Бугун 22 февраль, 2026 йил, якшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 11 11 40
2 АҚШ 11 12 9 32
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Франция 8 9 6 23
6 Германия 7 9 8 24
7 Швейцария 6 8 6 20
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 25 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Эспаньол 25 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 24 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче
25-тур Бетис 0-0 Райо Вальекано
25-тур Атлетико 0-0 Эспаньол
25-тур Осасуна 0-0 Реал Мадрид
25-тур Реал Сосьедад 0-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Буффон учун қўрқинчли кеча. Роналду «Реал»ни ярим финалга олиб чиқди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Финал плей-оффлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Реал» Чемпионлар лигасининг чорак финали биринчи учрашувида «Ювентус»ни тор-мор келтирди. Ўйиндаги икки гол Криштиану Роналду томонидан урилди, голлардан бирини мухлислар узоқ вақт эслаб юрадиган бўлишди, у қайчи услубида Буффон дарвозасини яна бир бор ишғол этди.

«Ювентус» - «Реал» - 0:3 (0:1)
Голлар: Криштиану Роналду, 3 (0:1). Криштиану Роналду, 64 (0:2). Марселу, 72 (0:3).
«Ювентус» (Турин): Буффон, Де Шильо, Барцальи, Кьеллини, Асамоа (Матюиди, 69), Дуглас Коста (Манджукич, 69), Бентанкур, Хедира (Куадрадо, 75), Дибала, Сандру, Игуаин.
«Реал» (Мадрид): Навас, Карвахаль, Серхио Рамос, Варан, Марселу, Каземиру, Кроос, Модрич (Ковачич, 82), Иско (Асенсио, 75), Криштиану Роналду, Бензема (Васкес, 59).
Огоҳлантиришлар: Бентанкур, 27. Дибала, 45. Серхио Рамос, 55. Ковачич, 88.
Четлатиш: Дибала, 66.
Ҳакам: Жунайт Чақир (Туркия).
3 апрель. Турин. «Алльянц Стэдиум».
Жавоб ўйини - 11 апрель.

Орзуми ёки мақсад?

Ўтган йилнинг кузида «Барселона»га қарши ўйиндан кейин берган интервьюсида «Ювентус» жамоаси бош мураббийи Массимилиано Аллегри шундай деганди: «Чемпионлар лигасидаги ғалаба мақсад бўлолмайди. Буни фақат орзу қилиш мумкин». Эҳтимол фақат орзу билан кифоялангани учун туринликлар ўшанда «Камп Ноу»да 0:3 ҳисобида мағлуб бўлишгандир. Худди охирги 3 йилда Чемпионлар лигасининг икки финалида бўлгани каби. «Шалпангқулоқ» кубок ҳам орзу қиладиган, ҳам мақсад қиладиганларники бўлади.

Жижининг 14 мавсуми

Энг орзуманд киши эса Жан Луижи Буффон бўлиб қолаверади. 40 ёшга чиққан италиялик дарвозабон учун бу фаолиятида Чемпионлар лигасидаги 14-мавсум бўлди. У жамоаси билан ўтган давр ичида 3 марта турнир финалига чиқди ва ҳар сафар орзусига етиша олмади. Бу мавсум унинг футболчилик фаолиятидаги охиргиси эди, у ёзда қўлқопларини ечиб, фаолиятини якунлайди.

Роналдунинг рекорди

Буффон охирги имкондан фойдаланиши учун унинг жамоадошлари Криштиану Роналдуни тўхтатиши талаб этиларди. Зидан бу ўйинга ҳам ўтган мавсум финалида «Ювентус»га қарши ўйнаган ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган таркибни тўлиқ (11 футболчи ҳам алмашмасдан) туширди. Бу сафар ҳам йирик ғалаба ва 12-«шалпангқулоқ» кубок сари катта қадам ташланди. Аргентинага қарши ўйинда фантастик ҳаракатларни амалга оширган ва ҳет-трик муаллифи бўлган Искога Зидан ишонч билдирди (у бу мавсумда «Қироллик клуби»нинг асосий таркибидан жой ололмаётганди). Айнан Иско ўйиндаги биринчи ўйинни яратди: учинчи дақиқада у Марселонинг пасига очилди ва қанотдан жарима майдонига тўпни узатди, бу тўп Роналду оёқларидан дарвозага бориб тушди. Бу гол - португалиялик футболчининг навбатдаги рекорди эди, у Чемпионлар лигасида қаторасига ўнинчи ўйинда гол урган илк футболчига айланди.

Крооснинг зарбаси

Ўтказиб юборилган гол мезбонларни Туринда ўйин бошланиши арафасида ёғишни бошлаган апрель ёмғиридан кўра кўпроқ ивитди. «Юве» фақат биринчи бўлим ўрталарига келиб ўзига кела бошлади ва бир қанча хавфли ҳужумлар уюштирилди, аммо Игуаиннинг қайтган тўпга берган Зарбасини Навас бартараф этди, Дибаланинг барча уринишлари мадридликларнинг ҳимоячилари томонидан тўхтатиб қолинаверди. «Реал» ортиқча асабийлашмасдан ҳимояланди ва биринчи бўлимни якунлаб қўйди. Вазиятлардан бирида эса иккинчи гол урилиши ҳам мумкин эди, аммо Крооснинг зарбаси тўсинга тегди.

Криштиану ижросида шедевр

Танаффус «Ювентус» фойдасига ишлагандек туюлаётганди, иккинчи бўлимни мезбонлар фаол бошлашди. Дибала жарима зарбасини голга айлантиришига бир бахя қолди, майдон эгаларининг қанотлардан қилган ҳужумлари кескинлашди. Лекин голни яна «Реал» урди. Роналду қайчи услубидаги зарбани қиёмига етказиб ижро этди. Ўйин олдидан Буффоннинг ҳайиққани бежиз эмаскан, у яна қанча тунларни бедор ўтказади.

Ярим финал ҳал

Бу голдан кўп ўтмай, «Ювентус»га яна бир ташвиш келди, жамоанинг асосий ҳужумчиси Пауло Дибала 66-дақиқада қизил карточка олди ва туринликлар ўйиннинг қолган қисмини бир киши кам бўлиб ўтказишига тўғри келди. Кўп ўтмасдан Марсело «Ювентус»ни «кўмиб қўя қолди» - 3:0.

Рамос бу ўйинда сариқ карточка ишлаб олди ва кейинги ўйинда иштирок этмайдиган бўлди. Аммо мадридликлар сафардан 3та тўп фарқи устунлигида қайтаётгани ҳисобга олинса, жавоб учрашувида мўъжиза рўй беришини кутиш қийин. Аллегри Чемпионлар лигасида ғолиб бўлишни орзу қилишда давом этади, у қачондир орзусига етишар, аммо Буффон эмас...

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 13:46, 04.04.2018. Ўқилди: 6494 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.