Бугун 30 январь, 2026 йил, жума.

      • 29.01.2026 01:00
      • Аякс
      • 1:2
      • Олимпиакос
      • 29.01.2026 01:00
      • Арсенал
      • 3:2
      • Қайрат
      • 29.01.2026 01:00
      • Монако
      • 0:0
      • Ювентус
      • 29.01.2026 01:00
      • Атлетик Бильбао
      • 2:3
      • Спортинг
      • 29.01.2026 01:00
      • Атлетико
      • 1:2
      • Буде-Глимт
      • 29.01.2026 01:00
      • Байер
      • 3:0
      • Вильярреал
      • 29.01.2026 01:00
      • Боруссия Д
      • 0:2
      • Интер
      • 29.01.2026 01:00
      • Брюгге
      • 3:0
      • Марсель
      • 29.01.2026 01:00
      • Айнтрахт Ф
      • 0:2
      • Тоттенхэм
      • 29.01.2026 01:00
      • Барселона
      • 4:1
      • Копенгаген
      • 29.01.2026 01:00
      • Ливерпуль
      • 6:0
      • Қорабоғ
      • 29.01.2026 01:00
      • Манчестер Сити
      • 2:0
      • Галатасарой
      • 29.01.2026 01:00
      • Пафос
      • 4:1
      • Славия
      • 29.01.2026 01:00
      • ПСЖ
      • 1:1
      • Ньюкасл
      • 29.01.2026 01:00
      • ПСВ
      • 1:2
      • Бавария
      • 29.01.2026 01:00
      • Бенфика
      • 4:2
      • Реал Мадрид
      • 29.01.2026 01:00
      • Наполи
      • 2:3
      • Челси
      • 29.01.2026 01:00
      • Юнион
      • 1:0
      • Аталанта
  • Футзал. Осиё чемпионати
      • 29.01.2026 11:00
      • Ливан
      • 0:2
      • Вьетнам
      • 29.01.2026 13:00
      • Жанубий Корея
      • 2:3
      • Ироқ
      • 29.01.2026 15:00
      • Кувайт
      • 1:6
      • Таиланд
      • 29.01.2026 17:00
      • Қирғизистон
      • -:-
      • Индонезия
      • 30.01.2026 11:00
      • Саудия Арабистони
      • -:-
      • Эрон
      • 30.01.2026 13:00
      • Австралия
      • -:-
      • Ўзбекистон
      • 30.01.2026 15:00
      • Малайзия
      • -:-
      • Афғонистон
      • 30.01.2026 17:00
      • Тожикистон
      • -:-
      • Япония
  • «A» Серия
      • 31.01.2026 00:45
      • Лацио
      • -:-
      • Женоа
      • 31.01.2026 19:00
      • Пиза
      • -:-
      • Сассуоло
      • 31.01.2026 22:00
      • Наполи
      • -:-
      • Фиорентина
      • 31.01.2026 01:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Алавес
      • 31.01.2026 18:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Жирона
      • 31.01.2026 20:15
      • Осасуна
      • -:-
      • Вильярреал
      • 31.01.2026 22:30
      • Леванте
      • -:-
      • Атлетико
      • 31.01.2026 20:00
      • Лидс
      • -:-
      • Арсенал
      • 31.01.2026 20:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Борнмут
      • 31.01.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Эвертон
      • 31.01.2026 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Вест Хэм

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 8 24
2 Бавария 8 21
3 Ливерпуль 8 18
4 Тоттенхэм 8 17
5 Барселона 8 16
6 Челси 8 16
7 Спортинг 8 16
8 Манчестер Сити 8 16
9 Реал Мадрид 8 15
10 Интер 8 15
11 ПСЖ 8 14
12 Ньюкасл 8 14
13 Ювентус 8 13
14 Атлетико 8 13
15 Аталанта 8 13
16 Байер 8 12
17 Боруссия Д 8 11
18 Олимпиакос 8 11
19 Брюгге 8 10
20 Галатасарой 8 10
21 Монако 8 10
22 Қорабоғ 8 10
23 Буде-Глимт 8 9
24 Бенфика 8 9
25 Марсель 8 9
26 Пафос 8 9
27 Юнион 8 9
28 ПСВ 8 8
29 Атлетик Бильбао 8 8
30 Наполи 8 8
31 Копенгаген 8 8
32 Аякс 8 6
33 Айнтрахт Ф 8 4
34 Славия 8 3
35 Вильярреал 8 1
36 Қайрат 8 1

Ўтган ўйинлар. 8-тур

8-тур Аякс 1-2 Олимпиакос
8-тур Арсенал 3-2 Қайрат
8-тур Монако 0-0 Ювентус
8-тур Атлетик Бильбао 2-3 Спортинг
8-тур Атлетико 1-2 Буде-Глимт
8-тур Байер 3-0 Вильярреал
8-тур Боруссия Д 0-2 Интер
8-тур Брюгге 3-0 Марсель
8-тур Айнтрахт Ф 0-2 Тоттенхэм
8-тур Барселона 4-1 Копенгаген
8-тур Ливерпуль 6-0 Қорабоғ
8-тур Манчестер Сити 2-0 Галатасарой
8-тур Пафос 4-1 Славия
8-тур ПСЖ 1-1 Ньюкасл
8-тур ПСВ 1-2 Бавария
8-тур Бенфика 4-2 Реал Мадрид
8-тур Наполи 2-3 Челси
8-тур Юнион 1-0 Аталанта

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Локомотив” ёшлари Туркияда пешқадам, “Насаф” ўсмирларининг ҳам Қатардаги натижаси ёмон эмас

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Локомотив
Рукн: Янгиликлар
A A A

Юрт футболи ривожи ҳақида гап кетар экан, биринчи галда барчасига пойдевор аталмиш болалар футболига эътиборли бўлиш лозимлигини мамлакатимизда болалар футболига қаратилаётган ғамхўрлик мисолида кўриш мумкин. Айниқса, футболимизда юз берган ва бераётган ислоҳотларнинг энг аввалида айнан болалар ва ўсмирлар футболи турганлигини алоҳида эътироф этиш жоиз.

Айни соатларда Республикамизнинг турли ҳудудларида боалар ва ўсмирлар ўртасида  турли мавқедаги мусобақалар авж олаётган пайтда икки клубимизнинг икки-учтадан ёш тоифадаги жамоалари хориж мамлакатлардаги халқаро турнирларда иштирок этишмоқда. 

Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг ўтган йили Қатар футбол Уюшмасининг президенти Шайх Ҳамад бин Халифа Аҳмад ол Таний билан учрашуви ва унда имзоланган меморандумга кўра “Насаф” футбол мактабининг учта ёш тоифадаги жамоаси айни пайтда Қатардаги дунёга машҳур “Aspire” академияси ташаббуси билан анъанавий ўтказиладиган Осиёнинг энг яхши академиялари тарбияланувчилари иштирокидаги мусобақада қатнашмоқда. 

Нурали Султонов ва Насим Шойимов мураббийлигидаги 2000 йилда туғилганлар, Павел Кшнякин устозлигидаги 2001-2002 йилда туғилганлар ҳамда  Умар Раҳматуллаев ва Жасур Иброҳимов бош мураббийлик қилаётган 2003 йилда таваллуд топган футболчилар биттадан ўйинларини ўтказиб бўлишди.

Туниснинг “Etoulie Du Sahel” академияси тарбияланувчиларига қарши майдонга тушган қаршиликларнинг 18 ёшдаги гуруҳи учрашувни 2:2 ҳисоби билан тугатган ҳолда пенальтилар сериясида имкониятни бой бериб қўйди – 3:4.

“Насаф”нинг 17 ёшлилардан иборат вакиллари эса рақиблари билан дуранг ўйнадилар ва бу сафар қаршиликлар пенальтини  ўз фойдаларига ҳал этишди – 4:3. 15 ёшли вакилларимиз эса тенг курашлар остида кечган ўйинда 2:3 ҳисобида мағлубиятга учради.

Қатарда ютуқ ва мағлубиятлар қайд этилаётган пайтда Туркиядаги ёшларимиз рақибларини йирик ҳисобларда мағлубиятга учратишнинг уддасидан чиқишмоқда. Гап “Локомотив” клуби тарбияланувчилари ҳақида боряпти. 

Клубнинг 2006 ва 2010 йилларда туғилган ўсмирларидан иборат икки тоифадаги жамоаси Туркияда ўтказилаётган анъанавий “Sidestar” мусобақасида иштирок этмоқда.  Турнирда Россия, Германия, Руминия, Грузия, Озарбайжон, Қозоғистон, Туркманистон, Сурия  ва Ўзбекистондан ташриф буюрган жамоалар  бешта ёш доирасида (2006-2010 йилларда туғилганлар) қатнашмоқда. “Локомотив”нинг 12 ёшлилар жамоаси ўз гуруҳида “Ватан” (Боку), “Ажария” (Батуми), “Гоктурк Сарой” (Истанбул), “Манавгатспор” (Анталия), “Бурса Миллетспор” (Бурса), “Бурса Заферспор” (Бурса) жамоалари билан баҳс олиб боряпти. 8 ёшлилар эса икки таркиби билан “Локомотив” (Москва), “Казанка” (Москва), “Олтин Тож” (Ашхабод), “Гоктурк Сарой” (Истанбул) ҳамда “Манавгатспор” (Анталия) жамоаларига қарши майдонга тушяпти.

“Side star Сup” мусобақасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди. Унда

“Локомотив”нинг  U-12 жамоаси  аввалига рақиблари “Ажария” (Батуми)ни  5:2 ҳисобида таслим этганди, кеча эса Озарбайжоннинг “Ватан” жамоасини ҳам йирик ҳисобда мағлуб этишди - 7:2.   “Локомотив-1” (U-8) эса москвалик номдошларини  9:4 ҳисобида енгишнинг уддасидан чиқишди.

"Локомотив" U-12 аъзоси, икки тур якунига кўра турнирнинг тўпурарлар карвонига сарбонлик қилаётган ҳужумчи Рахматулла Тиллаев тўп учун курашда рақибини енгмоқда. Турнир давом этмоқда.

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 20:05, 04.04.2018. Ўқилди: 3213 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.