Бугун 30 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Абдуқодир Ҳусанов дунёнинг энг кучли U-21 вундеркидлари топ-10 талигидан жой олди [9565]

Мбаппе ёки Винисиус: "Реал"да бир мегаюлдуз билан хайрлашиш муҳокама қилинмоқда [4442]

Фабрегас бошқаришни орзу қилаётган клуб номи маълум бўлди [2504]

Диего Симеоне Хулиан Альваресга қайси клублар қизиқиш билдираётгани айтди [2502]

«Барса» Флик бўйича янгиликни эълон қилишга тайёр [2492]

Чемпионлар лигаси. «Атлетико» - «Арсенал» ўйинидаги пенальтилар туфайли дуранг қайд этилди (видеошарҳ) [1939]

«Барса» ҳужум чизиғини кучайтиришнинг арзон йўлини ҳам топиб қўйди [1736]

Саудия Про-лигаси. Роналду голи «Ан-Наср»га Элит ОЧЛнинг амалдаги ғолиби устидан ғалаба келтирди (видеошарҳ) [1559]

Бруну Фернандеш ва Бернарду Силва Европанинг бир жамоасига ўтиши мумкин [1389]

Моуриньонинг агенти Жорже Мендеш “Реал” билан музокарага киришди [1206]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бунёдкор 10 19
4 Навбаҳор 10 19
5 Бухоро 10 17
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Динамо 10 8
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф
10-тур Қизилқум 0-0 Хоразм
10-тур Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
10-тур Бунёдкор 2-1 Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЎФФ президенти: «Самвел Бабаяннинг ҳужжатлари прокуратурага топширилган»

Баҳо:
+2 | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Расмий тадбирлар / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Халқ сўзи online» интернет нашри мухбири Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджоновдан интервью олди. ЎФФ президенти Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Самвел Бабаяннинг ишдан кетишига изоҳ берди.

— Аввало, шуни таъкидлаб ўтишни хоҳлардимки, Самвел Бабаяннинг футболдан четлатилиши, ушбу соҳада турли қинғирликлар билан шуғулланган, фақат ўз манфаатини ўйлаб, футбол орқасидан кун кўриб келаётган айрим шахсларга огоҳлик қўнғироғи бўлиб хизмат қилиши лозим. Бабаяннинг «Пахтакор» клуби бошқарувида ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида амалга оширган турли қинғирликлари бизга маълум. Биз ўз ваколатимиз доирасида, ўрнатилган тартибда Ўзбекистон футбол федерацияси уставидан келиб чиқиб, уни футбол фаолияти билан шуғулланишдан бир умрга четлаштирдик. Шу билан биргаликда, унинг ҳужжатлари ва материалларини прокуратурага топширдик. Бабаян иши билан бундан буёғига прокуратура ходимлари шуғулланишади ва унинг айби тўлиқ исботланса, қонун олдида, албатта, жавоб беради, — дейди У.Аҳмаджонов.

ЎФФ президентининг таъкидлашича, сўнгги йилларга келиб, Ўзбекистонда футбол тизими бутунлай издан чиқиб кетган. Мураббий ва ҳакамлардан ташқари «футбол атрофидаги шахслар» пайдо бўлган. Гарчанд соҳага ҳеч қандай алоқаси бўлмаса-да, масъул раҳбарларнинг эътиборсизлигидан фойдаланиб, воситачилик билан шуғулланган. Улар асосан жамоалар ўртасида келишилган ўйинларни ташкил этишда, керакли натижага эришиш учун ҳакамлар билан келишишда, футболчиларнинг бошқа клубга трансфер қилинишида, ёш футболчиларнинг ёшини сунъий равишда кичрайтиришда «жонбозлик» кўрсатишган.

— Бизда «футбол атрофидаги шахслар»нинг бир нечтаси ҳақида ҳам маълумот бор. Футболимизни ана шундай иллатлардан тозаламас эканмиз, жаҳон чемпионатига чиқиш бизга армон бўлиб қолаверади, — дея қўшимча қилди у.

Манба: xabar.uz
Киритилди: 18:28, 24.01.2018. Ўқилди: 14775 марта. Фикрлар: 10 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Нефтчи Зоран Марушич 4
9 Бухоро Шерзод Эсанов 4
10 Пахтакор Фламарион 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик