Бугун 21 ноябрь, 2025 йил, жума.

  • Суперлига
      • 20.11.2025 16:00
      • Сурхон
      • 0:0
      • ОКМК
      • 20.11.2025 18:15
      • Пахтакор
      • 1:0
      • Насаф
      • 21.11.2025 16:00
      • Машъал
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 21.11.2025 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • Хоразм
      • 21.11.2025 18:15
      • Динамо
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 22.11.2025 14:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 22.11.2025 16:15
      • Нефтчи
      • -:-
      • Қизилқум
      • 22.11.2025 01:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Леванте
      • 22.11.2025 18:00
      • Алавес
      • -:-
      • Сельта
      • 22.11.2025 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 22.11.2025 22:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 22.11.2025 17:30
      • Бёрнли
      • -:-
      • Челси
      • 22.11.2025 20:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 22.11.2025 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Брентфорд
      • 22.11.2025 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Сандерленд
      • 22.11.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 22.11.2025 20:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 22.11.2025 22:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Манчестер Сити
  • «A» Серия
      • 22.11.2025 19:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Женоа
      • 22.11.2025 19:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Болонья
      • 22.11.2025 22:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Ювентус

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Пахтакор 29 59
3 Насаф 29 58
4 Динамо 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 29 45
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 29 32
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 29 27
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 29 16

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Шўртан 1-1 Бухоро
29-тур Сурхон 0-0 ОКМК
29-тур Пахтакор 1-0 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Спорт оламида рўй берган қизиқарли воқеалар

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ким меҳмон, ким мезбон?

Европа чемпионлар лигасининг 2003 йилги ярим финалида тўқнаш келган Миланнинг икки жамоаси «Интер» ҳамда «Милан» уй учрашуви борасида келишиб олишларига тўғри келди. Икки клуб ҳам уй учрашувларини битта стадионда ўтказишлари сабабли, қуръа ташланди. Унга кўра, шартли равишда биринчи учрашувнинг мезбони «Милан», иккинчисиники «Интер» бўлди. Ҳар икки ўйинда ҳам дуранг натижа қайд этилгани сабабли (0:0, 1:1) финалга «меҳмонда» урилган гол ҳисобига «Милан» йўлланма олди.

Чумоли уясининг фойдаси

Норвегиялик биатлончи Магнар Солберг ёз ойларида ўқ отиш машқини чумоли уяси устида ётиб бажарарди. Мураббийининг фикрига кўра, бу ҳолат спортчининг фикрни жамлашга ва ташқи таъсир ва чарчоққа эътибор бермасликка чақиради. Ўша пайтгача жаҳон чемпионатларида бирорта медал қўлга киритмаган Солберг 1968 йили Греноблдаги олимпиада ўйинлари чемпионлигига эришган. Тўрт йил ўтиб, Саппорода ҳам мувафақиятини яна бир бор такрорлади.

Чумоли уяси муваффақият гаровими?

Федерер чимли, Надаль қумли кортда. Ким ғолиб?

Профессионал теннисчилар Ассоциацияси томонидан 2007 йилнинг 2 майида Испаниянинг Пальма-де-Мальорка шаҳрида ярми чим, ярми қумли кортда антиқа учрашув ўтказилди. Унинг иштирокчилари беш йилдан буён кетма-кет 48 та учрашувда чимли кортларда мағлубият нималигини билмаётган Рожер Федерер ҳамда 3 йилдан ошиқ вақт 81 та ўйинда қумли кортда фақат ғалаба қозонаётган Рафаэл Надаллар эди. 19 кун давомида қурилишига 1 630 000 доллар сарфланган антиқа кортда уч сет давом этган учрашув испаниялик теннис юлдузининг ғалабаси билан якунланди.

«Хок тўлдирилган кўза»  бош соврин!

1882 йили Англия терма жамоаси крикетчилари ўз майдонида азалий рақиб Австралияга ютқазиб қўйишди. «The Sporting Times» нашри мазкур ўйин ҳақида кинояли некролог эълон қилди: «Англия крикети вафот этди. Унинг танаси куйдирилди ва хоки махсус кўза (кубок)да Австралияга жўнатилди».

Австралияда бўлиб ўтган кейинги учрашувда инглизлар жамоаси кучлироқ чиқиб, мельбурнлик ташкилотчилар қўлидан ўша машҳур «кўза»ни қабул қилиб олишди – бу сафар Австралия крикети «хоки» солинган. Айнан ўшанда юқоридаги икки мамлакат терма жамоалари иштирокидаги машҳур «The Ashes» («Хок») турнирига тамал тоши қўйилган. «Хок тўлдирилган кўза» бугунги кунда музейда сақланади, унинг нусхаси турнир ғолибига тақдим этилади.

«YouTube» ролигидан фойдаланган спортчи олимпиада совриндори

Кениялик Жулиус Йего «YouTube»да Олимпиада чемпионлари иштирокидаги роликлар орқали найза улоқтиришни ўрганади. Африка ўйинларида ғолиб чиққач эса профессионал мураббий билан ишлашни бошлайди. Шундай бўлса-да, у йилнинг кўп вақтини мустақил тайёрланиш билан ўтказарди. 2015 йили Йего найза улоқтириш бўйича жаҳон чемпионатида ғалаба қозонди, Рио-де-Жанейродаги Олимпиада баҳсларида эса кумуш медални қўлга киритди.

«Doing a Bradbury»

Австралияликлар бирор ютуққа ўз кучи билан эмас, фақатгина омад туфайли эришишга «doing a Bradbury» («Брэдбери иши») иборасини қўллайдилар.

Қишки Олимпия ўйинларида Австралия терма жамоасининг илк олтин медалини «шорт-трек»чи Стивен Брэдбери 2002 йили қўлга киритган. Олдинги турнирларда саралаш босқичидан нарига ўтолмаган спортчи бу сафар чорак финалда учинчи ўринни қўлга киритади. Аммо босқич ғолибининг мусобақадан четлатилиши уни кейинги босқичга олиб чиқади. Ярим финалда охирги ўринда бораётган Брэдбери бошқа спортчилар ўзаро тўқнашиб, йиқилиб кетиши натижасида финишга иккинчи бўлиб етиб келади. Худди шунга ўхшаш ҳолат финалда ҳам такрорланади.

Бу сафарги тўқнашувда австралиялик спортчидан ташқари барча спортчилар йиқилишади. Омадли Стивен Брэдбери эса Олимпиада олтин медалини қўлга киритади.

«Учар фин»нинг «парвоз»и

Парижда ўтган 1924 йилги Олимпиадада финляндиялик енгил атлетикачи Пааво Нурми ўзи иштирок этган барча югуриш мусобақаларда ғалаба қозонди. У шахсий ва жамоавий кроссда, жамоавий 3000 метрлик баҳсда, шунингдек, 1500 ва 5000 метрларда ҳам олтин медални қўлга киритди. Мусобақалар орасидаги фарқ камлиги сабабли терма жамоа мураббийлари 10000 метрлик баҳс финалига чарчаб қолган Нурмини эмас, балки бошқа бир спортчи – Вилле Ритолани қўйишади. Вилле ишончни оқлаб, жаҳон рекордини ўрнатган ҳолда олтин медални қўлга киритади. Аммо, мураббийларидан аччиқланган Нурми асосийга қўшни бўлган машғулот йўлагида иштирокчилар билан бир вақтда югуришни бошлаб, финишга Вилледан ҳам олдинроқ етиб келади. Лекин унинг натижаси расмий маълумотларга киритилмайди. «Учар фин» лақабли Пааво Нурми 10000 метрлик масофада 1920 ва 1928 йилги Олимпия ўйинларида ҳам олтин медални қўлга киритган.

Энг узун фамилияли футболчи

Замонавий футболда энг узун фамилияга эга европалик футболчи Нидерландия терма жамоаси собиқ аъзоси Ян Веннегор оф Хесселинк саналади.

Унинг фамилияси 17 асрдан — иккита фермерлар оиласи — Веннегорлар ва Хесселинклар қариндошлик ришталарини боғлагандан буён сақланиб келмоқда. Маълумотларга кўра, ўша пайтда янги туғилган боланинг насаби ижтимоий мавқеи ва бойлиги жиҳатидан тенг бўлгани бу икки оила фамилияларини қўшишдан келиб чиққан. Фақат янги фамилия маҳаллий одатларга кўра, чизиқча билан эмас, нидерланд тилида «ёки» маъносини берувчи «of» боғловчиси орқали ёзилган.

Манба: www.xabar.uz
Киритилди: 11:39, 07.02.2018. Ўқилди: 4058 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.