Бугун 15 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Оливер: «Муссо Ферминга нисбатан қоида бузди, бу — аниқ пенальти эди» [0]

“Агар Жавоҳир хоҳласа, уни келин қиламиз” — Синдаровнинг бувиси Асаубаева ҳақида [0]

Аниш Гири: «Гукеш билан Синдаров ўртасидаги матчда ҳаммасини айнан форма ҳал қилади» [0]

Суперлига. «Бунёдкор» - «Нефтчи» - 0:1 (видеошарҳ) [0]

Zo'r TV телеканали 15-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [0]

Жавоҳир Синдаров: «Эндиги мақсадим — жаҳон чемпионлиги учун баҳсда максимал даражада яхши ўйин кўрсатиб, ғалаба қозониш» [0]

Слот: «Ҳакамлар доим бизга қарши қарор чиқаришмоқда, бу янгилик эмас» [0]

«Барселона» раҳбарияти тушкунликка тушган жамоани қўллаб-қувватлади [0]

«Кўзларимга ишонмасдим»: Симеоне «Барселона»нинг ўйинига юқори баҳо берди [0]

Слот ЕЧЛдан чиқиб кетгач, таркибдаги муаммолар ҳақида гапирди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Умид Аҳмаджонов Андижон олимпия захиралари коллежи фаолиятидан норози бўлди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Вилоятлар ФФ
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг Андижонга сафари давом этмоқда.

Куннинг муҳим ташрифларидан бири Андижон олимпия захиралари коллежига бўлди.

Бу ерда Умид Аҳмаджонов ёш спортчилар билан мулоқот қилди. Уларнинг муаммолари, ўқув жараёнида йўл қўйилаётган камчиликлар тингланди.

Умуман олганда, МОҚ раҳбарияти томонидан танқидий муносабат билдирилди.

"Коллежга қабул қилиш квоталари, ўқувчилар сони масаласида хатоликларга йўл қўйилган. Масалан, хар йили спорт мактабига 100 нафар, коллежга 100 нафар ўқувчи қабул қилинар экан. Бу умумий ҳисобда 200 нафар ёш спортчи дегани. Ушбу 200 кишилик квота 29 ҳил спорт йўналишига тақсимланган. Ажабланарлиси, волейбол учун қабул қилиш квотаси уч нафарни ташкил қилар экан. Уч нафар ўқувчи билан қандай қилиб волейболни ривожлантиришимиз мумкин?

Биз нима учун жамоавий спорт турларида оқсаймиз деб дод соламиз. Олимпия захиралари коллежларида қабул шу тарзда бўладиган бўлса, мана шундай муносабатни кўрадиган бўлсак қандай қилиб спортнинг бу турини ривожлантирамиз? Бирорта жамоавий спорт турида ўқувчилар тўлиқ жамоа шаклида қабул қилинмаган. Нафақат волейбол, балки, баскетболда битта гуруҳда уч нафар, гандболда уч нафар, футбол олти ёки етти нафар ўқувчи бор. Ваҳоланки, футболни бир жамоада 11 киши ўйнайди", - деди Умид Аҳмаджонов.

Шу сабабли, коллежга ўқишга қабул қилиш механизми қайта кўриб чиқилиши кераклиги таъкидланди. Энди Олимпия захиралари коллежлари Миллий олимпия қўмитаси назоратига ўтгач, бу жиҳатларга албатта эътибор қаратилади.

Ундан ташқари, коллежга кириб, маълум бир спорт турида муваффақиятга эриша олмаётган ўқувчиларни "Нима учун коллежда мажбуран ушлаб туришимиз керак? Ундан кўра вилоятнинг энг иқтидорли спортчилари бу ерда таҳсил олса бўлмайдими" деган фикрни ўртага ташлади Умид Аҳмаджонов.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 20:02, 02.02.2018. Ўқилди: 6385 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик