Бугун 7 июнь, 2026 йил, якшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Энди Ўзбекистоннинг 16 ёшгача бўлган терма жамоалари Испаниядаги очиқ чемпионатларда иштирок этади

Баҳо:
+1 | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов айни пайтда Испания пойтахти  Мадрид шаҳрида бўлиб турибди.

Умид Аҳмаджонов кеча "Реал" Мадрид клуби президенти Флорентино Перес, жамоа Бош директори Хосе Анхель Санчес, клубнинг Ташқи алоқалар бўлими директори Эмильо Бутрагеньо, "Stellar group" агентлик компаниясининг Испания ва Португалия бўлими президенти Луис Алонсо билан кўришганди.

Бугун Испания футбол федерациясида учрашув бўлиб ўтди ва унда Умид Аҳмаджонов Испания ФФ Техник директори Фернандо Йерро ва Мураббийлар тайёрлаш Қўмитаси директори Эдуардо Катурла билан учрашди. Учрашув давомида Ўзбекистон Футбол федерацияси ва Испания футбол федерацияси ўртасида ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришилди.

Келишувга кўра энидиликда Ўзбекистоннинг 16 ёшгача бўлган терма жамоалари Испаниядаги очиқ чемпионатларда иштирок этади. Шунингдек, Суперлига клублари вакиллари Испаниянинг “Реал” Мадрид, “Барселона” каби кучли жамоаларига сафар уюштириб, бу клубларнинг иш олиб бориш тизими, инфратузилмаси, машғулотлар олиб бориш жараёнлари билан яқиндан танишади.

Испания ФФнинг фаолиятини яқиндан ўрганиш мақсадида шу йилнинг март ойида Ўзбекистон футбол федерацияси делегациясини Испанияга юбориш бўйича ҳам келишувга эришилди.  Шунингдек, Испания ФФдан ҳам делегация юртимизга ташриф буюради. Улар томонидан ажратилган Техник директор юртимизда бўлиб, ўзбек футболини ривождантиришнинг янги тизимини йўлга қўйишга ёрдам беради.

Эндиликда Ўзбекистон футбол федерацияси ҳам Испания футбол федерациясидаги тизим асосида иш олиб боради. Ҳаттоки, ЎФФдаги штат бирликларини ҳам Испания ФФдаги билан бир хил асосда ташкил этиш режалаштирилган.

Бугун Умид Аҳмаджонов “Реал Мадрид” академияси президенти Хулио Ронко билан ҳам учрашиши кўзда тутилган.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 16:22, 22.01.2018. Ўқилди: 7033 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик