Бугун 29 август, 2025 йил, жума.

      • 28.08.2025 00:00
      • Сельта
      • 1:1
      • Бетис
      • 29.08.2025 22:30
      • Эльче
      • -:-
      • Леванте
      • 30.08.2025 00:30
      • Валенсия
      • -:-
      • Хетафе
      • 30.08.2025 20:00
      • Алавес
      • -:-
      • Атлетико
      • 30.08.2025 22:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 30.08.2025 22:30
      • Жирона
      • -:-
      • Севилья
      • 30.08.2025 16:30
      • Челси
      • -:-
      • Фулхэм
      • 30.08.2025 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Эвертон
      • 30.08.2025 19:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Бёрнли
      • 30.08.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Брентфорд
      • 30.08.2025 19:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Борнмут
      • 30.08.2025 21:30
      • Лидс
      • -:-
      • Ньюкасл

Пауло Бенту ким ва Осиёда қандай ишлаётганди? [38]

"МЮ" ўз тарихида илк бор 4-дивизион жамоасидан мағлуб бўлиб, Англия Лига кубогини тарк этди [28]

Паулу Бенту Тошкентга етиб келган [28]

"Манчестер Юнайтед"нинг АПЛда чемпион бўлишдан кўра Чемпионшипга тушиб кетиш эҳтимоли 80 баравар юқори (Opta) [23]

Месси барча мусобақаларда мавсумнинг 26 ўйинида 32 та самарали ҳаракат амалга оширди [20]

«Сўғдиёна» - «Динамо» ўйинидаги 90+6-дақиқада белгиланган пеналти бўйича Эксперт-ҳакамлар комиссияси расмий хулосаси: «Ҳакамнинг қарори нотўғри» [15]

ЕЧЛ янги мавсумига қуръа ташланди. "Реал" Қозоғистонга келади [13]

Англия лига кубоги. «Манчестер Юнайтед» тўртинчи дивизион клубига ютқазиб, мусобақани тарк этди (видеошарҳ) [12]

Мессининг дубли "Интер Майами"га Лигалар кубоги ярим финалида "Орландо Сити" устидан ғалаба келтирди [12]

Goal ЕЧЛ янги мавсуми фаворитлари рейтингини тузди [11]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Вильярреал 2 6
2 Барселона 2 6
3 Реал Мадрид 2 6
4 Хетафе 2 6
5 Атлетик Бильбао 2 6
6 Бетис 3 5
7 Эспаньол 2 4
8 Райо Вальекано 2 3
9 Алавес 2 3
10 Осасуна 2 3
11 Реал Сосьедад 2 2
12 Эльче 2 2
13 Сельта 3 2
14 Атлетико 2 1
15 Валенсия 2 1
16 Мальорка 2 1
17 Леванте 2 0
18 Севилья 2 0
19 Реал Овьедо 2 0
20 Жирона 2 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Сельта 1-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 3-тур

29/08 22:30 Эльче - Леванте
30/08 00:30 Валенсия - Хетафе
30/08 20:00 Алавес - Атлетико
30/08 22:00 Реал Овьедо - Реал Сосьедад
30/08 22:30 Жирона - Севилья
31/08 00:30 Реал Мадрид - Мальорка
31/08 20:00 Сельта - Вильярреал
31/08 22:00 Бетис - Атлетик Бильбао
31/08 22:30 Эспаньол - Осасуна
01/09 00:30 Райо Вальекано - Барселона

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 2698 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Умид Аҳмаджонов: «Афсуски, сўнгги йилларга келиб юртимизда футбол тизими бутунлай издан чиқиб кетган»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Расмий тадбирлар / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

— Сизни Ўзбекистон миллий Олимпия қўмитасига раҳбар бўлиб тайинлашингиз ҳақидаги хабар интернет сайтларида тарқалгач, ижтимоий тармоқларда юртдошларимиз томонидан турлича фикрлар билдирила бошланди. Жумладан, аксарият спорт ишқибозлари бир одамнинг икки ташкилотга раҳбарлик қилиши аввалгидек “эски ҳаммом, эски тос” бўлиб қолмайдими деган мазмунда хавотир билдиришмоқда. 

—  Аввало, мени ушбу лавозимга муносиб кўрган давлатимиз раҳбарига юксак ишончлари учун чексиз миннатдорлик изҳор этаман. Зиммамга қандай масъулият юкланганлигини жуда яхши ҳис этиб турибман, шундай экан, Президентимиз ва халқимиз ишончини оқлаш учун икки карра куч ва ғайрат билан ишлашга тайёрман.

Саволингизга келадиган бўлсак, икки ташкилотга раҳбарлик қилишим бу вақтинчалик бўлиб, жорий йилнинг 25 январида Ўзбекистон футбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтади ва унда ташкилотга янги раҳбар сайланиши кутилмоқда. Демакки, футбол федерациясида раҳбарлик ваколатимни топшираман. Аммо бу футболдан бутунлай кетаман дегани эмас. Чунки ўзбек футболида бошлаб қўйган бир қатор янги лойиҳа ва режаларимиз бор, уларни ниҳоясига етмазмай туриб ортга чекиниш адолатдан бўлмайди.  

Хабарингиз бор, биз Миллий чемпионатимиз форматини бутунлай  ўзгартириб, энг аввало, Супер Лига ва Про Лига мусобақаларига асос солдик. Бундан бошқача йўл тута олмасдик, боиси ўзбек футболи аллақачон ислоҳотларга муҳтож эди. Сўнгги бир неча йил давомида миллий чемпионат ўйинлари, ҳаттоки энг кескин ва муросасиз руҳда кечадиган дерби ўйинларига ҳам мухлисларнинг ташрифи кескин камайиб кетгани хақида кўп гапирилди, аммо айтингчи, ишқибозларни яна стадионларга қайтариш борасида қандай амалий ишлар қилинди? Ҳеч қандай! 

Чемпионат форматини ўзгартириб биз биринчи навбатда жамоалар орасида кучли рақобат юзага келтиришни, ҳар бир ўйин финалга тенг баҳсга айланишини мақсад қилгандик. Чунки ўз ўзидан маълумки Супер Лигада клублар сони камайгач элитада фақат республикамизнинг энг сара футболчилари, кучлилар сафида ўйнашга муносиб бўлган энг иқтидорли ёшлар тўп суришади. Ҳар бир очко олтинга тенг бўладиган чемпионатда эса ўз ўзидан футболнинг нохуш иллати — келишилган ўйинлар барҳам топади.

Шу пайтга қадар чемпионат ўйинлари ноябрь ойида якунига етгач, футболчилар янги мавсумга қадар 2-3 ой мобайнида дам олишган. Европа миллий чемпионатларида таътиллар шунча давом этишини тасаввур қила оласизми? Ахир шунча пайт машғулотлар ва ўйин амалиётисиз қолган футболчидан янги мавсумда қандай натижа кутиш мумкин? Ана шу жиҳатларнинг бари миллий чемпионатимиз савияси йил сайин тушиб боришига олиб келган. 

Биз жорий йилдан бошлаб  мавсум старт олишидан аввал футболчилар жисмоний тайёргарлик бўйича тест нормативларини топшириш амалиётини жорий қилдик. Дастлабки синовларнинг ўзиёқ бизнинг футболчиларнинг асл жисмоний имкониятларини кўрсатиб берди. Агар тестдан ўтган футболчилар сонини фоиз ҳисобида оладиган бўлсак, бор йўғи 12 фоиз спортчилар нормативларни топшира олишди. Ахир бу даҳшат эмасми? 

Бутун дунёда қўлланиладиган ушбу амалиётдан баъзи мураббийлар ҳаттоки норози бўлишди, чунки ўз футболчилари имкониятларини яхши билишар эди-да. Айнан шу нормативлар бизга асл хақиқатни кўрсатиб берди. 

Ўзбек футболи тараққиёти йўлида жорий этаётган янгиликларимиз албатта, булар билан чекланиб қолмайди. Мен ҳозир сизга фақатгина уларнинг айримлари хақида айтиб ўтдим. Ишончим комилки, ишни тўғри ташкил қилсак, барча ўйлаган режаларимизни амалга оширсак, мухлислар ўз ўзидан стадионларга қайтишади. Уларни ҳар қандай кўнгилочар томоша ёки лотереялар билан стадионга мажбурлаш шарт эмас. Ҳақиқий мухлис фақат чиройли футбол кўриш учун аренага келади.

Шуни айтишим мумкинки, Миллий олимпия қўмитасини ҳам жиддий ислоҳотлар кутиб турибди. Биз нафақат қўмитани, балки юртимизда бутун Олимпия ҳаракати ва шу орқали спорт тараққиёти, уни янада ривожлантириш ва оммавийлигини оширишнинг янги механизмини ишлаб чиқамиз. Бу борада кечаю кундуз тинмай меҳнат қилишга тайёрман. Бошқача бўлиши мумкин эмас.

— Қўмита олдига 2020 йилда Токиода ўтказиладиган Олимпиадада муваффақиятли иштирок этиш вазифаси қўйилди. Биласиз, “Рио — 2016”даги натижаларимиз Мустақил Ўзбекистон тарихидаги энг яхши кўрсаткич бўлди. Бу рақамни забт этиш учун қўмита қандай ишларни амалга оширади?

— Албатта, Кунчиқар юртда Рио-де-Жанейрода эришган натижаларни такрорлаш осон бўлмайди. Аммо биз нафақат ўша ютуқларни қайтариш, балки ундан-да кўпроқ совринларга эга чиқишни истаймиз ва бунинг учун бор имкониятни ишга соламиз. Ахир яна қайси мамлакатда давлат раҳбари биздаги каби спортни ривожлантиришга, унинг тараққиётига эътибор қаратади?! Шундай экан, бундай юксак ишонч ва эътиборни оқлаш учун ҳам Токио — 2020 Олимпия ўйинларида энг юксак марраларни кўзлаймиз ва албатта, ўз мақсадимизга эришамиз. 

Аслида XXXII ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик аллақачон бошлаб юборилган. Бу борада бизга муҳтарам Президентимиз томонидан 2017 йилнинг 9 март куни имзоланган “Ўзбекистон спортчиларини 2020 йилда Токио (Япония)да бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ҳамда XVI Паралимпия ўйинларига тайёрлаш тўғрисида”ги қарори кенг имкониятлар яратиб берди. Ана шу ҳужжат асосида ишлаб чиқилган Дастурга кўра Олимпия ўйинларига тайёргарлик босқичма босқич амалга оширилмоқда. 

Биз яқин орада Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси билан қўшма қарор имзолаймиз ва унга кўра республикамизда фаолият кўрсатиб келаётган барча Олимпия захиралари коллежларини назоратга оламиз. Аслида Олимпия захиралари коллежлари терма жамоалар базаси сифатида ишлаши керак. Юртимизнинг энг иқтидорли спортчи-ёшлари ана шу ўқув масканларида камол топишади. Шундай экан, ушбу масканларга кириш имтиҳонларидан тортиб, унинг самарали фаолият кўрсатиши, терма жамоаларимизга муносиб номзодлар етказиб бериши бизнинг жиддий назоратимизда бўлади. Ишончим комилки, бу қилинаётган ишлар яқин келажакда ўз мевасини беради.

Шунингдек, жорий йилнинг август ойида Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида бўлиб ўтадиган XVIII Осиё ўйинлари ҳам спортчиларимиз учун жиддий синов бўлиб, айнан мазкур мусобақада мураббийларимиз терма жамоаларимиз аъзоларининг имкониятларини яна бир бор чамалаб олишади.       

— Бугун дунёда спортчиларнинг допинг-текширувлардан ўта олмаслиги кўплаб муаммоларни келтириб чиқараяпти. Масалан, Россия Федерацияси шу сабаб туфайли йирик спорт мусобақаларидан четлаштирилаяпти. Қолаверса, орадан 5-6 йил ўтгандан кейин ҳам бизнинг айрим спортчиларда допинг қўллагани аниқланаяпти. Умуман, допингдан чекиниш учун нималар қилиш керак? 

— Албатта, спортда допингга қарши кураш бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бири. Ўзбекистон соғлом спорт тарафдори. Биз Бутанжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйганмиз. Ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлаш, ҳамкорлик доирасини кенгайтириш мақсадида келаси ойда насиб қилса WADAнинг бош қароргоҳи жойлашган Канаданинг Монреаль шаҳрига хизмат сафари уюштираман. Бутунжаҳон антидопинг агентлиги раҳбарлари билан учрашувда кўпгина масалалар юзасидан фикр алмашишни режалаштирганмиз. 

Миллий олимпия қўмитасида ҳам алоҳида шифокорлар гуруҳини ташкил этмоқдамиз. Улар нафақат спортчилар саломатлиги, овқатланиш рациони, таъқиқланган препаратлар ҳақида маълумотлар беради, балки федерация ва ассоциацияларда фаолият юритаётган шифокорлар билан яқин ҳамкорликни йўлга қўяди. Бу масалада мунтазам ўқув-семинарлар ўтказиб боришади.     

— Бабаян ўзбек футболидан четлатилди. Унга берилган жазо шунинг ўзими? Ёки яна қандайдир чоралар кўриладими? Масалан, бугун ишни расво қилган раҳбарларнинг ойлиги, вазифасини суиистеъмол қилиб топган бойлиги давлатга қайтарилаяпти...

— Аввало, шуни таъкидлаб ўтишни хоҳлардимки, Самвел Бабаяннинг футболдан четлатилиши, ушбу соҳада турли қинғирликлар билан шуғулланган, фақат ўз манфаатини ўйлаб футбол орқасидан кун кўриб келаётган айрим шахсларга огоҳлик қўнғироғи бўлиб хизмат қилиши лозим. Бабаяннинг “Пахтакор” клуби бошқарувида ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида амалга оширган турли қинғирликлари бизга маълум. Биз ўз ваколатимиз доирасида, ўрнатилган тартибда  Ўзбекистон футбол федерацияси уставидан келиб чиқиб, уни футбол фаолияти билан шуғулланишдан бир умрга четлаштирдик. Шу билан биргаликда, унинг ҳужжатлари ва материалларини прокуратурага топширдик. Бабаян иши билан бундан буёғига прокуратура ходимлари шуғулланишади ва унинг айби тўлиқ исботланса, у қонун олдида, албатта, жавоб беради.   

Афсуски, сўнгги йилларга келиб юртимизда футбол тизими бутунлай издан чиқиб кетган. Мураббий ва ҳакамларни қўя турайлик, юртимизда “футбол атрофидаги шахслар” пайдо бўлган. Гарчанд соҳага ҳеч қандай алоқаси бўлмаса-да, масъул раҳбарларнинг эътиборсизлигидан фойдаланиб воситачилик билан шуғулланган. Улар асосан жамоалар ўртасида келишилган ўйинларни ташкил этишда, керакли натижага эришиш учун ҳакамлар билан келишишда, футболчиларнинг бошқа клубга трансфер қилинишида, ёш футболчиларнинг ёшини сунъий равишда кичрайтиришда  “жонбозлик” кўрсатишган. Айнан шундай иллатлар туфайли юртимизда футбол тизими йиллар давомида изидан чиқиб кетган. 

Бизда ана шундай “футбол атрофидаги шахслар”нинг бир нечтаси ҳақида ҳам маълумот бор. Футболимизни ана шундай иллатлардан тозаламас эканмиз, жаҳон чемпионатига чиқиш бизга армон бўлиб қолаверади.

P/S: Мазкур суҳбат Умид Аҳмаджоновнинг “Реал Мадрид” клуби раҳбарияти билан музокаралар ўтказиши учун Испанияга кетишидан аввал уюштирилди.

Манба: xs.uz
Киритилди: 18:25, 24.01.2018. Ўқилди: 5803 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Хетафе Адриан Лисо 3
2 Вильярреал Таджон Бьюкенен 3
3 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 3
4 Барселона Ферран Торрес 2
5 Эспаньол Пере Милья 2
6 Валенсия Диего Лопес 1
7 Барселона Педри 1
8 Осасуна Анте Будимир 1
9 Леванте Джереми Толян 1
10 Эльче Херман Валера 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.