Бугун 8 июнь, 2026 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Интервью. Неймар: «Йиқилмайман, бўлакларга бўлинаман»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Яқинда «ПСЖ» ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар реклама ролигида суратга тушди ва ўзига бўлган танқидларга жавоб берди.

Ярим дақиқалик видеода футболчи ЖЧ-2018да нималарни бошидан кечирганини айтиб берди. Ўзининг симуляцияларини у «майдондаги стандартлар» деб атади.

Кўпчилик экспертларнинг фикрича, Бразилия терма жамоаси ЖЧ-2018нинг фаворитларидан бири эди. Бундай фикрга борилишида жамоа таркибида Неймарнинг борлиги ҳам асос қилиб кўрсатилди. Чорак финалда Бельгиядан қабул қилинган мағлубият кўплаб эътирозларга сабаб бўлди. Воқеалар марказида эса «ПСЖ» ҳужумчиси қолди.

Бразилия терма жамоасининг бешта ўйинида Неймар икки бор рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди. Бироқ у ўзининг симуляциялари билан эсда қолди. ОАВнинг ҳисоб-китобига кўра, футболчи майдонда ётган ҳолда деярли 14 дақиқа ўтказди.

Бундан нафақат мухлислар, балки футбол оламининг профессионаллари ҳам норози бўлишди. Хусусан, аргентиналик афсона Диего Марадона ҳужумчи майдонда қандай роль бажариши лозимлигини билиб олиши кераклигини айтди.

«Кимдир Неймарга бир қарорга келишини айтиши керак: у ҳамммани кулдирсин ёки йиғлатсин. Мексика терма жамоаси аъзоси унга урилиб кетганида, йиғлаб юборай дедим. Лекин ўша эпизоддан кейин Неймарнинг майдонда югуриб юрганини кўриб, кулгим қистади», - деди Марадона Marca нашрига берган интервьюсида.

Бразилия терма жамоасининг мундиалда ўтказган охирги ўйинига бир неча ҳафта бўлди. Лекин Неймарга нисбатан танқидлар ҳали тўхтагани йўқ. Натижада у барчасига жавоб беришга қарор қилди. Футболчи ўз ҳомийларидан бири билан видеоролик тайёрлади. Унда бразилиялик футболчи баъзи пайтларда ҳақиқатан ҳам симуляция ишлатганини тан олди.

«Шиплар билан зарба беришади. Белимдан итаришади. Оёқларини қўйиб олишади. Сиз реакциям ошириб юборилган, деб ўйлайсизми. Тўғри, баъзида шундай бўлади. Лекин аслини олганда, мен майдонда азобланаман. Нималарни бошдан кечиришимни хаёлингизга келтирмайсиз.

Сиз тез-тез йиқилишимга эътибор қаратасиз. Аслида эса мен йиқилмайман...

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 10:32, 13.08.2018. Ўқилди: 4216 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик