“Манчестер Юнайтед” устози Жозе Моуриньо журналистларга ўзига хос ҳазил қилди. Яъни у Маркус Рэшфорд ҳақида гапираркан, ўзини ёш иқтидорларни қурбон қилувчи монстр деб атади.
“Маркус Рэшфорднинг тарихи қизиқ. У Луи ван Гал даврида ўйнай бошлади, жамоада муаммолар бор пайтида ҳужумни кучайтириб турди. Кейин эса мураббий алмашди ва клубга ёш иқтидорларни қурбон қилувчи монстр келди. Аммо, қаранг, Рэшфорд ҳалиям ўйнаяпти. У ҳар бир ўйинда майдонга тушади, гоҳида асосий таркибда, гоҳ эса захирадан. Нима бўлганда ҳам, у ўйин амалиётига эга бўлмоқда ва Англия терма жамоасига чақирув олган.
Ёшига эътибор берманг, Рэшфорд иқтидорли футболчи. Мен ҳар доим унинг “Манчестер Юнайтед” учун муҳим эканлигини таъкидлаганман”, деди Моуриньо.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).