Англия чемпионатининг 36-турининг марказий учрашуви якунига етди. Унда “қизил иблислар” Феллайнининг 90-дақиқада киритган голи эвазига ғалабани расмийлаштиришди.
Дастлаб Погба 16-дақиқада ҳисобни очганди, аммо Мхитарян собиқ жамоасига гол уриб, 51-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Шундан сўнг ҳужумга зўр берган “Юнайтед” якунда мақсадига етди. Ғалаба тўпи муаллифи Маруан Феллайни бўлди.
АПЛ, 36-тур.
Манчестер Юнайтед – Арсенал 2:1 (1:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 16 Погба, 1:1 – 51 Мхитарян, 2:1 – 90 Феллайни.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Смоллинг, Линделеф, Валенсия, Янг, Погба, Матич, Лингард (Феллайни, 64), Эррера (Марсьяль, 64), Санчес, Лукаку (Рэшфорд, 50).
Арсенал – Оспина, Мавропанос, Колашинац (Монреаль, 64), Бельерин, Чемберс, Мхитарян (Уиллок, 76), Жака, Мэйтленд-Найлз, Ивоби, Нелсон (Уэлбек, 64), Обамеянг.
Огоҳлантиришлар: Жака (24).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).