Бугун 13 май, 2026 йил, чоршанба.

      • 12.05.2026 00:00
      • Тоттенхэм
      • 1:1
      • Лидс
      • 14.05.2026 00:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 12.05.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • 1:1
      • Жирона
      • 12.05.2026 22:00
      • Сельта
      • 2:3
      • Леванте
      • 12.05.2026 23:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Эльче
      • 13.05.2026 00:30
      • Осасуна
      • 1:2
      • Атлетико
      • 13.05.2026 22:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 13.05.2026 22:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Севилья
      • 14.05.2026 00:30
      • Алавес
      • -:-
      • Барселона
      • 14.05.2026 00:30
      • Хетафе
      • -:-
      • Мальорка
      • 14.05.2026 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 14.05.2026 23:00
      • Жирона
      • -:-
      • Реал Сосьедад

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4215]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3662]

«Реал»нинг ички маълумотларини матбуотга тарқатишда гумон қилинаётган футболчи ким эканлиги маълум [2963]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2279]

Флик Ламин Ямал ва Фаластин байроғи ҳақида фикр билдирди [2156]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2104]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2006]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1892]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1793]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1463]

Марко Матерацци Бастонининг «Интер»дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [0]

Луис де ла Фуэнте Моуриньонинг «Реал»га қайтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [0]

«Ўзимни кечира олмайман»: Роберто Баджо тарихий хатосини ёдга олди [0]

«Реал» «Ювентус» билан Йилдиз трансфери бўйича келишувга эришмоқчи [0]

Николас Жексонга бир йўла тўртта клуб қизиқиш билдирмоқда [0]

Влахович А Сериянинг бошқа гранд клубига йўл олиши мумкин [0]

"Барселона" футболчилари "Реал" иштирокидаги ўйинни кинотеатрда бирга томоша қилишган (фото) [0]

U-17 Осиё кубоги: Ўзбекистон ўсмирлари бугун Австралияга қарши майдонга тушади [0]

ZO’R TV телеканали бугун «Алавес» - «Барселона» учрашувини жонли намойиш этади [0]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 36 79
2 Манчестер Сити 35 74
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 36 59
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 36 49
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 36 46
14 Лидс 36 44
15 Кристал Пэлас 35 44
16 Ноттингем Форест 36 43
17 Тоттенхэм 36 38
18 Вест Хэм 36 36
19 Бёрнли 36 21
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
36-тур Бёрнли 2-2 Астон Вилла
36-тур Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
36-тур Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
36-тур Вест Хэм 0-1 Арсенал
36-тур Тоттенхэм 1-1 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тошкентда оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олмоқда

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Бошқа
Рукн: Янгиликлар
A A A

Хабар бериб ўтганимиздек, яқин кунларда Тошкент шаҳри яна бир нуфузли спорт байрамига мезбонлик қилади. Аниқроқ айтадиган бўлсак, диёримизда оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланмоқда. Мазкур йирик спорт анжуманига жаҳоннинг 50 га яқин давлатидан 350 дан ортиқ спортчи ва мураббийлар, мутахассислар ташриф буюрмоқда.

Маълумки, Ўзбекистон нуфузли спорт мусобақаларини ўтказиш бўйича катта тажрибага эга. Бунгача оғир атлетика бўйича 2013 йил Тошкентда II ўсмирлар Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи 17 ёшгача бўлган атлетлар ўртасидаги жаҳон чемпионати катта муваффақият билан ўтказилган. Мана энди навбатдаги ёш тоифаси – 20 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқи Ўзбекистонга берилди. Бу ҳуқуқ шунчаки берилмаслиги кундек равшан. Мамлакатимиздаги сиёсий барқарорлик, тинчлик-хотиржамлик, жисмоний тарбия ва спортга қаратилаётган алоҳида эътибор, спортчи ва мураббийларимизнинг юқори натижалари – Олимпия ўйинлари, жаҳон ва қитъа мусобақаларида доимий равишда қўлга киритилаётган медаллар – буларнинг барчаси мана шундай юксак ишончни таъминлаб берди.

Мазкур мусобақа расман 3-14 июль кунларига белгиланган. Халқаро оғир атлетика федерацияси томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ, кеча «International Tashkent» меҳмонхонасида ушбу нуфузли ташкилот Ижроия ҳамда бошқа қўмиталари йиғилишлари ўтказилди. Эртага эса Халқаро оғир атлетика федерациясининг йиллик Конгресси бўлиб ўтади. Унда бир қатор муҳим ташкилий масалалар муҳокама қилиниши кутилмоқда. Баҳсларга эса 7 июль куни расман старт берилади. Ўша куни супачага биринчилардан бўлиб -56 кг вазн тоифаси “С” гуруҳи вакиллари чиқишади.

Мухлисларимизни биринчи навбатда терма жамоамиз иштирокига оид маълумотлар қизиқтиради. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мусобақада тўлиқ таркибда қатнашади. Дастлаб, йигитларимиз ҳақида. Мусобақа низомига кўра, асосий таркибдан 8 спортчи ўрин олган. Улар орасида катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати совриндори Адҳам Эргашев, бир неча бор Осиё чемпионатлари ғолиб ва совриндорлари Азимжон Ҳожиев, Акбар Жўраев, Муҳаммадали Қаҳрамоновлар, шунингдек, Зайнобиддин Маҳамадаминов, Шоҳмардон Камоловлар бор. Умуман, таркибдаги деярли барча атлетларимизда халқаро майдон тажрибаси етарли.

