Бугун 18 ноябрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи
28-тур Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
28-тур Бунёдкор 1-3 Динамо
28-тур Насаф 1-2 Машъал
28-тур Қизилқум 2-1 Андижон
28-тур Хоразм 0-2 Сўғдиёна
28-тур Сурхон 1-0 Шўртан

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 18.11.2025

      06:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      10:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      16:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Аланьяспор".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      20:00 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Бешикташ".
      22:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      00:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      04:00 "Третий тайм". Кирилл Данилин.
      04:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 18.11.2025

      05:55 Прибрежная гребля. Чемпионат мира в Турции. Пляжный спринт.
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Блочный лук. Команды.
      09:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      10:00 Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве.
      11:35 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира по гонкам на выносливость в Индонезии.
      12:05 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Юниорки.
      14:30 Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 3. Вечерняя сессия.
      16:30 "Эволюция спорта".
      17:00 Прибрежная гребля. Чемпионат мира в Турции. Пляжный спринт.
      18:40 "Парусный спорт".
      19:10 LIVE Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап в Санкт-Петербурге. Женщины. Прямая трансляция.
      20:00 LIVE Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап в Санкт-Петербурге. Мужчины. Прямая трансляция.
      20:55 "Непобедимый".
      21:25 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Блочный лук. Личное первенство.
      23:30 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира в классе офшор в Италии.
      00:00 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:35 Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 4. Вечерняя сессия.
      03:25 "Лица страны". Константин Крылов.
      03:40 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Юниорки.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 18.11.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Волейбол. Чемпионат России. Мужчины. Суперлига. "Динамо-Урал" (Уфа) - "Факел Ямал" (Новый Уренгой).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Эволюция спорта".
      12:30 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Канзас-Сити, США. Иэн Мачадо Гэрри против Карлоса Пратеса.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Век нашего спорта". "1945 - 1950 гг.".
      16:55 "География спорта". Выборг.
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 Д/ф "Шмейхель".
      21:00 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Динамо-Москва" - "Спартак" (Москва). Прямая трансляция.
      00:00 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:55 Профессиональный бокс. "IBA. Pro 9". Артур Субханкулов против Тиграна Узляна.
      03:55 "Эволюция спорта".
      04:55 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 2.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 18.11.2025

      05:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      06:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      07:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      09:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      10:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      11:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      12:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      12:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      14:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      15:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      16:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Женщины. HS 102.
      17:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      20:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      22:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      23:30 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      00:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 8 в Дубае, ОАЭ. Обзор.
      01:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      01:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      02:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      03:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      04:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ишонч (қисса, 3-қисм)

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футбол ва ОАВ / Футболчилар ҳаёти
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бизнинг синф йигитлари чакки ўйнашмаяпти. Ҳимоядаги ўйинимиз жуда ҳам ишончли, қўрқмасдан, тап-тортмасдан тўп учун курашиб ютиб чиқишлари мумкин. Марказдаги Аброр тўпни узоққа етказиб беришда уста экан, Тимур дуч келган рақибни алдаб ўта оларкан, Мирсодиқ эса тезликда ҳаммадан бир қадам олдинда. Лекин бу жамоа эмас эди, чунки Фарҳод тўп учун уммуман курашмас, келган тўпни ҳеч кимга узатмасдан нуқул осмонга тепарди. Ҳеч ким унга бир оғиз “нима қиляпсан”, — дейишга ҳадди сиғмасди. Тан олиш керак, Фарҳод гавдасига қарамасдан анча чаққон экан, аммо тўпни ҳеч кимга оширмасдан фақат ўзини кўрсатишга уринарди, бу эса бизнинг зараримизга ишлаётганди. Ўйин тугашига атиги 8 дақиқа қолганда, Тимур иккита ўйинчини бирин-кетин алдади-да, тўпни Фарҳодга узатмасдан ўзи дарвозага йўллади, тўп тўсинга тегиб, майдонни тарк этди, Фарҳод унга ўшқириб кетди. Тимур эса:

— Барибир уролмасдинг униям, — деганди, Фарҳод икки ҳатлаб, унга етиб олди-да:
—Нима дединг?, — дея бўйнидан олди. Синфдошлармиз уларни ажратиб қўйишди. Фарҳод аламидан чиқмади шекилли:
—Йўқол, бизнинг жамоада ўйнама, — дея унга бақирди. Тити индамай майдонни тарк этиб, дарвоза ортига бориб ўтирди.

Шу пайт юрагимнинг уришини ҳатто ўзим эшитиб турардим. ”Қани! Қани, мен майдонга тушсам эди”. Шу пайт Фарҳоднинг кўзи менга тушди-да, “Довдирамасдан туш!”, —дея бақирди. Бу менга шунақанги ёқмли эшитилдики. . . Дарров югуриб Титининг ўрнини эгалладим. Қалбимда кучли ҳаяжон… Ўйин эса яна ўша алфозда давом этарди. Менга тўпни оширишмас, нуқул орқада турган бўлса ҳам фақат Фарҳодга ўйнашарди. Рақибимиз менинг қанотимдан ҳужумга ўтди, тўғриси, саросима остида қўйиб юбордим. Ортидан югуриб ета оламаётганимни сездим-да, аста қўлини тортган эдим, у ҳам дарров йиқилиб тушди. Бурчак тўпи узатиладиган байроқчага 5 метрлар етмасдан рақиб жарима зарбасини тепадиган бўлди. Уларинг чапақай ўйинчиси тўпнинг олдига яқинлашаётганида эътибор бериб қарасам, ҳамма ўйинчиларимиз ҳимояга етиб келибди. Уларда эса ҳар эҳтимолга қарши иккита ҳимоячи ўз зонасида қолган эди. Тўп узатиб берилди. Рақибимиз сафидаги дарозроқ йигит тўпга боши билан зарба берди. Мен майдон марказидан кузатиб турарканман, тўпга Иброҳим қараб қолганини кўрдим. Тўп айланиб, дарвозамизнинг бурчагига тушаётганида, ана ҳозир ўтказиб юборамиз деб тургандим, қаердандир пайдо бўлган Фарҳод баланд сакраб, боши билан тўпни деярли чизиқдан олиб чиқди. Қайтган тўпга чаққонлик қилган Аброр олдинга қаради-да, мени кўрди. Тўпни юқоридан менга узатди, шу пайт тўп мен томонга келарди. Мен бир маротаба рақиб дарвозаси томонга қараб қўйдим. Икки ҳимоячидан биттаси мен томон отилиб келаётганди. Қисқа фурсатда тўпни ҳавода оёғим билан тўхтатдим ва катта тезликда олдинга одимладим. Ҳимоячи менга юзма-юз келгунча яқинлашдим-да, унуниг оёқлари орасидан тўпни ўтказиб, дарвозага катта тезликда отилдим. Иккинчи химоячи ҳам тезлик билан яқинлашарди, мен тўпга сал қаттиқроқ тегиниб юбордим, у мўлжалимдан кўра олдинлаб кетди. Ҳимоячи ҳам, мен ҳам тўпга ким биринчи тегса, ўша бола вазиятни фойдасига ҳал қилишини сезиб, чопиб келаётгандик. Мен биринчи бўлиб улгурдим-да Зиданнинг финтини ишга солиб, ўнг ўёғимдан чапига ўтказиб тўп билан айландим-да рақибимни алдаб ўтдим ва тўпни олдинроқ тепиб тезликни оширдим. Олдинда фақат дарвозабон қолган, дарвозагача тахминан 14 метрча қолган эди. Дарвозабон ҳам олдинга югуриб чиқишни бошлади. Мен тўпнинг тагига зарб билан тепдим. Тўп ҳавога енгил кўтарилди-да, парашут услубида дарвозабоннинг устидан ошиб, дарвозага кириб кетди!

Тўғриси, бунинг ҳаммаси қандайдир 30 сонияда бўлиб ўтди. Шу пайт орқамдан мени кимдир маҳкам қучоқлаганини сездим. Қарасам синфдошларим бирин-кетин устимга чиқар, ҳаммаси бақириб “гооооол!” - дея қучоқлашишарди. Мен ўшанда биринчи марта бу золимларнинг ҳам бола эканлигини ҳис қилдим.

Учрашув бизнинг ғалабамиз билан тугади. Майдон атрофидаги томашабинлар менга қараб алланималар дер, кимдир мақтаб қўярди, мен эса ўзимда йўқ хурсандман. Бахтдан учиб кетай дея синфошларимни олдига бориб ўтирдим. Фарҳод келишим билан:
— Ёнимга ўтир, — деди.
Секин ёнига келиб ўтирдим. У:
— Чаккимассан Гений, чаккимас, — дея елкамга шапатилади.
Мункиб кетдим. Ҳамма кулиб юборди. Тўғриси ўзим ҳам кулдим. Ғани терак хирилдоқ овози билан:
— Жа, Марадона бўлиб кетдинг-ку, Гений. Вақтлироқ қаерда эдинг, – деганди,  Фарҳод уни гапини шартта бўлди.
— Катта холангникида эди, сал қолса сени хатоингни деб ютқазиб қўяр эдик, э, меров, — дея унга танбеҳ берди.

Мен Аброрга қарата:
— Вақтида оширдингда, бўлмаса улгурмасдим, — дедим.
У эса керилиб:
— Аканг қарағай футбол ўйнашга туғилганда ўзи. Мен жамоамизнинг нақ юрагиман, — деб улгурмасдан Фарҳоднинг ўзига қараб турганини сезди шекилли, — э, йўғе, юрагининг ўнг томониман, — дея жумлани ҳазилга буриб юборди. Шу гапларнинг устига устозимиз келиб қолди. У ҳам худди ёш болалардек олдимизга чўккалаб ўтирдида,бизга табрикнамо оҳангда:
— Оббо шоввозларей, табриклайман. Бу ҳаётингиздаги биринчи ғалаба. Ҳеч ҳам ютқазманглар, омад сизларга, —деб қошини тепага қилиб пешонасини тириштириб жилмайди.
— Ўйин таҳлилига келсак, бугун жамоада энг яхши ўйнаган Фарҳод бўлди, — дея уни елкасини қоқиб қўйди. Фарҳод ҳиссиз тарзда унинг гапларини эшитиб ўтираркан, индамади. Устозимиз ўрнидан турди-да, — кейинги рақибимиз кучли бўлади, агар жамоавий ўйин кўрсатмасанглар, йирик ҳисобда ютқазасизлар, — дея биздан нари кетди. Фарҳод “э!”, дея қўл силтади.

— Уларни ютсак финалдамиз. Менимча, финалда “Г”лар билан ўйнасак керак. Ўтган йили ҳам уларга ютқазгандик. Шу пайт Аброр гапга аралашди.
— Энди ўзиям нақд 4 таси “Бунёдкор”да ўйнайди-да уларни, дея мақтади. Гапга Мирсодиқ аралашди.
— Уларга камида 10:0 га ютқазсак керак. Айниқса Кича жуда бошқача ўйнайдида. Мен қизиқсиниб сўрадим. Кича — ким? Ҳамиз деган бола — деди Ихтиёр совуққонлик билан, — у мактабимиз термаси сардори, олифта бола. Мен ҳеч нимани ўйламасдим. Ўша куни синфдошларим билан илк маротаба илиқ хайрлашдим. Ўша голимни ҳалигача тушларимда кўраман… Балки бу сизга кулгили кўринар. Лекин шунақа, бу гол менинг ўз кучимга ишонч берган, ҳаётимни тубдан ўзгартирган гол эди.

Яҳёхўжа УЛУҒХЎЖАЕВ

Давоми бор.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 07:40, 09.04.2018. Ўқилди: 4166 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.