Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси йиғин давомида назорат учрашувлари ўтказмоқда
Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси 28 сентябрдан бошлаб Тошкентдаги "Чиғатой" спорт мажмуасида йиғинга киришгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.
Карима Йўлдошева шогирдлари йиғин давомида бир қатор назорат учрашувларида майдонга тушишмоқда. Жумладан, кеча 1 октябрь куни Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси "Бунёдкор" жамоасига қарши баҳс олиб борди.
Учрашув "Бунёдкор" жамоасининг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди. Бугун футболчи қизларимиз Қибрайда "Пахтакор W" жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув соат 16:00да бошланади.
4 октябрь куни эса "Бунёдкор" жамоасига қарши яна бир назорат учрашуви ўтказиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси 20-28 октябрь кунлари Бишкек шағрида Осиё чемпионати саралашида қатнашади. Саралашда вакилларимиз Қирғизистон, Гуам, Мальдив ороллари ва БАА аёллар терма жамоасига қарши баҳс олиб боришади.
Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 16:11, 02.10.2018. Ўқилди: 1372 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).