Бугун 23 май, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 22.05.2026 23:45
      • Фиорентина
      • 1:1
      • Аталанта
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Пиза
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • -:-
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Отабек Ғуломхўжаев Ўзбекистон U17 терма жамоасига масъул этиб тайинланди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ёшлар ва ўсмирлар т.ж. / Ўзбекистон U-17
Рукн: Янгиликлар
A A A

Отабек Ғуломхўжаев Ўзбекистон U-17 терма жамоаси учун жавоб беради. Унинг бошқарувида ёшларимиз йил охирига қадар ўтказиладиган халқаро турнирларда иштирок этади.

Бунгача Азамат Абдураимов Ўзбекистон U-14 терма жамоасига бош мураббий бўлганди. Мазкур жамоа келаси йил U-15 жамоасига айланиб, ўсмирлар ўртасидаги Осиё Чемпионатининг саралаш турнирида иштирок этади. 2020 йил эса U-16 термаси сифатида Осиё Чемпионатида қатнашиши, 2021 йил U-17 термасига айланиб, кичик мундиалга бориши мумкин.

Ғуломхўжаев бошчилик қиладиган Ўзбекистон U-17 термасида ҳам вазият деярли шундай. Жамоа келаси йил U-18 термаси сифатида ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионатининг саралаш турнирида иштирок этади. 2020 йил U-19 Осиё Чемпионатининг финал босқичи, 2021 йилда эса ёшлар ўртасидаги U-20 Жаҳон Чемпионати кутиб турибди.

Айни вақтда ЎФА Европанинг бир қатор давлатларидан U-18 жамоалари ўртасидаги халқаро турнирларга таклифнома олган. Йил сўнгига қадар Отабек Ғуломхўжаев жамоаси энг камида 1 та халқаро турнирда иштирок этади. Шунингдек, унга ёш футболчиларни саралаб олиш учун Тошкенда йиғинлар ташкил этиб берилади. Футболчиларни кузатиши учун шароитлар яратилади.

Отабек Ғуломхўжаев ҳозирга қадар 150 дан зиёд иқтидорли футболчилар рўйхатини ҳамда йил якунига қадар бўлган иш режасини ЎФАга тақдим этиб улгурган. Август ойида бу футболчиларнинг ўйинлари кузатиб борилади, шунингдек, Тошкентда жамоанинг илк йиғини ташкил этилади. Шу орқали халқаро турнирларда иштирок этувчи таркибга аниқлик киритилади. Гарчи Европадаги турнирларда 1 ёш катта жамоалар тўп сурса-да, ЎФА ўша турнирларга U-17 жамоасини жўнатишни режалаштирган. Бундан кўзланган асосий мақсад футболчилардан натижа талаб қилиш эмас, балки уларнинг халқаро майдонда тобланиб боришлари учун шароит яратишдир.

Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг таркиби доимий ривожлантириб борилади. Яъни, ўсишдан тўхтаётган футболчилар термадаги ўрнини банд қилиб турмайди. Таркибга жалб қилинмаган футболчилар ўз устида ишлаб, спорт формасини тинимсиз ўстириб борса, унда асосий жамоага қўшилиш имконияти бўлади. Яъни, ҳар бир позиция учун соғлом рақобат муҳими яратилади.

Болалар ва ўсмирлар футболида муваффақиятли ишлаб келаётгани ҳамда ўсишда давом этаётгани учун ҳам ЎФА раҳбарияти Ғуломхўжаевга имконият беришга қарор қилди. Мазкур мутахассис 2001 ва 2002 йилларда таваллуд топган ўзбекистонлик футболчилар ҳақида етарлича маълумотга эга.

“Ўзимга билдирилган ишонч менга катта куч бағишлайди. Шу вақтгача мамлакат футболи мураббий сифатида шаклланишим учун мактаб вазифасини ўтади. Энди эса олган билим ва кўникларимни терма жамоа фонида мамлакат футболи учун қайтаришни истайман. ЎФА раҳбарияти у қандай ўйин бўлмасин, барчасида футболчиларнинг кўзлари ёниб туришини, улар ватанлари учун тўп сураётганларини ҳис қила олишларини талаб қилади. Биз ҳам шу йўлдан юрамиз. Ёшларимизга асосий жамоа либосида тўп суриш маданияти, масъулияти ҳамда залворини тушунтириб борамиз”, — деди Ғуломхўжаев биз билан суҳбатда.

Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг илк йиғини қачон бўлиши ҳақида яқин кунлар ичида маълумот берилади. Айни вақтда ЎФА Халқаро бўлими Испания, Россия ва Қозоғистондаги турнирларда иштирок этиш масаласини ўрганиб чиқмоқда.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 18:31, 25.07.2018. Ўқилди: 2706 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик