Бугун 27 декабрь, 2025 йил, шанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • -:-
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • -:-
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • -:-
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • -:-
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Омон Ғофуров: “Логотип танлашда оддийликдан, анъанавийликдан чекинилди”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Интервьюлар
A A A

Кеча ЎзПФЛнинг расмий сайтида мазкур ташкилотнинг Логотипи эълон қилинди. Ўзбек дўпписини эслатувчи, миллийлик уфуриб турган суратда миллатимиз менталитети ва профессионализм уйғунлашган. Бу борада Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси Бош директори Омон Ғофуров расмий сайтга интервью берди.

- Қисқа вақт ичида футболимизда катта ислоҳотлар амалга оширилди. Юртбошимиз барчадан янгича ишлашни талаб қилмоқда, амалга ошириладиган барча ишлар, ислоҳотлар, янгиликлар пировардида халқ манфаатларига, аҳолининг мазмунли яшашига, самарали меҳнатлари эвазига мароқли дам олишларига хизмат қилиши лозимлигини қайта-қайта таъкидламоқдалар. Жумладан, Ўзбекистон футболида анча йиллардан буён йиғилиб қолган муаммоларни қисқа фурсатлар ичида ҳал қилиш учун тинимсиз ишлаш, кадрлар қўнимсизлигига барҳам бериш, ва албатта тизимни ривожлантириш учун кескин ислоҳотларни амалга ошириш талаб қилинганди. Янгилик яратиш, ижобий ўзгаришларни амалга ошириш учун эса эскиларидан воз кечиш зарур эди. Шунинг учун ҳам янги раҳбарият федерация фаолиятини тубдан ўзгартиришга бел боғлади. Аввало 25 йилдан бери қўлланилиб келинган мусобақа тизими тубдан ўзгартирилди, мусобақа Регламенти ҳам янгитдан таҳрир қилинди, клубларга, футболчи ва мураббийларга талаблар кучайтирилди, болалар, аёллар ва оммавий футболга, футзал ўйинларига муносабат ўзгарди, эътибор кучайтирилди. Ислохий ишлардан навбатдагиси сифатида ЎзПФЛнинг расмий логотипини ҳам янгиладик ва кечадан эътиборан ҳаётга тадбиқ этдик.

- Логотипнинг айнан шундай шакл ва кўринишда бўлишининг боиси нимада?

- Ўтган йилнинг охирларида, миллий чемпионат якунига кам вақт қолган пайтда 2018 йилги мавсумда миллий чемпионат тизими ўзгартирилиши, Олий лига ўрнида Суперлига, биринчи лига ўрнида Про-лига мусобақалари ўтказилиши, жамоалар сони ҳам камайтирилишини эълон қилдик. Булардан кўзланган мақсад ҳақида яна такрорлаб ўтирмоқчи эмасман. Тизим ўзгаргандан кейин унинг расмий логотипина ҳам янгилашга эҳтиёж туғилди. Бунинг учун шаффофликни таъминлаш мақсадида танлов эълон қилдик. Ўтган икки-уч ой мобайнида ташкилотимизга кўплаб логотип чизмалари келиб тушди – уларнинг орасида электрон ҳолати, рангли-рангсиз чизмалари ҳам бор эди. Бу жараённи ҳаққоний ташкил этиш мақсадида тузилган махсус гуруҳ аввалига учта номзод чизмаларни аниқлаб олди, якуний босқичда эса махсус гуруҳнинг кўпчилик овозига кўра айнан сиз кўриб турган логотип танлаб олинди. Айнан шу номзодга тўхталишимизнинг боиси, чизмада миллийлик уфуриб турибди, бир қарашда дўппимизни эслатувчи шакллар ҳар қандай кишининг этиборини тортишига, кайфиятини кўтаришига шубҳамиз йўқ.Ўртадаги копток ва унда ташкилотимиз номининг акс эттирилишида ҳам маъно бор. Энг муҳими, оддийликдан, анъанавийликдан ҳоли бўлинган. Танловдаги чизмалар орасида оддий думалоқ, учбурчак, қалқонсифат ва яна кўплаб шаклдаги чизмалар бор эди, мутахассисларнинг эътибори эса айнан шунга тушди. Менимча, тўғри қарор қабул қилинган.

- Демак, мазкур логотип энди барча профессионал клублар фаолиятига жорий қилинади, шундайми?

- Фақат профессионал клублар учун эмас, Суперлигадан ташқари, Про-лиганинг профессионал клублари, ярим ҳаваскор клублари, аёллар ва футзал жамоалари, хуллас ЎзПФЛ байроғи остида фаолият юритувчи барча ташкилотларга, спорт тадбирларига тадбиқ этилади.  Суперлига ва Про-лига жамоалари футболчилари спорт кийимларида, клубларнинг расмий хатида, стадион баннери ва бошқа фаолиятида ушбу логотип акс эттирилади.

- Логотипни баннер ва рекламаларга жойлаштиришда бошқа ранглардан ҳам фойдаланса бўладими?

- Айнан кўк рангини танлаганмиз, демак шу рангдан чиқмасликни тавсия этамиз.

- Суперлига клубларининг номи маълум бўлди, Про-лига жамоалари борасида қачон янгилик бўлади?

- Мутахассисларимиз Про-лига жамоалари фаолияти билан деярли танишиб бўлишди, аввалги Олий лига мақомини берувчи лиганинг савияси албатта юқори бўлиши лозим. Шунинг учун бу номга мос жамоалар устида ишлаш, уларни саралаб, талабга жавоб берадиганини Про-лигага тавсия этиш ишлари бироз вақт талаб этди. Аммо барча ишлар деярли якунига етиб қолди, жамоалар номи ҳам аниқлаб олинди. Фақат сўнгги масалалардаги ишларни якунлаш ва Про-лига иштирокчилари номини эълон қилиш қолди холос. 2-3 кун ичида мухлисларимиз бу хабардан ҳам воқиш бўлишади. 

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 15:40, 17.02.2018. Ўқилди: 2784 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Барселона Рафинья 7
6 Бетис Кучо Эрнандес 7
7 Атлетико Хулиан Альварес 7
8 Барселона Ламин Ямаль 7
9 Валенсия Уго Дуро 6
10 Эльче Рафа Мир 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.