Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Биз термани бир кишига камайтириб қўйганмиз» – Диёр Имомхўжаев

Баҳо:
+1 | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Ўртоқлик учрашувлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Эронга қарши ўйин тугади. Бор-йўғи бир неча йиллик тажрибачамдан келиб чиққан хулосам бор: ҳеч қачон воқеа тугаши ҳамоноқ фикр билдирмайман, бунда ҳиссиётга берилишим катта эҳтимол. Аввал мушоҳада юритиб, кейин билдирилган фикр нисбатан яхшироқ.

1. Биз футбол кўрмоқчи бўлсак, қачонлардир 12-ўйинчи бўлишни ўрганишимиз керак. Игорь Сергеев (яхшими, ёмонми, аҳамияти йўқ) Ўзбекистон термасининг аъзоси. Биз уни шу қадар чиқиштирмаяпмизки, ўзимиз 12-ўйинчи бўлиш у ёқда турсин, жамоамизни бир кишига камайтириб қўйганмиз.

2. Ўзбекистонлик мутахассис Испания, Франция ёки Англия термасида осон ишлаши мумкин (чунки камида 30 маҳаллий футболчини билади). Куперда эса аксинча, у Ўзбекистон ҳақида ҳеч нарса билмайди. Мамлакатда 4 фасл борлигини ҳам шартнома таклиф этилганидан кейин билган. Демак, у ҳали-ҳамон биз билан (футболчилар билан танишяпти).

3. Эктор Купер Нагаев ҳангомасини, Сергеевга нега ҳуштакбозлик бўлаётганини, Санъат Шихов тўп супадиган Бухоро қаерда эканини билмайди. Унда октябрь ойида ҳам шу ҳолат бўлади: Ашурматов билан танишади, Сиддиқовни кўради ва ҳоказо. У ноябрь ойи охирида кўриши мумкин бўлган барча футболчиларни кўриб, танишиб, ҳис қилиб олади.

4. Декабрда Купер ўз хулосасидан келиб чиқиб, таркиб йиғади. Ана ўша таркиб Куперники, у маслаҳатлар, фикрлардан келиб чиқиб эмас, хулосасидан келиб чиқиб футболчи чақиради. Ва декабрь ойида ўз фалсафасини ўзи танлаб олган футболчиларга сингдира бошлайди.

5. Январь ойида Осиё Кубоги старт олади. Ана ўша мусобақада ҳақиқий Купер жамоаси ўйнайди. Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас. Чунки Купер ҳам, ундан зўри ҳам бошида ҳеч нарсага эришмаслиги мумкин. У аввал хато қилади, мантиқни тушуниб олади ва камчиликлари устида ишлайди. Яъни, Осиё Кубогидан олган хулосаси унга ЖЧ-2022 саралашида керак бўлади. Фақатгина шу.

6. Журналистлар, мухлислар Купернинг ишига аралашиш керак эмас, деб бонг уришади. ЎФАда унинг ишига аралашилмаяпти, айтгани қилиб берилмоқда. Унинг ишига эса баъзида ўзимиз аралашиб қўймоқдамиз нега Сергеевни чақирасан ва нега уни туширасан деб.

7. Энг ачинарлиси, биз энди катта йўлга тушган жамоани сўкиб, майдондан чиқиб кетаётган форсларга қарсак чалмоқдамиз. Мен билган Олд Траффорд бундай қилмайди, мен билган Камп Ноуда бундай эмас. Шунинг учун ҳам мухлислар ва футболчилар ўртасидаги қадриятлар уларда чиройли. Улар оғир кунларда қўллаб-қувватлаш нима эканини билишади. Биз эса ҳозирча фақат ғолиб чиққанларни кутиб олишни дўндиряпмиз. Аммо бошида ташвиши бор жамоани ёлғизлаяпмиз.

8. Танқид? Албатта керак. Фикр? Албатта керак. Бизда ОАВ бор, одамларда эса ижтимоий тармоқлар — бемалол. Майдонда эса футболчи мухлисларига кераклигини ҳис қилгани маъқул, шунда мағлуб бўлаверишдан уялади, шунда янада кўпроқ меҳнат қилади, шунда ким учун ўйнаётганини тушунади. Кўп танқидий чиқишлар қилганман, ўйиндан кейин, эртасига, таҳлили билан. Бироқ майдонда 90 дақиқа югурган футболчиларни майдоннинг ўзида “саваламаганман” (ЖЧга чиқолмаганимизда ҳам). Бу уларга жуда ҳам оғир ботади. Эртасига, индинига эса ҳатто улар ҳам танқидни тўғри қабул қилиши мумкин (асосли бўлса).

9. Охирги сўз. ЎФА шу йил ҳисобидан 11 та ўртоқлик ўйини ўтказяпти (сўнгги йиллар билан солиштирса — фантастика). ЎФА кетма-кет 4 та учрашувни ўзимизга олиб келди. Бироқ биз термани қўллаб-қувватлашдан кўра ҳалал бераётганимизни сездириб қўйсак, Купер кейинроқ Туркия, БАА ёки сафар ўйинларини исташи турган гап. Чунки у ерда Сергеевга ҳам, қолганларга ҳам ҳуштак чалишмайди, ҳеч кимнинг фикри бўлинмайди, иш кўпаймайди ва бемалол машғулот ўтказиш, хулоса чиқариш, камчиликлар устида ишлаш мумкин бўлади.

Шуларни айтмоқчи бўлдим.

Диёр Имомхўжаев

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:31, 12.09.2018. Ўқилди: 15911 марта. Фикрлар: 70 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик