Бугун 30 март, 2026 йил, душанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 29 73
2 Реал Мадрид 29 69
3 Вильярреал 29 58
4 Атлетико 29 57
5 Бетис 29 44
6 Сельта 29 41
7 Реал Сосьедад 29 38
8 Хетафе 29 38
9 Атлетик Бильбао 29 38
10 Осасуна 29 37
11 Эспаньол 29 37
12 Валенсия 29 35
13 Жирона 29 34
14 Райо Вальекано 29 32
15 Алавес 29 31
16 Севилья 29 31
17 Эльче 29 29
18 Мальорка 29 28
19 Леванте 29 26
20 Реал Овьедо 29 21

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Вильярреал 3-1 Реал Сосьедад
29-тур Эльче 2-1 Мальорка
29-тур Эспаньол 1-2 Хетафе
29-тур Леванте 4-2 Реал Овьедо
29-тур Осасуна 1-0 Жирона
29-тур Севилья 0-2 Валенсия
29-тур Барселона 1-0 Райо Вальекано
29-тур Сельта 3-4 Алавес
29-тур Атлетик Бильбао 2-1 Бетис
29-тур Реал Мадрид 3-2 Атлетико

Навбатдаги ўйинлар. 30-тур

04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
05/04 00:00 Атлетико - Барселона
05/04 17:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
05/04 19:15 Валенсия - Сельта
05/04 21:30 Реал Овьедо - Севилья
06/04 00:00 Алавес - Осасуна
07/04 00:00 Жирона - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Андрей Микляев: Гуруҳдан чиқиш учун олдиндаги учрашувларни ютишимиз шарт

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Чемпионлар лигаси / Гуруҳ босқичи
Рукн: Репортажлар
A A A

Эртага “Локомотив” Осиё Чемпионлар Лигаси 2018 йилги мавсуми гуруҳ босқич 5-тур ўйинлари доирасида БААнинг “Ал-Ваҳда” жамоаси билан баҳс юритади.

Бугун мазкур ўйин олдидан ҳар икки жамоа устозлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда “темирйўлчилар” жамоаси устози Андрей Микляевга маҳоратли футболчи Нивалдо ҳамрохлик қилди ва журналистларнинг саволларига жавоб берди:

"Бизни олдинда жуда муросасиз учрашув кутиб турибди. Зеро кейинги босқич масаласини аллақачон ижобий ҳал қилишга улгурган “Ад-Дуҳайл”дан ташқари қолган 3та жамоада ҳам ҳамон нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритиш имкони мавжуд. Шу боисдан “Ал-Ваҳда” ҳам эртанги ўйинда ғалабани қўлга киритиш мақсадида ўйнайди. Бироқ биз ҳам Абу Дабига 3 очкони кўзлаган ҳолда келдик. Кейинги босқичга чиқиш учун биздан олдиндаги иккала қолган ўйинни ҳам ютиш талаб этилади. Жамоамиз мазкур беллашувга жиддий ҳозирлик олиб борди.

Биласизми, биз Чемпионлар Лигасини жуда муваффақиятли бошлагандик. Бироқ кейинги ўйинларда кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйдик. Лекин ютказган учрашувларимизда ҳам жамоамиз ёмон ўйин кўрсатмади. Фақатгина омад рақиб тарафида бўлгани учун ҳам мағлуб бўлдик, холос. Бундан буён ютказишга ҳаққимиз йўқ. Жамоамиз ишқибозларининг ишончини оқлаш учун ҳам эртага майдонда бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз ва уйга 3 очко билан қайтишга уринамиз", – деди тажрибали мутахассис.

– “Ал-Ваҳда” – яхши шаклланган жамоа. Бироқ рақибга ҳурмат сақлаган ҳолда айтишим лозимки, эртанги ўйинда биз фақат ва фақат ғалаба ҳақида ўйлаяпмиз. Зеро, бундан ўзга чорамиз ҳам йўқ. Кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритиш учун 3та жамоа ўртасида жуда муросасиз баҳс боришига аминман. Умид қиламанки, эртага майдонда чиройли ва мазмунли ўйин намойиш этган ҳолда нимчорак финалга чиқиш имкониятларимизни сақлаб қоламиз, – деди Нивалдо.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 23:05, 02.04.2018. Ўқилди: 4320 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Агар дарвозабонга жамоадоши атайлаб оёқ билан пас берса, у тўпни қўл билан ушласа — қоида бузилади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 18
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 14
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
7 Барселона Роберт Левандовски 11
8 Барселона Рафинья 11
9 Сельта Борха Иглесиас 11
10 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик