Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Аргентина гуруҳдан чиқа оладими? Барча вариантлар

Баҳо:
+1 | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / Россия-2018
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2018 гуруҳ босқичининг 2-тури доирасида Хорватияга йирик ҳисобда ютқазиб қўйганидан кейин плей-оффга чиқиш имкониятини пасайтириб юборди. Аргентиналиклар 2та турдан сўнг 1 очко билан гуруҳда 3-ўринни эгаллаб туришибди. Хорватия эса нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритиб бўлди. Қолган битта йўлланма учун 3та терма жамоа даъвогарлик қилмоқда.

Месси жамоадошларининг тақдири эртага бўлиб ўтадиган Нигерия - Исландия ўйинига боғлиқ бўлиб қолмоқда. Вариантларни кўриб чиқамиз.

1) Исландия Нигерияни мағлуб этса:

Бу ҳолда исландияликларнинг очкоси 4тага етади ва Аргентинанинг имконияти кескин пасайиб кетади. Сампаоли шогирдлари сўнгги турда Нигерияни мағлуб этишдан ташқари, параллел кечадиган ўйинда Исландиянинг Хорватияга ютқазишини кутишга мажбур. Ушбу натижалар қайд этилса, Аргентина ва Исландиянинг очколари тенглашади. Бундай ҳолатда тўплар нисбатига қаралади. Шу боис, жанубий америкаликлар сўнгги турда йирик ҳисобда ғалаба қозонишлари талаб этилади. Тўплар нисбати бир хил бўлиб қолса, фейр-плей қоидаси орқали плей-оффга чиқадиган жамоа номи аниқланади. Аргентинада эса сариқ карточкалар етарли.

2) Нигерия Исландияни мағлуб этса:

Мана шу вариант Аргентина учун қулайроқ. Боиси, Месси жамоадошлари сўнгги турда Нигерияни мағлуб этиб, 2-ўринни эгаллашлари мумкин. Албатта, Исландия ҳам 3-турда Хорватияни мағлубиятга учратиб, ўз очколарини 4тага етказиши мумкин. Бундай ҳолатда ҳам юқоридаги тўплар фарқи ва фейр-плей қоидасига ишга тушади.

3) Нигерия Исландия билан дуранг ўйнаса:

Бундай ҳолатда исландларнинг очкоси 2тага етади. Аргентина сўнгги турда Нигерияни мағлуб этиши ва Исландиянинг Хорватияга қарши ўйинда очко йўқотишини кутишга мажбур.

Ҳар учала вариантда ҳам кўп нарса хорватларга боғлиқ бўлиб қолади. Сўнгги турда Модрич ва Ракитич жамоадошлари Исландияни мағлуб этиб беришса (иложи бўлса йирик ҳисобда), Аргентинада кейинги босқичга чиқиш имконияти ошади. Шунда ҳам Сампаоли шогирдлари 3-турда Нигерияни мағлуб этишлари шарт эканини унутмаслик лозим.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:41, 22.06.2018. Ўқилди: 26633 марта. Фикрлар: 33 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги ЖЧ финали тахминан 1,5 миллиард томошабин томонидан телевизор орқали томоша қилинган — бу спорт тарихидаги энг юқори кўрсаткичлар

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик