — Достон Турсунов (78)
Япония - Риёсуки Кожима, Со Фужитани, Теруки Ҳара, Киёсуки Тагава, Кейта Эндо, Юто Ивасаки, Такаги Акито, Шион Иноуэ (Хироки Ито 68), Юта Камий (с), Таийо Кога, Юго Татсута.
Ўзбекистон: Ботирали Эргашев, Рустамжон Ашурматов, Акрамжон Комилов, Аббосжон Отахонов, Азизжон Ғаниев, Одилжон Ҳамробеков (Абдужамол Исроилов 86), Жасурбек Яхшибоев, Забихилло Ўринбоев (Дониёржон Нарзуллаев 81), Жавоҳир Сиддиқов (Бобур Абдухолиқов 74), Достонбек Ҳамдамов, Достонбек Турсунов.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 14:54, 19.01.2018. Ўқилди: 15070 марта. Фикрлар: 27 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик