Бугун 28 декабрь, 2025 йил, якшанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • 1:2
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • 2:1
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • 4:1
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • 2:1
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • 1:1
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • 0:3
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • 1:2
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • 1:1
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • 0:2
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • 3:0
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • 0:2
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло
      • 29.12.2025 00:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Интер

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 29
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 18 28
8 Кристал Пэлас 18 27
9 Брентфорд 18 26
10 Фулхэм 18 26
11 Эвертон 18 25
12 Брайтон 18 24
13 Тоттенхэм 18 23
14 Ньюкасл 18 23
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 18 20
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм
18-тур Челси 1-2 Астон Вилла
18-тур Сандерленд 1-1 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Олтин жадвал»: «Бунёдкор» ва «Қўқон 1912» ўйини натижаси «Пахтакор»ни пастга қулатиши мумкин

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ўйинлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Кеча, 2 август куни Суперлигада 20-тур ўйинларига якун ясалди. «Бухоро»нинг «Металлург» устидан ғалаба қозониши ва «Қўқон 1912»нинг Тошкентдаги ғалабаси турнир жадвалидаги кучли олтиликка ўзгартириш киритди.

Бундан ташқари, шу турдан сўнг «Қизилқум»нинг кучли олтиликка кириш имконияти бутунлай йўққа чиққан.

«Металлург» билан очколарини тенглаштириб олган қўқонликлар жамоаси эса тўплар нисбатига кўра, 6-ўринга кўтарилиб олишди. Аммо кейинги икки турда ҳам тенглик сақланиб қолса, «Металлург» кучли олтиликда бўлади. Сабаби, мусобақа регламентининг 12.1 бандига кўра, агар жамоалар очкоси тенг бўлса, энг аввало ўзаро ўйинларга қаралади. Қўқонда мезбонлар 2:1 енгишган, Бекободдаги ўйинда «Металлург» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. «Металлург» сафарда гол ургани учун «Қўқон»дан устун ҳисобланиб, жадвалда юқорироққа жойлашади. 

Кучли олтилик таркибидаги ўзгариш гўёки, турнир жадвалининг юқори қисмига, айтайлик, чемпионлик курашига таъсири йўқдек кўринса-да, янги форматда жуда катта таъсир ўтказиши мумкин. Агар якуний ҳолатда «Металлург» ва «Қўқон» мана шундай ўринларда қолишса, «Локомотив»нинг чемпионлик учун имконияти ошиб, «Пахтакор» пастга шўнғиб кетиши мумкин. Сабаби, айнан «Пахтакор» бекободликлардан энг кўп очко олган эди.

Қўйида эътиборингизга 20-турдан кейинги вазиятни ҳавола қиламиз.

21-22 ТУРЛАР

21 ТУР. «Насаф» – «Бунёдкор», «Локомотив» – «Нефтчи», «Сўғдиёна» – «ОТМК», «Металлург» – «Қизилқум», «Қўқон 1912» – «Пахтакор», «Навбаҳор» – «Бухоро»

22 ТУР. «Нефтчи» – «Қўқон 1912», «ОТМК» – «Металлург» – «Насаф», «Бухоро» – «Локомотив», «Бунёдкор» – «Сўғдиёна», «Қизилқум» – «Навбаҳор».

«БУХОРО» УЧУН СИНОВ

Агар олтилик юқоридаги каби бўлса, «Локомотив» иккинчи босқични 1-ўрин билан бошлаши аниқ. Чунки ҳеч бўлмаса тўплар нисбати бўйича тошкентликлар «Навбаҳор»дан олдинда бўлади. Сўнгги турларда «Локомотив» ҳам, «Навбаҳор» ҳам «Бухоро»га қарши ўйнашини таъкидлаш керак. Ўз навбатида, бухороликлар учун ҳам бу ўйинлар зарурдир. Биринчидан, жамоа ҳали кучли олтиликдаги ўрнини тўлиқ ҳал қилганича йўқ – кучли олтиликда қолиш учун «Бухоро» яна бир очко олиши шарт. Ана ўшанда жамоа ҳар қандай ҳолатда «Қўқон» ва «Насаф»дан олдинда бўлади. Иккинчидан, «Бухоро» кучли олтиликда қоладиган бўлгач, бу ўйинлар улар учун «олтин очко» ҳисобланади, яъни куйиб кетмайди. Демак бу икки ўйинда «Бухоро» ҳам фақат ғалаба учун майдонга тушади. Ҳозирда кучли олтилик ичида энг кам «олтин очко»га эга бўлган бухороликлар бу борада ҳам вазиятни ўнглаб олишга уринишлари табиий.

ҚЎҚОНДА 5 ОЧКОЛИК ЎЙИН

Яна бир асосий интрига юқорида айтилганидек, олтинчи ўрин учун кураш бўлиб турибди. «Металлург» ва «Қўқон 1912» ўртасида.

«Металлург» кейинги турда ўз майдонида «Қизилқум» билан, сўнгги турни сафарда «ОТМК» билан ўтказади. «Қўқон 1912» эса, дастлаб ўз майдонида «Пахтакор»ни қабул қилса, кейин сафарда Фарғона дербисида майдонга тушади. Бу ўйинларда кўп очко олган жамоа кучли олтиликка киради.

Кўриниб турибдики, Қўқонда бўлиб ўтадиган учрашув кейинги турнинг энг марказий ўйини бўлиши аниқ. Гап фақат олтилик учун курашда эмас, чемпионлик масаласига ҳам таъсир қиладиган ўйин бўлади. «Пахтакор» агар Қўқонда мағлубиятга учрайдиган бўлса, нафақат уч очкодан қуруқ қолади, балки, қўқонликларга олтиликда қолишга имконият яратиб, «Металлург»дан олинган олти очкодан ҳам маҳрум бўлиб қолиш хавфи остида қолади.

Ҳозирда етти очколик фарқ билан пешқадамлик қилаётган «Пахтакор» ҳал қилувчи босқични «Локомотив»дан 9, «Навбаҳор»дан 6 очкога пастда ва ҳатто «Қўқон»дан ҳам пастки ўринда бошлаши мумкин.

Чемпионат энди бошланаётгандек...

Қаҳрамон Асланов тайёрлади

Манба: www.tribuna.uz
Киритилди: 14:09, 03.08.2018. Ўқилди: 5715 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Лидс Доминик Калверт-Льюин 8
6 Астон Вилла Морган Роджерс 7
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
8 Тоттенхэм Ришарлисон 7
9 Манчестер Сити Филип Фоден 7
10 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.