Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

17/04 18:00 Локомотив - Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК - Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Суперлига клублари мутахассислари Японияга боришади

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

Ўзбекистон футбол Ассоциацияси томонидан ўзбек футболини юқори босқичга олиб чиқиш учун  бир қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Асосий урғу футбол бошқарувидаги кадрлар масаласига эътибор бериш, ташкилотнинг шаффофлигини ошириш, ошкораликни таъминлаш, миллий чемпионат тизимини тубдан янгилаш, янги таҳрирдаги Регламентга кўра клубларга нисбатан талабларни кучайтириш қаторида, футболи ривожланган хорижий мамлакатлар тажрибасидан фойдаланишга қаратилмоқда.

Шу мақсадда Ўзбекистон футбол Ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов қисқа муддат ичида БАА, Қатар, Япония, Жанубий Корея, Франция, Испания каби  қатор мамлакатларга сафар уюштириб, улар билан ҳамкорлик бўйича келишувга эришишга, меморандумлар имзолашга муваффақ бўлди.

Дастлабки сафарларидан бири ўтган йилнинг ноябрь ойида Японияга уюштирилганди.   Умид Аҳмаджоновнинг  Токио шаҳрида Япония Футбол Ассоциацияси Президенти Ташима Кодзо билан расмий учрашуви чоғида  Ўзбекистон ва Япония  Футбол Ассоцияциялари ўртасидаги ҳамкорлик ва алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича келишувга эришилди. Ушбу келишув асосида ҳар икки мамлакатнинг турли ёшдаги терма жамоалари ўртасида ўртоқлик ўйинларини ўтказиш, ўзига хос мусобақалар ва мавсумий йиғинларни ташкил этиш, ЎФА ва ЯФА терма жамоалари мураббийлари ўртасида тажриба алмашиш, шунингдек, икки давлат футболи  мураббийлари ва тиббиёт ходимлари учун ўқув семинарлари ташкил этиш, футбол академияси мураббийлари ва бошқарув ходимлари ўртасида билим ва тажрибаларни алмашиш, болалар футболи бўйича мураббийлик курсларини ташкил этиш борасидаги ишларни йўлга қўйиш кўзда тутилганди.

Меморандумга жавобан шу йилнинг 7-12 февраль кунлари Японияда Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этаётган клубларнинг маркетинг бўйича мутахассислари учун семинар ташкил этилиши режалаштирилган. Семинар давомида Жей-лига мутахассислари томонидан миллий чемпионатимиз клублари маркетинг мутахассислари учун назарий ва амалий машғулотлар ўтказилади. Шунингдек, маркетинг бўйича мутахассислар Жей-лигада маркетинг, ҳомийларни жалб қилиш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот олишади.

Қайд этиш лозимки, Япония Жей-лигасида маркетинг соҳаси ривожланган бўлиб, Жей-лига биргина 2017 йил давомида жами 240 миллион АҚШ доллари миқдорида ҳомийлик маблағларига эга бўлган. Семинарни ташкил этишдан кўзланган мақсад клубларимиз вакиллари учун ўз соҳалари бўйича билимларини ошириш, хориж тажрибасини ўрганиш ва ўрганганларини ўз клубларида татбиқ қилишдан иборат.

ЎФА ва Жей-Лига ўртасидаги муносабатлар шу билангина чегараланиб қолмайди. Икки давлат Футбол Ассоциацияларининг келишувидан ўрин олган яна бир тадбир шу йил март ойининг дастлабки ўн кунлигида ташкиллаштирилиши мўлажалланмоқда.

4-11 март кунлари мамлакатимизда болалар футболи бўйича фаолият олиб бораётган футбол Академиялари ва футбол мактаблари мутахассислари, малакали болалар мураббийларининг бир гуруҳи Японияга сафар этиши режалаштирилмоқда. Мақсад, юртимизда болалар футболи ва оммавий футболни ривожлантириш бўйича Япония тараққиёт моделини ва тажрибасини Ўзбекистонда татбиқ қилиш, юртимиздаги болалар мусобақалари ва футбол тадбирларида селекция ишларини такомиллаштиришда Япония мамлакати тизимидан фойдаланишдан иборат.

Мазкур сафар билан боғлиқ масалалар бўйича Япония Футбол Ассоциациясида махсус ишчи гуруҳ тузилди. Ассоциациянинг халқаро алоқалар бўлими мутахассиси, ўзбекистонликлар делегациясига масъул ходим  Томо Сугияма ўзбекистонликларнинг Япониядаги ташрифи дастурини ишлаб чиқди.

Унга кўра, делегациямиз аъзолари 7 март куни Жей-Лига учрашувларидан бирини томоша қилишлари, 8 март куни япониялик малакали мутахассислар семминарларида иштирок этишлари, Жей-Лига майдонида ўтадиган Япония U-14 терма жамоаси машғулотларини кузатишлари, 9-10 март кунлари ҳудди шундай тадбир U-15 ва U-18 термалари иштирокида давом этиши, 10 мартда эса семинар ҳамда Жей-Лига ўйинлари учрашувларини томоша қилиш белгиланган. Шунингдек, ўзбекистонлик делегациянинг таклиф ва саволлари бўйича ҳам режалар тузиш имконияти борлиги маълум қилинган.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 13:33, 03.02.2018. Ўқилди: 2407 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик