Бугун 25 май, 2026 йил, душанба.

      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • 5:1
      • Атлетико
  • «A» Серия
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • 1:0
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • 1:0
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • 0:2
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • 1:4
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • 1:0
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • 1:2
      • Кальяри
      • 25.05.2026 00:45
      • Торино
      • 2:2
      • Ювентус
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • 0:3
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 1:1
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • 1:2
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • 2:0
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • 1:1
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • 2:1
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • 1:0
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • 3:0
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Учмасга айланган учар голланд ёхуд самолётда учишдан қўрқадиган юлдуз - Деннис Бергкамп

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Деннис оёқлари чигилини ёзмоқчи бўлди. Бироқ ихчам самолёт бортида бемалол қад ростлашнинг имкони йўқ эди. Бир неча соатдан кейин «Наполи»га қарши баҳс бошлансада, Бергкамп ёқимсиз парвоз хаёлидан қутула олмасди.

Тинчлантирувчи дори ҳам наф бермади. Самолёт шунчалик эски эдики, қулай об-ҳаво шароитида ҳам тинмай силкинарди. Футболчи тирсак суянчиғига ёпишган ҳолда нигоҳини иллюминаторга қаратди. Аммо ташқи манзара ҳам кайфиятни кўтарадиган даража эмасди: «қария» самолёт булутдан юқорига кўтарила олмасди.

Деннис кўзларини юмганча ҳеч нарсани ўйламасликка интилди. Лекин бир кундан сўнг яна шу «шалдироқ арава»да ортга қайтиш ўйи умуман тинчлик бермади.

Бергкампдаги ваҳима хуружи 1989 йилда юз берган мудҳиш авиаҳалокатдан кейин пайдо бўлди. 176 кишининг ҳаётига зомин бўлган фожиа қурбонлари орасида Денниснинг «Аякс» академиясидаги қадрдон дўсти Виржиль Юманк ҳам бор эди. Амстердам суперклубида Бергкампга хуружлар деярли халал бермади - жамоа парвоз эҳтиёжидан холи эди.

Аммо футболчи 1994 йилда «Интер»га ўтгач, вазият ўзгариб кетди: жамоанинг ҳар бир сафар учрашуви парвозларсиз ўтмасди. Бу эса учар голланд учун чинакам азоб эди. Миландаги дастлабки мавсумни у таблеткалар кўмагида бир амаллаб якунлади. АҚШдаги ЖЧ-1994дан кейин Деннис янада мураккаб вазиятга тушиб қолди.

Гуруҳ босқичининг иккинчи учрашувини ўтказиш учун терма жамоа Орландодан Далласга парвоз қилди, Бергкамп ўз одатига кўра таблетка қабул қилди ва ўриндиққа чўзилди. Бироқ кутилмаганда голландиялик журналист стюардесса ўзи билан бомба олиб кетаётганини маълум қилди.

Табиийки, ҳаво кемаси шошилинч тарзда қўндирилди, полиция ҳазилкашни ҳибсга олди, Голландиядагилар лавозимидан четлаштирилди. Аммо бу чоралар Деннисга наф келтирмади - у чуқур стресс ҳолатини бошдан кечирди. Лекин ўзига билдирилган ишончни оқлаш учун бор куч-маҳоратини мундиалга қаратиб, гуруҳнинг уч учрашувида учта гол урди.

«Учар голландлар» чорак финалда Бразилияга имкониятни бой беришди. Шундан кейин футболчи ўта толиққанини пайқади: «Бир амаллаб меҳмонхонага етиб олдим. Аммо ҳолатим янада ёмонлашди, баданим қалтирай бошлади. Уйга қайтиш чоғида оёқ-қўлим қўрғошинга айланган, бошим ҳам вазмин эди. Судрала-судрала самолётга кўтарилдим».

Голландияда ваҳима чекинди, аммо футболчининг жисмоний ҳолати жуда ёмон эди. Терма жамоа шифокори Деннисга тўлиқ таътилни тавсия қилди. У эса Франция жанубидан бир уйни ижарага олиб, рафиқаси билан дам олишга отланди.

Бироқ у ерда ҳам чарчоқ чангалидан чиқа олмади: «Одатда, таътилдаги мусаффо ҳаво ҳамда озодлик куч-қувватни тиклайди. Аммо бу гал негадир мовий денгиз ҳам, пляж ҳам кўнглимга сиғмади. Ҳатто уйчадаги шинамлик ҳам ёқмай қолганди».

Футболчи «Интер»дагиларга қўн­ғироқ қилиб, йиғинга бироз кечикиб боришга изн сўради. Аммо бош мураббий Оттавио Бьянки илтимосни қондирмади. Оқибатда олис мавсумдан сўнг атиги ўн кун ҳордиқ чиқарган Бергкамп Италияга чарчоқдан фориғ бўлмаган ҳолатда қайтди.

Боз устига, янги мавсумда клубнинг митти самолётида ҳар ой икки-уч мартадан парвоз қилишга тўғри келди. Шу тариқа Деннисдаги аэрофобия хасталиги авжига чиқди, сафар арафасидаги тунни уйқусиз ўтказиш одатга айланди. У мунтазам равишда осмонни кузатадиган, ҳаво айнишидан хавотирланадиган бўлиб қолди.

Кўҳна ҳаво кемасининг ўта тор ва ноқулайлиги эса аэрофобия ёнига клаустрофобия хасталигини қўшиб қўйди. «Бу мен учун чинакам жаҳаннам азоби эди», - деб ёзганди Деннис 20 йилдан кейин. Руҳий хуружлардан халос бўла олмаган футболчи «Интер»даги иккинчи мавсумини бор-йўғи бешта гол билан якунлади.

Флоренция сафари арафасида Бергкампнинг сабри тамом бўлди - учиш йўлакчасида самолётга кўзи тушгани заҳоти вужудини қўрқув эгаллади ва парвоздан бош тортди. Сафар учрашувига рафиқасининг автомашинасида бориб келгач, энди ҳеч қачон самолётга чиқмаслигини тушунди.

Учмасга айланган учар голланднинг Миландаги саргузаштлари шу тариқа поёнига етди. Айни шу паллада «Арсенал» Бергкампни ўз тарихидаги рекорд қиймат - 13 миллион еврога харид қилди. Массимо Моратти эса лондонлик касбдошларини нордонгина киноя билан сийлашни ҳам унутмади: «Агар Деннис мавсумда 10та гол ура олса, омадимиз келди, деб ҳисоблайверинг».

Янги жамоа мутасаддилари голландиялик ҳужумчининг ҳолатига холисона баҳо бериб, сафар учрашувларига поезд ёки автобус билан бориш имкониятини яратишди.

Ўта олис масофалардаги беллашувларда, масалан, 1998 йилда Киевнинг «Динамо»си, 2003 йилда Москва «Локомотив»и ва 2006 йилда Мадриднинг «Реал»и билан бўлган учрашувларда у иштирок этмади. Шунга қарамасдан, Англиядаги дебют мавсумни 16та гол билан якунлади.

Деннисдаги ижобий ўзгаришларни рафиқаси Хенрита шундай изоҳлаганди: «Фобия ғойиб бўлгани йўқ. Аммо энди у бизни безовта қила олмайди. Парвоздан бутунлай воз кечгач, Деннис хотиржамликка эришди. Бу бебаҳо неъматни самолёт ёрдамида тежалган қандайдир 3-4 соат вақт билан асло таққослаб бўлмайди!»

Аэрофобиядан халос бўлиш учун Бергкамп олдида икки йўл бор эди: узоқ вақт давомида шифокор муолажаси ва парвозлардан воз кечиш. Ҳужумчи иккинчи вариантни маъ­қул кўрди ва кўп вақтини йўлга сарфлайдиган бўлди. Олис масофаларни иложи борича тезроқ босиб ўтиш учун шунга яраша чора-тадбирларни ҳам кўрди, албатта.

«Арсен Венгернинг фикрича, узоқ йўл босиш мени чарчатиб қўярмиш. Аслида ундай эмас - мен машинада саёҳат қилишни ёқтираман. Боз устига, автомобилимда барча қулайликлар мавжуд».

Дарҳақиқат, футболчига тегишли Range Rover Sport автомобилида йўлда мириқиб дам олиш учун қулай шарт-шароитлар яратилган. 1999 йилда «Арсенал» ЕЧЛда «Фиорентина» билан куч синашганида, ҳужумчи 1760 км. масофани босиб ўтиш учун икки кун сарфлаган ва ўйинда иштирок этганди.

Олис сафарлар чоғида қудратли «пўлат тойчоқ»дан ташқари Вик Эйкерс ҳам Денниснинг яқин кўмакчиси бўлган. Англиялик мутахассис 1986 йилдан бошлаб «тўпчилар» тизимида хизмат қилар, экипировка масалаларига жавобгар эди.

Арсен Венгер ҳам Бергкампнинг фидойилигига қойил қолсада, баъзан ўз фикрини ўзгартирмасди. 2001 йилнинг мартида «Арсенал» «Лион»га қарши ўйнаши аниқ бўлгач, Деннис майдонга тушиш учун икки кун аввал сафарга отланишини маълум қилди. Лекин мураббий уни таркибга киритмади.

Ваҳоланки, жамоа 1997 йилда УЕФА кубоги доирасида «ПАОК»дан енгилгач, мухлислар омадсизликни Салоники сафаридан (Лондондан 2725 км.) воз кечган учмас голландга ағдариб қўя қолишганди. Шунга қарамасдан, Бергкамп «тўпчилар» шарафини 11 йил муносиб ҳимоя қилди. Лекин ўз аҳдини ҳам бузмади - 1995 йилдан кейин бир марта ҳам самолётга чиқмади.

Тўғри, Евро-1996 саралашининг Минскдаги учрашувида терма жамоа­га ёрдам беришга уриниб кўрди, ҳатто «учар голландлар»нинг Нордвейкдаги базасига ҳам етиб келди. Бироқ у ерда ҳам тунни мижжа қоқмай ўтказди. Шундан кейин Гус Хиддинк ва шифокор Фриц Кесселдан узр сўради.

Евро-2000 якунланганидан кейин эса терма жамоадаги фаолиятини якунлади. Чунки навбатдаги жаҳон чемпионати Япония ва Жанубий Кореяда ўтказилиши аввалдан маълум эди. Осиё заминига машинада ташриф буюришнинг иложи йўқлиги учмасга айланган учар голландни шундай қарорга келишга мажбур этганди.

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда. 
Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 21:22, 08.06.2018. Ўқилди: 4281 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик