Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Навбаҳор» – «Бухоро» ўйинига чипталар сотувга чиқди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Навбаҳор
Рукн: Янгиликлар
A A A

Pepsi Суперлига 21-тури доирасида Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ўз майдонида Бухоронинг “Бухоро” жамоасини қабул қилади. Мазкур ўйин учун чиқарилган чипталар бугундан сотувга чиқди.  

“Навбаҳор” ишқибозлари 4,5, 6, 7, 8,9, 14, 15, 16, 17, 18 ва 19-секторлар учун 15 минг,  2,3, 10, 11, 12, 13, 20 ҳамда 21-секторлар учун 20 минг сўмдан чипта харид қилишлари мумкин.

Бундан ташқари, “Навбаҳор” – “Бухоро” учрашуви учун чиқарилган 20 минг сўмлик чипталар ютуқли ҳисобланиб, мухлислар харид қилган чипталарига 10 дона соябон, 10та “Навбаҳор” жамоаси футболчиларининг имзолари туширилган тўплар ва 10 дона шляпа   ютиб олиш имкониятини қўлга киритишади.

Демак, ишқибозлар харид қилган чипталарига севимли жамоалари иштирокидаги ўйинни томоша қилишдан ташқари, ўз уйларига совғалар билан қайтиш имкониятига ҳам эга бўлишади. Эслатиб ўтамиз, 15 минг сўмлик чипталарга ютуқ қўйилмаган. 

Шунингдек, “Навбаҳор” – “Бухоро” учрашувидан олдин Наманганнинг таниқли хонандалари томошабинларга ўзларининг дилрабо куй-қўшиқлари билан завқ улашишади.

Чипталар бугундан бошлаб, Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳ, “Чорсу” даҳаси, “Сардоба” ва саноат ҳудудида жойлашган ихтисослаштирилган қурилиш моллари (Шамшибой бозори) бозорлари, шунингдек, “Испархон” Супермаркети ҳудудларида сотилмоқда. Чипталар миқдори чекланган. Уларни тезроқ харид қилишга шошилинг!

“Навбаҳор” – “Бухоро” жамоалари ўртасидаги учрашувлар доимо қизиқарли ва ҳужумкор руҳда кечган. “Навбаҳор” – “Бухоро” учрашуви 12 август куни соат 20:30да старт олади.  

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 10:44, 11.08.2018. Ўқилди: 2883 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик