Бугун 5 июль, 2025 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 04.07.2025 20:00
      • Сўғдиёна
      • 2:1
      • Қўқон-1912
      • 04.07.2025 20:00
      • Сурхон
      • 0:0
      • Бухоро
      • 05.07.2025 20:00
      • Андижон
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 05.07.2025 20:00
      • Машъал
      • -:-
      • ОКМК
      • 06.07.2025 20:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 06.07.2025 20:00
      • Динамо
      • -:-
      • Насаф
  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 04.07.2025 23:59
      • Флуминенсе
      • 2:1
      • Ал-Ҳилол
      • 05.07.2025 06:00
      • Палмейрас
      • 1:2
      • Челси
      • 05.07.2025 21:00
      • ПСЖ
      • -:-
      • Бавария
      • 06.07.2025 01:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Боруссия Д

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 14 28
3 Нефтчи 14 27
4 Навбаҳор 14 26
5 Бунёдкор 14 24
6 ОКМК 14 24
7 Пахтакор 14 23
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 14 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 14 15
13 Хоразм 14 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 15-тур

05/07 20:00 Андижон - Бунёдкор
05/07 20:00 Машъал - ОКМК
06/07 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
06/07 20:00 Динамо - Насаф
07/07 20:00 Нефтчи - Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 05.07.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Кубок Испании. 1/64 финала. "Парла Эскуэла" - "Валенсия".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Турции. "Истанбул Башакшехир" - "Эюпспор".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Кубок Италии. 1/32 финала. "Торино" - "Козенца".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Галатасарай".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Кубок Испании. 1/64 финала. "Хове Эспаньол Сан-Висенте" - "Реал Сосьедад".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Кубок Италии. 1/32 финала. "Парма" - "Палермо".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Кубок Испании. 1/64 финала. "Парла Эскуэла" - "Валенсия".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Турции. "Истанбул Башакшехир" - "Эюпспор".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Кубок Италии. 1/32 финала. "Торино" - "Козенца".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 05.07.2025

      06:00 Дзюдо. Fonbet Российский профессиональный тур. Этап в Челябинске. День 2.
      07:30 "Вопреки всему".
      08:00 Самбо. Гран-при в Краснодаре, Россия.
      09:35 Бильярд. Кубок мира. Этап в Ставрополе, Россия. Женщины. Свободная пирамида. Финал.
      11:40 Хайдайвинг. Международный фестиваль "Крылья мира" в Москве.
      13:05 "Магия большого спорта".
      13:30 Плавание. Кубок России. Финальный этап в Казани. День 3. Вечерняя сессия.
      15:00 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 4 на автодроме "Нижегородское кольцо".
      15:55 Д/с "Век нашего спорта".
      16:25 LIVE Автоспорт. DTM. Этап 4 на трассе Норисринг, Германия. Гонка 1. Прямая трансляция.
      17:45 LIVE Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Финалы в отдельных видах. Прямая трансляция.
      20:00 "Вопреки всему".
      20:25 Д/ф "Гавриил Качалин. Дедушка Гава".
      21:20 Бильярд. Кубок мира. Этап в Ставрополе, Россия. Женщины. Свободная пирамида. Финал.
      23:30 Плавание. Кубок России. Финальный этап в Казани. День 3. Вечерняя сессия.
      00:55 LIVE Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 9 в Юджине, США. Прямая трансляция.
      03:00 Д/с "Век нашего спорта".
      03:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      03:55 Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Финалы в отдельных видах.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 05.07.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве.
      08:00 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Абу-Даби, ОАЭ. Кори Сэндхаген против Умара Нурмагомедова.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 М/с "Команда МАТЧ".
      11:25 "Формула-1. Гаснут огни".
      11:55 Д/ф "Марадона Кустурицы".
      14:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:55 Новости.
      15:00 Наши в UFC.
      17:25 Новости.
      17:30 LIVE Футбол. Betboom Братский кубок. ЦСКА (Россия) - "ОФК Белград" (Сербия). Прямая трансляция.
      20:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      20:55 LIVE Профессиональный бокс. RCC Boxing. Прямая трансляция.
      01:20 LIVE Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 9 в Юджине, США. Прямая трансляция.
      03:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:55 Д/ф "Век Динамо".
      04:55 Профессиональный бокс. Мелбет Лига бокса. Сборная "Динамо" - Сборная мира.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 05.07.2025

      07:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      09:00 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Обзор.
      10:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 21. Монако - Ницца. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      11:30 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Лучшие моменты.
      12:30 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Филадельфии, США. День 2.
      14:00 Велоспорт. "Eurosport Cycling Show".
      14:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Представление команд.
      16:00 LIVE Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 1. Лилль - Лилль. Прямая трансляция.
      21:15 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Валь-ди-Соле, Италия. Мужчины. Даунхилл.
      22:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 1. Лилль - Лилль.
      23:00 LIVE Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 8 в Монако. Прямая трансляция.
      01:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 1. Лилль - Лилль.
      03:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Валь-ди-Соле, Италия. Мужчины. Даунхилл.
      04:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 1. Лилль - Лилль.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЎФА регламентга тупурганми? Ташкилотнинг навбатдаги асоссиз қарори

Баҳо:
+2 | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ўзбекистон футбол ассоциацияси 21 февраль куни «Бунёдкор» ва «Навбаҳор» клубларини 500 миллион сўм миқдорида жаримага тортди. Сабаби битта — дисквалификация қилинган футболчилар жамоа таркибида қолган.

ЎФА расмий сайтида эълон қилинган хабарда «Бунёдкор» ва «Навбаҳор» клублари мос равишда Дилшод Аҳмадалиев ва Ойбек Қиличевни ўртоқлик учрашувларида ўйнатиб юргани учун жазолангани айтилади.

«Навбаҳор-Лочинлари» клуби футболчиси Ойбек Қиличев бир йил муддатга, «Бунёдкор» футбол клуби футболчиси Дилшод Аҳмадалиев эса бутунлай футболдан четлатилганди. Аммо шунга қарамай номлари юқорида тилга олинган футболчилар ўз клублари таркибида ўртоқлик ўйинида майдонга тушиб юрган.

Ўзбекистон футбол федерацияси (расмий сайтда айнан федерация деб берилган — Tribuna.Uz изоҳи) Ижроия қўмитаси Бюроси қарорларини бузгани учун Ижроқўм Бюросининг 2018 йил 21 февралдаги 6-сонли Қарорига кўра «Навбаҳор-Лочинлари» ҳамда «Бунёдкор» футбол клубларининг ҳар бирига 500 миллион сўм миқдорида жарима солинди», дейилади расмий хабарда.

Кўриб турганингиздек, берилган расмий манбада ҳеч қандай регламент ёки тартиб-интизом қоидалари асос қилингани кўрсатиб ўтилмаган. Ҳақли савол туғилади: ЎФА бу қарорга келиши учун қандай асосга таянди? Қайси мезон асосида жарима миқдорлари белгиланди?

Регламентни титкилаймиз. Айтганча, шу ўринда, ПФЛ ва ЎФА расмий сайтида регламентни излаб топиш игна билан қудуқ қазишдек гаплиги футболга алоқадор кишиларнинг ҳеч бирига сир эмас. Амаллаб топганимиз регламентнинг бирорта бандида норасмий учрашувда ўйнаган футболчи сабаб клубни жазолиши ҳақидаги банд топилмади. Айнан шунча миқдорда сумма белгиланиши ҳақидаку гапирмаса ҳам бўлади. Бу биринчидан.

Иккинчидан, ЎФА расмий сайти клубларнинг ўртоқлик учрашувида ўйнагани ҳақида ёзган. Бизга маълумки, ўртоқлик учрашувлари одатда терма жамоалар ўртасида ташкил қилинади ва унинг аниқ қоидаси ва регламенти ишлаб чиқилган. Расман ўртоқлик учрашуви деган номни олиш учун учрашувда 6тадан ортиқ ўзгариш қилиш мумкин эмас. Клублар ўртасидаги йиғинлар вақтидаги учрашувларда 6та эмас, ўнлаб ўзгаришлар бўлишини расмий сайтларда чиққан қайдномаларда ҳам кўришимиз мумкин. Буни ҳеч қанақасига ўртоқлик учрашуви мақомига тенглаштириб бўлмаслиги шундан ҳам маълум. Оддий тилда тушунтирганда, бу йиғиндаги назорат учрашувлари. Унда жамоада ҳали расман бўлмаган турли футболчилар ҳам синовдан ўтиш мақсадида тушишидир. Мисол учун, сиз, футболда қобилиятингиз бор, лекин ҳеч қайси жамоада ўйнамайсиз. Сизни кўришмоқчи тушаверасизда ўша назорат ўйинида. Ҳеч қандай расмий қайднома, клуб аъзоси эканингиз ҳақида карточка ҳам сўрашмайди. Шундай ҳолатда савол туғилади: қарийб машғулот даражасидаги ўйинда ўйнаган футболчи сабаб клубни четлаштириш қайси футбол жамияти раҳбарлари учун берилган? Қайси жамиятда регламентсиз истаганча қарор чиқариш мумкин деб кўрсатиб қўйилган?

Таққослаш учун яна бир гап. Мисол учун Англияда футболчи маълум жазога тортилишидан олдин АФА ундан ва клубдан изоҳ талаб қилади. «Эвертон» ҳужумчиси Умар Ниассе симуляция ишлатгани учун жазоланиши керак, ёки бошқа бир футболчи рақибга атайин тирсак билан зарба бергани учун дисквалификацияга лойиқ. Ўйинлар ёзуви, такрорлари яққол кўрсатиб турибдики, иккала ҳолатда ҳам футболчи айбдор. 100 фоиз жазога лойиқ. Лекин шунда ҳам АФА уларга маълум вақт берадики, вазият бўйича изоҳ бериши учун. Яъни, Ниассе нима сабабдан бу вазиятдан «дайвинг»ни амалга оширгани тушунтириб бериши керак. Қоидага зид ҳаракатлар аниқ, исботлар ва регламент бўйича жазо тайин. Лекин шунда ҳам айбдор томон биринчи навбатдаги эшитилади. Бу ерда ҳам тартиб-интизом қоидаларини бузиш ҳақида бораётган бўлиши мумкин. Тўғри, лекин бундай қарорга келишдан олдин клублардан изоҳ талаб қилишга нима тўсқинлик қилди? Оддий назорат ўйинида уларни нима сабабдан ўйнатишганини аниқлаш қийинмиди, ёки ЎФА улардан изоҳ ололмайдиган даражадами?

Дилшод Аҳмадалиев «Бунёдкор» йиғинларга нима сабабдан олиб юргани бизга қоронғи (жамоа кеча БААдан йиғиндан қайтган ва икки кунлик таътил олгани боис, клубдагилар билан боғланиш ва бу борада маълумот олишнинг иложи бўлмади — Tribuna.Uz), лекин Ойбек Қиличев қарор бўйича яна бир йилдан кейин футбол ўйнаши керакку? Жисмоний ҳолатини йўқотиб қўймаслиги учун машғулотларда иштирок этмаслиги керакми?

Келинг унда Россия футбол Иттифоқига хат ёзамиз, ЦСКА футболчиси Роман Ерёменко икки йилга дисквалификация қилинган бўлсада, машғулотлар ўтказмоқда, жисмоний ҳолатини ушлаб туриш учун ишлаётгани учун ЦСКАни жазолашсин. Ёки «Шахтёр» Дарио Срна учун қўшимча жазога тортилсин. Шу мавзуда уларга гап очиб кўринг, кулгига қоласиз.

Қиличев ва Аҳмадалиев олган жазоларга ортиқча эътироз йўқ. Бу қарорнинг адолатли ёки адолатсиз экани ҳақида ҳам ортиқча иддаомиз йўқ. Айниқса, ёшни кичрайтириш каби оғриқли иллат ҳақида гап кетганида, бундай ҳолатларга қарши курашишни ҳар бир мухлис-у мутахассис ҳам ёқлайди, лекин ҳозир гап фақат кеча чиқарилган қарор ҳақида ва унинг умуман тушунарсиз равишда асоссизлиги ҳақида. Балки ЎФА шу даражага бориб етгандирки, улар учун исталган қоидалар ва регламентлар истисно қилингандир? Буниси бизга ноаён. Ҳар доимгидек, ЎФАнинг навбатдаги ғалати қарори сабаблари ва асоси бизга номаълумлигича қолаверади.

Азамат Муродов

Манба: www.tribuna.uz
Киритилди: 13:28, 22.02.2018. Ўқилди: 6246 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
5 Бунёдкор Луис Качорри 6
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.