Қизлар жамоамизнинг имкониятлари ҳам ёмон эмас. Зеро таркибдан Кумуш Файзуллаева, Гулноза Аҳмадова, Долера Давронова, Турсуной Жабборова сингари нуфузли халқаро мусобақалар ғолиб ва совриндорлари ўрин олишган. Кумуш ва Гулноза ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати медалларини тақишган. Албатта, эндиги навбат ёшлар ўртасида ҳам жаҳон шоҳсупасига кўтарилиш.

Маълумот учун, ўтган йили 20 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати Япония пойтахти Токио шаҳрида ташкил этилган. Ўшанда Фарход Собиров -94 кг вазн тоифасида барча машқлар бўйича энг юқори натижа кўрсатиб, учта олтин медалга сазовор бўлган. Шаҳзод Худойберганов эса -77 кг вазнли атлетлар ўртасида силтаб кўтариш ва иккикурашда иккита кумуш медални қўлга киритган. Умуман олганда, кейинги 5 йил давомида ҳамюртларимиз доимий равишда жаҳон чемпионатларида турли медалларга эгалик қилиб келишмоқда. Демак, йигит-қизларимиз олдида ана шу ёқимли анъанани муносиб давом эттиришдек масъулиятли вазифа турибди.

Шу ўринда бир нарсага эътибор қаратиш зарур. 20 ёшгача бўлган спортчилардан тузиладиган терма жамоамиз айнан жорий йилда деярли тўлиқ янгиланди. Юқорида тилга олиб ўтилган маҳоратли полвонларимиз – Адҳамжон Эргашев, Шаҳзод Худойберганов, Фарходбек Собиров, етакчи оғир атлетикачи қизларимиз Муаттар Набиева, Омадой Отақўзиевалар энди катталар терма жамоамизнинг тўлақонли аъзолари ҳисобланишади. Бунгача улар бир неча йил давомида ўз вазн ва ёш тоифалари бўйича нафақат Осиёда, балки жаҳонда ҳам етакчилар сафида муқим туришди. Улар барча нуфузли мусобақаларда доимий равишда фақат энг юқори мақсадларни кўзлаб супачага чиқишди. Мамлакат оғир атлетика федерацияси мутасаддилари ва терма жамоа мураббийлари эса асосий вазифа – нуфузли халқаро мусобақаларда юқори натижаларни қўлга киритиш билан параллел равишда етакчи спортчиларимизга муносиб ўринбосарлар тайёрлашни ҳам назардан четда қолдиришгани йўқ. Нима бўлганда ҳам, ҳаммасини яқинлашиб келаётган жаҳон чемпионати кўрсатиб беради. Бинобарин, айнан ушбу мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган йигит-қизларимиз икки-уч йилдан сўнг катталар терма жамоасига ўтишади ва Ватанимиз шарафини жаҳон чемпионатлари ва Олимпиада ўйинларида ҳимоя қилишлари лозим бўлади.

Эртага ўтказиладиган Конгрессда бир қатор муҳим масалалар муҳокама қилинади. Жумладан, анчадан буён мусобақалар ўтказиладиган вазн тоифаларини ўзгартириш масаласи кўриб чиқилади. Ўтган йил, шошилинч равишда аёллар учун энг оғир вазн тоифаси +75 кг.дан +90 кг.га оширилганди. Афсуски, бу эксперимент ўзини тўла оқлади, дея олмаймиз, чунки халқаро мусобақалар давомида айнан шу масалада англашилмовчиликлар, норозиликлар келиб чиқди. Умуман, ўсмирлар, ёшлар ва катталар учун тасдиқланган вазн тоифаларини бутунлай қайтадан кўриб чиқиш масаласи кун тартибида турибди.

Бундан ташқари, Олимпиада, шунингдек ўсмирлар Олимпия ўйинларига йўлланмаларни тақсимлаш тартибида ҳам ўзгариш юз бериши кутилмоқда. Маълумки, ҳозир Олимпия ўйинларига ҳар бир жамоага ажратилган максимал йўлланма эркаклар учун 6 та, аёллар учун 4 та. Ўсмирлар Олимпия ўйинларига эса мос равишда 2+1 шаклда лицензия берилади. Табиийки, бу жараён Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан қўйилган талаблар билан боғлиқ. Муаммо шундаки, Ўсмирлар яъни 17 ёшгача бўлган спортчилар жаҳон ва қитъа чемпионатларида 44 кгдан бошлаб +69 кггача, 7 та вазнда баҳс олиб боришади. Ўсмирлар Олимпия ўйинларида эса вазн тоифалари сони чегараланган. Бундай ҳолатда айрим атлетларнинг ўз маҳоратларини тўла намоён этиш имконияти чекланиши мумкин.

Демак, олдинда бизни катта спорт байрами кутиб турибди. Натижалар билан Миллий олимпия қўмитаси расмий сайти орқали танишиб боришингиз мумкин бўлади.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 15:59, 05.07.2018. Ўқилди: 2850 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 13
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 12
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик