Бугун 16 сентябрь, 2026 йил, чоршанба.

      • 15.09.2026 00:00
      • Вильярреал
      • 1:2
      • Бетис
      • 15.09.2026 22:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эспаньол
      • 15.09.2026 00:00
      • Лидс
      • 4:1
      • Ньюкасл
  • Элит ОЧЛ
      • 15.09.2026 15:00
      • Тэжон Хана Ситизен
      • 1:0
      • Кёто Санга
      • 15.09.2026 15:00
      • Гамба Осака
      • 4:1
      • Конган Ханой
      • 15.09.2026 15:00
      • Кашима Антлерс
      • 7:1
      • Ньюкасл Жетс
      • 15.09.2026 15:00
      • Ратчабури
      • 4:6
      • Шангхай Порт
      • 15.09.2026 17:15
      • Бейжинг Гуоан
      • 3:1
      • Поханг Стилерс
      • 15.09.2026 17:15
      • Жоҳор Дорул Таъзим
      • 1:1
      • Бурирам Юнайтед
      • 15.09.2026 21:00
      • Ал-Айн
      • -:-
      • Ан-Наср (СА)
      • 15.09.2026 23:15
      • Ал-Ҳилол
      • -:-
      • Ал-Ғарафа
      • 16.09.2026 15:00
      • Чонбук Моторс
      • -:-
      • Кашива Рейсол
      • 16.09.2026 17:15
      • Порт
      • -:-
      • Виссел Кобе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 21 48
2 Пахтакор 21 46
3 Навбаҳор 21 41
4 Локомотив 21 35
5 Бухоро 21 34
6 ОКМК 21 32
7 Насаф 21 31
8 Андижон 21 30
9 Динамо 21 30
10 Сўғдиёна 21 28
11 Қизилқум 21 26
12 Сурхон 21 23
13 Хоразм 21 21
14 Қўқон-1912 21 20
15 Бунёдкор 21 19
16 Машъал 21 4

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур ОКМК 1-3 Пахтакор
21-тур Нефтчи 2-1 Сурхон
21-тур Насаф 3-0 Бунёдкор
21-тур Динамо 1-0 Қизилқум
21-тур Андижон 2-1 Қўқон-1912
21-тур Хоразм 0-0 Сўғдиёна
21-тур Локомотив 3-0 Машъал
21-тур Бухоро 1-4 Навбаҳор

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1276 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 1556 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 16.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 16.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 16.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 16.09.2026

      05:30 Снукер. Chinese Open. Финал.
      07:00 Велоспорт. Джиро д'Абруццо. Первый этап. Мужчины.
      08:00 Велоспорт. Вуэльта Испании. 21-й этап. Мужчины.
      09:30 Снукер. Chinese Open. Финал.
      11:30 Велоспорт. Гран-при Квебека. Мужчины.
      13:00 Скалолазание. Мужчины и женщины Лазание на скорость. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      14:00 Снукер. Chinese Open. Финал.
      15:35 Велоспорт. Вуэльта Испании. Обзор. Мужчины.
      16:35 LIVE Велоспорт. Джиро д'Абруццо. Второй этап. Мужчины. Прямая трансляция.
      18:30 LIVE Велоспорт. Гран-при Валлонии. Мужчины. Прямая трансляция.
      20:30 LIVE Велоспорт. Тур Люксембурга. Первый этап. Мужчины. Прямая трансляция.
      21:50 Снукер. Chinese Open. Финал.
      23:00 Конный спорт. Конкур. Спрюс-Мидоуз. Турниры Большого шлема.
      00:00 Велоспорт. Тур Люксембурга. Первый этап. Мужчины.
      01:00 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Трассы Америк. Обзор.
      02:00 Снукер. Wuhan Open. Финал.
      03:00 Велоспорт. Вуэльта Испании. Обзор. Мужчины.
      04:00 Велоспорт. Тур Люксембурга. Первый этап. Мужчины.
      04:30 Скалолазание. Микст. Финал. Мировая серия. Гуйян.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Умид Аҳмаджонов: «Фақатгина холис ва одил ҳакамлик орқали биз мухлисларни стадионларга қайтара оламиз”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Интервьюлар
A A A

Бугун, 18 апрель куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси клублари раҳбарлари, ҳакамлар ва назоратчи ҳакамлар билан йиғилиш ўтказилди.

Унда шунингдек, Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакрам Исроиловлар ҳам иштирок этишди.

Йиғилишда ҳакамлик соҳаси, мухлислар, маркетингни ривожлантириш, Суперлига учрашувлари тарғиботини кучайтириш масалаларига тўхталиб ўтилди.

«Сўнгги пайтларда Суперлига баҳсларида яна хатолар, бирор бир жамоага ён босиш, ўйиндан ташқари ҳолатларни аниқлашда хатоликлар аниқланмоқда. Учрашувлар якунига етганидан сўнг менга кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Мана аста-секин мухлисларимиз стадионга қайтмоқдалар. Бу ҳакамларга ҳам боғлиқ. Уларнинг биргина ҳуштаги эвазига ўша мухлислар яна футболдан узоқлашиб кетишлари мумкин. Шунинг учун, ўз устингизда янада кўпроқ ишлашингиз лозим. Биз ҳар бир ўйинни диққат билан кузатиб боряпмиз. Бизга ҳалол ўйинлар ва одилона ҳакамлик керак. Ён босишлар, атайин қилинган хатоларга нисбатан кескин чора кўрамиз.

Мана, ёш ҳакамларимиз етишиб чиқмоқда. Биргина хато сабаб уларни ўйинлардан четлатиб юбориш фикридан йироқмиз. Аксинча, тажриба тўплашсин. Про Лига, аёллар футболи учрашувларида маҳоратларини тоблаб олишсин.

Агар малакали ҳакамлар кам бўлса, марказий учрашувлар учун четдан ҳам ҳакам олиб келишга тайёрмиз. Бу борада сизлардан таклиф кутиб қоламан», – деди МОҚ Президенти ва ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов ҳакамларга қарата.

Учрашувда стадионга келаётган мухлислар учун янада яхши шароитлар яратилиши лозимлиги таъкидланди. Зеро, футбол стадионлари инсонлар учун ҳордиқ чиқарадиган масканга айлансин. Улар фарзандлари билан стадионларга келганида барча шарт-шароитлар муҳайё бўлиши кераклиги, болажонлар учун клуб рамзлари туширилган турли футболкалар, буюмлар, клуб атрибутикалари ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор қаратилиши лозимлиги қайд этилди.

Барча ҳакамлар, клублар аҳил, жипслашиб ҳаракат қилишлари лозимлиги спортимиз раҳбарлари томонидан таъкидлаб ўтилди. Йиғилиш давомида вилоят жамоаларининг узоқ туманлардан ташриф буюрадиган мухлислари учун махсус автобуслар ташкил қилиб бериш масаласи ҳам илгари сурилди. Бу албатта мухлисларга қулайлик туғдириши шубҳасиз.

Умид Аҳмаджонов шунингдек йиғилиш давомида академия, мини-футбол ва аёллар футболига ҳам эътиборни кучайтириш лозимлигига алоҳида урғу бериб ўтди.

«Клублар ўз академиясига эътибор қаратса, нима бўлишини «Бунёдкор», «Насаф» каби жамоалар мисолида кўришимиз мумкин. Мана, «Бунёдкор»ни бир қанча етакчилар тарк этган бўлсада, жамоа ғалаба қозонишда давом этмоқда. Ёки «Насаф»нинг асосий футболчилари «Пахтакор» сафига ўтиб кетишди. Бироқ, шунга қарамай жамоа ҳамон етакчилар қаторида.

Баъзи клубларда мини-футбол ва аёллар футболига эътибор паст даражада. Бу борада FIFAнинг ўз талаблари мавжуд. Бунга амал қилишимиз керак. Бу масалада ҳам мухлисларни қизиқтириш бўйича ишлар олиб боришимиз керак», – деди МОҚ раҳбари.

Мулоқот чоғида яқин вақтлар ичида Ўзбекистонда ҳам видеотакрорлар тизимини жорий этиш ҳақида сўз борди. Аввалига бу марказий ўйинлар учун синов тариқасида йўлга қўйилиши маълум қилинди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакрам Исроилов футболимизни ривожлантириш йўлида чин дилдан ишлашимиз лозимлиги ҳақида гапириб ўтди.

«Сўнгги пайтларда Ўзбекистон футбол ассоциациясида катта ишлар амалга оширилмоқда. Бу жуда яхши. Фақат, клублар ҳам бу борада ташаббус кўрсатишлари, фидоийлик қилишлари лозим бўлади. Мана, «Навбаҳор» клуби мухлислар учун футболкалар, атрибуткалар тарқатмоқда. Бўлар эканку. Бўлмайди деб ўтириш билан иш битмайди. Ҳаракат қилсак мухлисларни яна стадионга қайтаришни, ўйинларни жонли эфирда намойиш этишни, бироз кечроқ вақтга белгилашни уддасидан чиқса бўлар экан. Демак, олдинга интилишда давом этамиз.

Шуни айтиб ўтишни истардимки, футболчиларнинг жисмоний ҳолатини кучайтириш борасида қилинаётган ишлар сустлашди. Клублар уларнинг жисмоний ҳолатини аниқлаш тизимини ишга туширишлари керак. Бу тизимни бошқа спорт турларида ҳам йўлга қўймоқчимиз. Ана шунда уларнинг имкониятига қараб, режаларни амалга оширсак бўлади», – деди Шоакрам Исроилов.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 20:22, 18.04.2018. Ўқилди: 4261 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Испания дарвозабони Унаи Симон 8 та ўйинда атиги битта гол ўтказиб, 7 марта дарвозасини дахлсиз сақлади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик