Бугун 7 июль, 2025 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 15 33
2 Динамо 15 29
3 Бунёдкор 15 27
4 Нефтчи 14 27
5 ОКМК 15 27
6 Пахтакор 15 26
7 Навбаҳор 15 26
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 14 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро
15-тур Андижон 0-1 Бунёдкор
15-тур Машъал 0-1 ОКМК
15-тур Пахтакор 2-0 Навбаҳор
15-тур Динамо 2-2 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 15-тур

07/07 20:00 Нефтчи - Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 07.07.2025

      05:55 Новости футбола.
      06:00 Чемпионат Германии. Ответный стыковой матч за место во 2-й Бундеслиге. "Айнтрахт Брауншвейг" - "Саарбрюккен".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Газиантеп".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Кубок Испании. 1/64 финала. "Лас-Росас" - "Севилья".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Кубок Италии. 1/32 финала. "Сассуоло" - "Читтаделла".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Истанбул Башакшехир".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Кубок Испании. 1/64 финала. "Эстремадура" - "Жирона".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Кайсериспор".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Кубок Италии. 1/32 финала. "Дженоа" - "Реджана 1919".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Газиантеп".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Кубок Испании. 1/64 финала. "Лас-Росас" - "Севилья".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Кубок Италии. 1/32 финала. "Сассуоло" - "Читтаделла".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 07.07.2025

      05:10 "Магия большого спорта". "Синхронное плавание".
      05:40 Художественная гимнастика. Альфа-Банк Кубок сильнейших. Этап 2 в Сириусе, Россия.
      07:30 "Вопреки всему".
      08:00 Дзюдо. Fonbet Российский профессиональный тур. Этап в Челябинске. День 2.
      09:30 Автоспорт. G-Drive Российская серия кольцевых гонок. Этап 3 на автодроме "Игора Драйв".
      10:00 Лёгкая атлетика. Fonbet Кубок России в Жуковском.
      12:50 Настольный теннис. Командный чемпионат России в Верхней Пышме. Женщины. Финал.
      15:00 Художественная гимнастика. "Evgeniya Cup" в Омске, Россия. Гала-концерт.
      16:15 "Непридуманные истории". Омская область.
      16:45 Автоспорт. DTM. Этап 1 на трассе Ошерслебен, Германия. Гонка 1.
      18:10 Автоспорт. DTM. Этап 1 на трассе Ошерслебен, Германия. Гонка 2.
      19:40 Дзюдо. Чемпионат мира в Венгрии.
      21:05 "Регби. Сибириада". Специальный репортаж.
      21:20 "Вопреки всему".
      21:50 Лёгкая атлетика. Fonbet Кубок России в Жуковском.
      00:35 "Непридуманные истории". Омская область.
      01:05 Настольный теннис. Командный чемпионат России в Верхней Пышме. Женщины. Финал.
      03:05 Д/ф "Арсен Венгер. Непобедимый".
      04:45 Автоспорт. DTM. Этап 1 на трассе Ошерслебен, Германия. Гонка 1.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 07.07.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Футбол. Winline Суперсерия. "Зенит" (Россия) - "Црвена Звезда" (Сербия).
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Век нашего спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 "Лица страны". Елена Веснина.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Профессиональный бокс. Заур Абдуллаев против Роджера Гутьерреса.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Что за спорт?". "Экстрим".
      16:55 "Лучшие из лучших".
      17:25 Новости.
      17:30 LIVE Громко. Прямой эфир.
      18:35 Д/ф "КОПА 71".
      20:30 LIVE Футбол. Betboom Братский кубок. "Динамо" (Россия) - "ОФК Белград" (Сербия). Прямая трансляция.
      23:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:20 Смешанные единоборства. UFC 310 в Парадайсе, США. Алешандре Пантожа против Кая Асакуры, Сирил Ган против Александра Волкова.
      02:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 Д/ф "Бобби Робсон. Больше, чем тренер".
      04:55 Велошоссе. Альфа-Банк Чемпионат России в Казани.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 07.07.2025

      06:00 Велошоссе. Чемпионат Франции в Лез-Эрбье. Женщины. Групповая гонка.
      07:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Женщины. Болдеринг. Финал.
      09:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Филадельфии, США. День 2.
      10:00 Велошоссе. Чемпионат Франции в Лез-Эрбье. Мужчины. Групповая гонка.
      11:30 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      13:30 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Филадельфии, США. День 1.
      14:45 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Филадельфии, США. День 2.
      16:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 1. Флоренция - Римини.
      19:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 4. Пинероло - Валлуар.
      21:30 Парусный спорт. Гран-при. Тележурнал "Гонка на грани".
      22:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      23:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Филадельфии, США. День 1.
      00:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Филадельфии, США. День 2.
      01:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 4. Пинероло - Валлуар.
      03:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Женщины. Болдеринг. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 1. Флоренция - Римини.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Козим Ўринбойхўжаев: “МОҚ раҳбарияти томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар тез орада самара беришига ишонаман”

Баҳо:
+ | -
СПОРТ
Рукн: Интервьюлар
A A A

Хабар бериб ўтганимиздек, Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони асосида деярли ҳар куни турли йиғилишлар ташкил қилинмоқда.

Жумладан, кеча, 13 март куни юртимиздаги Олимпия захиралари коллежлари директорлари, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг худудий бошқармалари бошлиқлари ҳамда республика спорт федерация ва ассоциациялар раҳбарлари иштирокида катта йиғилиш ўтказилди. Унда Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Козим Ўринбойхўжаев ҳам иштирок этди. Фурсатдан фойдаланиб, Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати мутахассис билан интервью ташкил қилди.

-Республикмизда сўнгги пайтларда амалга оширилаётган спорт соҳасидаги ислоҳотлар, янгиликлар ҳақида қандай фикрдасиз?

-Куни кеча муҳтарам Президентимиз томонидан Жисмоний тарбия ва спорт бошқарув тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида фармон қабул қилинди. Ушбу муҳим ҳужжат билан танишиб чиқиб, унинг қанчалик мукаммал эканлиги, спорт соҳасини янада ривожлантиришга катта туртки бўлишига бевосита гувоҳ бўлиб турибман. Бир сўз билан айтганда, мамлакатимизда бутун спорт тизими қайта ислоҳ қилинмоқда. Тизимда олдин йўл қўйилган хато ва камчиликлар чуқур ўрганиб чиқилгани, унга бўлган янгича ёндошув шундоққина кўриниб турибди.

Фармонда Миллий олимпия қўмитаси ва янги тузилган Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамкорликда ишлаши, барча федерациялар бир ёқадан бош чиқариб, ягона мақсад сари интилиши кўрсатилган. Барчамизнинг мақсадимиз битта: Ўзбекистонда спортни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва Олимпия ўйинларида катта ютуқларга эришиш.

Ўзбекистонда етишиб чиқаётган ёш авлодни ҳам жисмонан, ҳам маънан тарбия қилишда бунинг аҳамияти катта деб ҳисоблайман. Фармон қабул қилинишидан олдин Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги раҳбарияти томонидан бир қанча учрашувлар ташкиллаштирилди. Жамоатчилик фикри ўрганилди. Бу ҳам қайсидир маънода фармонни мукаммал кўриниш ҳосил қилиши учун хизмат қилди десак муболаға бўлмайди.

-Эътибор берган бўлсангиз, фармонда Олимпия захиралари коллежлари фаолиятига ҳам алоҳида урғу берилган. ОЗКлар терма жамоамиз базаси бўлиши кераклиги, ҳақиқий иқтидорлар, терма жамоамизга лойиқ бўлган спортчилар айнан у ерда таҳсил олиши ҳақида аниқ ва равшан келтириб ўтилган. Шаҳсан ўзингиз кеча МОҚда ташкил этилган Республикамиздаги ОЗКлари раҳбарлари, вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари, федерациялар вакилларининг қўшма йиғилишида иштирок этдингиз. Велоспорт мисолида оладиган бўлсак, ОЗКларда кутилаётган ўзгаришлар қандай самара беради деб ўйлайсиз?

-Тўғри айтингиз, кеча бўлиб ўтган йиғилишда биз учун қувонарли янгиликлар бўлди. Чунки, биз шу пайтгача ОЗКларда таҳсил олаётган ўқувчилар у ерга ким томонидан ва қандай мезонлар асосида қабул қилинаётгани ҳақида тушунчага эга эмасдик. Федерациялар ва ОЗКлар ўртасида алоқа бўлмаган. Коллежга кирган ўқувчилар натижа кўрсата бошлаганидан сўнггина уларни таний бошлаганмиз. У ерга ким қабул қилиняпти? Кўрсаткичлари қандай? Велоспортга қизиқадими, йўқми? Шу каби саволлар биз учун мавҳум бўлиб қолган. Албатта, бу борадаги янгилик қувонарли ҳолат бўлди. 

Бизда велоспортга мослашган, спортнинг ушбу тури ривожланган худудлар бор. Кечаги мажлисда ОЗКлар тизими оптимизация қилинди десак тўғри бўлади. Велоспорт оқсаётган худудлардаги квоталар Хоразм вилояти каби спортнинг ушбу турига талаб катта коллежларга берилди. Хоразм воҳаси ҳақида гапирадиган бўлсак, у ерда велоспорт анчадан бери ривожланиб келган.

Лондондаги Олимпия ўйинлари иштирокчиси, икки карра Осиё чемпиони Муроджон Холмуродов, халқаро мусобақалар ғолиби Достон Алламов, Бекзод Раҳимбоевлар айнан ҳам ўша минтақадан етишиб чиқишган. Вилоятда велоспорт анча ривожланган. Чекка-чекка худудларда ҳам велоспорт секциялари ишлаб турибди. У ердаги маҳаллий ҳокимликлар томонидан велосипедлар харид қилиб берилган. Малакали мураббийлар фаолият олиб боришмоқда.

Шу пайтгача Хоразмдаги ОЗКга бир йилда уч нафаргина ўқувчи қабул қилинган. Табиийки бу квоталар вилоят учун етарли эмасди. Жой етишмаслиги сабабли улар Тошкент, Тошкент вилояти, Қорақалпоғистонга бориб ўқишга мажбур бўлишган. Бизга МОҚ томонидан шундай имконият яратиб берилдики, унга кўра квота икки баробар оширилди. Энди Хоразм вилояти вакиллари ўз вилоятида, ота-онасини бағрида бемалол ўқишлари, маҳоратларини тоблаб боришлари мумкин бўлади. Нафақат Хоразм, балки, Тошкент шаҳри, Тошкент ва Наманган вилоятларида квоталар кўпайтириб берилди. Тошкент ва Наманганда велотреклар мавжуд. У ердаги ОЗКларга асосан велотрек йўналишида ўқувчилар қабул қилинадиган бўлди. Квота ҳам икки баравар ошириб берилди.

- ОЗКларни оптимизация қилиш баҳонасида энг аввало ўша ердаги имкониятдан келиб чиқилди, қайси вилоятдаги ОЗКда қандай спорт тури билан шуғулланиш учун ўқув-машғулотлар базаси мавжудлиги ўрганилди ва айнан шунга асосан спорт турлари тақсимланди. Сиз нима деб ўйлайсиз, амалга оширилаётган саъи-ҳаракатлар, олиб борилаётган ислоҳотлар спортимиз ривожига қандай таъсир кўрсатади?

-Ўйлашимча, жуда катта ишлар қилинмоқда. Айтганимдек, шу кунгача у ердаги аҳвол ҳақида билмаганмиз. МОҚ раҳбари Умид Аҳмаджонов таъкидлаганидек, энди бевосита МОҚ, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, федерация вакиллари қабул жараёнида иштирок этадилар. Энди биз коллежларга кимлар ўқишга кираётганини билиб тура оламиз. Велоспорт бўлимида энди боксчи ёки курашчи ўқишига йўл қўйилмайди. У ерда айнан велоспортчи таҳсил олади ва терма жамоамизга мос бўлган спортчи етиштирилади.

-Сиз яқинда Осиё велосипед спорти федерациясининг вице-президентлиги лавозимига ҳам сайландингиз. Ушбу лавозимда ўзбек велоспортини янада ривожлантириш, оммавийлаштириш учун қандай ишларни амалга ошириш режасидасиз? Ҳозир эътибор берадиган бўлсак, юртимиз кўчаларида кўпчилик ҳаваскорлар даражасида велоосипедлар миниб юришибди. Бу ҳам қайсидир маънода аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишда муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистоннинг велосипед спортидаги ғалабалар салмоғини ошириш йўлида қандай мақсадларингиз бор?

-Оммавийлик ҳақида тўғри айтдингиз. Яқинда Ўзбекистон Республикаси Президенти, муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёев ҳам велосипед соғлиқни тиклаш йўлида энг яхши воситалардан бири эканлиги ҳақида гапириб ўтдилар. Халқаро велосипедчилар иттифоқи (UWC) билан ҳамкорликда ҳам қўшма лойиҳамиз мавжуд. Улар Наманганда велотрек қурилишида иштирок этишди. Иншоот бугунги кунда ишлаб турибди. Тошкент шаҳрида велосипед йўлакчалари бунёд этилмоқда. Метро атрофида, Амир Темур ҳиёбонидан Юнусобод мавзесигача велойўлак яратиш жараёни кетмоқда.

Хабарингиз бор, декабрь ойида халқаро велосипедчилар иттифоқи  президенти Давид Лапартье Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бунгача юртимизга хеч қачон ушбу ташкилот раҳбари келмаганди. Лапартье Президентимиз томонидан спортга қаратилаётган эътибордан ҳайратда қолди. Шунингдек, у киши халқаро конгрессда ҳам Ўзбекистон велосипед спортида амалга оширилаётган ишлар ҳақида алоҳида гапириб ўтди. Бизни қўллаб-қувватлаш мақсадида, Марказий Осиё минтақасидан вакил сифатида Халқаро велоспортчилар иттифоқи ва Осиё велосипед спорти конфедерацияси президентлари ташаббуси билан ушбу лавозимга номзодим қўйилди.

2019 йилда шоссе бўйича Осиё чемпионати Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бу бўйича режалар тасдиқланган. Ушбу Осиё чемпионати 2020 йилда Токиода ўтказиладиган Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи мусобақа ҳисобланади. Қитъа чемпионатида шоссе йўналишида биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган спортчилар Олимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритадилар.

Шунингдек Осиё велосипед спорти конфедерацияси билан тузилган меморандум асосида бизга имкониятлар, шароитлар яратилмоқда. Миллий олимпия қўмитаси ёрдамида спортчиларимиз бир ой давомида Бирлашган Араб Амирликларида Осиё чемпионатига муносиб тайёрланиш учун ўқув-машғулот йиғинларини ўтказишди. Қолаверса, апрель ойида юртимизга Франциядан малакали мураббий келиб, мураббийларимиз учун семинар ўтказиш борасида ҳам келишувга эришдик.

-Миллий олимпия қўмитаси раҳбарияти томонидан олиб борилаётган ислоҳотлардан шахсан ўзингиз спорт федерацияси раҳбари сифатида қандай ўзгаришлар сезяпсиз? Ишга бўлган муносабат, қўйилаётган талаблар, кутилаётган натижалар мисолида оладиган бўлсак қандай ўзгаришлар бор?

-Ишонч билан айтишим мумкинки МОҚ раҳбарияти томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар тез орада ўз самарасини беради. Қолаверса, нафақат Миллий олимпия қўмитасида, балки бутун республикамиз спортида катта ўзгаришлар бўлмоқда. Тизимга ёндошув ва муносабат бутунлай  ўзгарган. Бевосита спортнинг ичига кириб борилмоқда. Муаммо ва камчиликлар энг қуйи поғоналардан ўрганилмоқда. Аввал муаммолар фақат юзаки ўрганилгани боис ҳам, уларни бартараф этишга ҳарчанд уринманг, ортидан бошқаси келиб чиқаверарди. 

Федерациялардаги мавжуд муаммолар, юзага келаётган камчиликлар эндиликда Миллий Олимпия қўмитаси орқали ҳал қилинмоқда. Бунинг натижасида МОҚнинг обрўси ва нуфузи анчагина ошди. Агар билсангиз, аввал велоспортда мураббийларнинг ўз севимли спортчиси бўлган. Улар ўша “ёқимтой”ларини турли мусобақаларга олиб бораверишган. Лекин, натижага келганида доим оқсаганмиз. Афсуски, велоспортда гуруҳбозлик ҳам авж олганди. Бунинг натижасида спортнинг ушбу тури ривожланиш ўрнига бир жойда депсиниб тураверган. Янги раҳбарият билан маслаҳатлашган ҳолда бундай ҳолатга янгича ёндошув бўлди. Аввалги натижалар кўриб чиқилди, таҳлил қилинди. Эндиликда спортчилар халқаро мусобақаларга жўнаб кетишдан аввал ўзимизда синовдан ўтадилар. Токи улар орасида энг муносиблари халқаро мусобақаларда юртимиз шарафини ҳимоя қилсин.

МОҚ билан ҳамкорликда олиб бораётган ишларимиз секин аста самара беришни бошлади. Тўрт йилдан бери трек йўналишида яхши натижа кўрсата олмагандик. Одатда шоссе бўйича баҳсларда иштирок этадиган Муроджон Холмуродов бир неча йил давомида ўзини трек йўналишида ҳам синаб кўриши борасидаги таклиф билан чиқиб келган. Аммо, ўша гуруҳбозлик туфайли унга бундай имконият берилмаганди. Бу сафар эса Холмуродовга имконият берилди ва у биринчи уринишдаёқ натижа кўрсатди.

Ўсмирларимиз ҳам халқаро мусобақаларда совринли ўринлардан жой олишмоқда. Бунинг замирида энг аввало давлатимиз раҳбарининг эътибори, қолаверса  Миллий олимпия қўмитаси ва Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг ғамҳўрлиги ётибди десам муболаға бўлмайди. Муҳими, биз тўғри йўлдан кетяпмиз. Раҳбарият томонидан кўрсатилаётган бундай эътибор, яратилаётган шароитлар, хорижий йиғинлар ўз самарасини бериши аниқ. МОҚ раҳбари керак бўлса бизга чет элдан малакали мураббий ҳам олиб келишга тайёр эканлигини маълум қилди. Бир сўз билан айтганда велосипед спортида тизим янгиланмоқда.

Афсуски, айрим оммавий ахборот воситалари, айниқса баъзи интернет нашрларда спорт соҳасидаги ислоҳотларга, жумладан Миллий олимпия қўмитасининг олиб бораётган сиёсатига фақат танқидий рухда, қандайдир ноҳолис тарзда фикр билдирилмоқда. Мамлакатда спортни ривожлантириш йўлида ОАВнинг ҳам ўрни жуда катта. Шундай экан, биз бирлашиб ишлашимиз керак. Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, спорт федерациялари, мухлислар, ОАВ бирлашгандагина катта натижаларга эриша оламиз. Фурсатдан фойдаланиб, ОАВдан Президентимизнинг спортга оид юритаётган давлат сиёсатини, МОҚ томонидан олиб борилаётган ислоҳотларни одилона ёритиб боришларини, вазиятга ҳолислик принципларидан келиб чиқиб ёндошошларини сўраб қолган бўлар эдим.

Сўзим якунида шуни таъкидламокчиманки, муҳтарам Президентимиз, қолаверса МОҚ ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан белгилаб берилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши жисмоний тарбия ва оммавий спортнинг жамиятимиз ҳаётидаги ролини янада кучайтириш, аҳолининг барча қатламлари орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ёшларга ўз қобилият ва истеъдодларини рўёбга чиқаришлари учун барча шарт-шароитларни яратиш орқали уларни оммавий тарзда спортга, соғлом турмуш тарзига ошно қилиш, шунингдек, энг нуфузли халқаро мусобақаларда Ватанимиз байроғини баланд кўтариб келаётган машҳур спортчиларимиз сафи тобора кенгайишига хизмат қилади.

Зафар Имомхўжаев суҳбатлашди 

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 19:30, 14.03.2018. Ўқилди: 2275 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Бунёдкор Луис Качорри 8
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.