Бугун 29 март, 2026 йил, якшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 29 73
2 Реал Мадрид 29 69
3 Вильярреал 29 58
4 Атлетико 29 57
5 Бетис 29 44
6 Сельта 29 41
7 Реал Сосьедад 29 38
8 Хетафе 29 38
9 Атлетик Бильбао 29 38
10 Осасуна 29 37
11 Эспаньол 29 37
12 Валенсия 29 35
13 Жирона 29 34
14 Райо Вальекано 29 32
15 Алавес 29 31
16 Севилья 29 31
17 Эльче 29 29
18 Мальорка 29 28
19 Леванте 29 26
20 Реал Овьедо 29 21

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Вильярреал 3-1 Реал Сосьедад
29-тур Эльче 2-1 Мальорка
29-тур Эспаньол 1-2 Хетафе
29-тур Леванте 4-2 Реал Овьедо
29-тур Осасуна 1-0 Жирона
29-тур Севилья 0-2 Валенсия
29-тур Барселона 1-0 Райо Вальекано
29-тур Сельта 3-4 Алавес
29-тур Атлетик Бильбао 2-1 Бетис
29-тур Реал Мадрид 3-2 Атлетико

Навбатдаги ўйинлар. 30-тур

04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
05/04 00:00 Атлетико - Барселона
05/04 17:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
05/04 19:15 Валенсия - Сельта
05/04 21:30 Реал Овьедо - Севилья
06/04 00:00 Алавес - Осасуна
07/04 00:00 Жирона - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футзал. Осиё чемпионати гуруҳ босқичи олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футзал т.ж. / Эркаклар футзал т.ж.
Рукн: Янгиликлар
A A A

Хабарингиз бор, шу йилнинг 1-11 февраль кунлари Хитой Тайпейида футзал бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатининг “В” гуруҳидан жой олган бўлиб, гуруҳдан чиқиш учун Жанубий Корея, Япония, Тожикистон терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Бугун 31 январь куни “В” гуруҳидаги терма жамоалар бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ҳусайн Шодиев (Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи): Терма жамоа Осиё чемпионатига тайёргарликни 10 январь куни бошлади. Йиғин давомида Қозоғистонга сафар уюштириб, “Қайрат” клуби ва Қирғизистон терма жамоаси билан ўртоқлик ўйинлари ўтказдик. Асосий эътибор Японияга қарши дастлабки ўйинга қаратилган. Жамоада ҳеч қандай босим йўқ. Ўтган йили Тайланддаги U-20 Осиё чемпионатида Япония ёшлари билан 5:5 ҳисобида дуранг ўйнагандик. Умид қиламанки, мазкур натижа йигитларимга ишонч келтиради. Ушбу турнирга U-20 Осиё чемпионатида қатнашган 7 нафар футзалчини олиб келганмиз.

Бруно Гарсия (Япония терма жамоаси бош мураббийи): Япония терма жамоаси бир ҳафта давомида ўқув-машғулотлар ўтказди. Йиғин давомида Жаҳон чемпиони саналган Аргентина футзал терма жамоаси билан ўйнадик. Ушбу ўйин тайёргарлик жараёнимизга ижобий таъсир кўрсата олди, деб айта оламан. Осиё чемпионатида ҳар бир ўйинга жиддий ёндошиш керак бўлади.

Баҳодир Аҳмедов (Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи): Эронда бўлиб ўтган саралаш баҳсларидан кейин Тошкентда ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказдик. Тайёргарлик жараёни яхши кечди, таркибимизда ёшлар кўп. Асосий мақсадимиз, ёшларни синовдан ўтказиб, Осиё чемпионатида юқори натижаларга эришиш. Биринчи ўйин Жанубий Кореяга қарши бўлади. Рақибни ҳурмат қилган ҳолда, дастлабки баҳсни ўз фойдамизга ҳал қилишга ҳаракат қиламиз.

Ли Санг Жин (Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи): Гуруҳдаги барча рақиблар кучли эканини яхши биламан. Аммо ҳар қандай спорт турида аутсайдер ҳисобланган жамоа кучлиларни юта олиши кўп кузатилади. Биз ҳам кучлиларни ютишга ҳаракат қиламиз. Ўзбекистон билан 2014 йили юзма-юз келиб, мағлубиятга учраганмиз. Ўшанда мен бош мураббий ёрдамчиси бўлганман. Бу сафар яхши натижа кўрсатишга умид қиламан.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 11:29, 31.01.2018. Ўқилди: 3448 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 18
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 14
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
7 Барселона Роберт Левандовски 11
8 Барселона Рафинья 11
9 Сельта Борха Иглесиас 11
10 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик