ПСЖ ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо фаолиятини “Барселона”да давом эттириши мумкин.
Sport.es нашрининг хабарига кўра, “анорранглилар” спор директори Эрик Абидаль Парижга Рабьонинг агенти билан учрашиш учун борган.
Томонлар шартнома бўйича келушувга эришган. Рабьо “Барселона”да йиллига 7 млн евро маош олиши мумкин шартноманинг мудатти эса 5 йилни ташкил қилади.
Рабьо таянч ярим ҳимоячиси сифатида ўзини бор имкониятини ишга сололмаслигини, ҳисобга олиб “Барселона”да ҳужумга яқинроқ ўйнашни таълаб қилган.
Энди, каталонияликлар ПСЖ раҳбарияти билан келушувга эришиши керак.
Парижликлар франциялик футболчи билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда. Бироқ, унинг шартномаси келаси йил тугашини ҳисобга олиб уни сотиб юборишга ҳам қарши эмас.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).