Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЎзПФЛ Осиёда Йилнинг энг яхши футбол лигаси бўлиш учун даъвогарлар сафидан ўрин олди

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ
Рукн: Янгиликлар
A A A
Шу йилнинг 19-20 ноябрь куни Таиланднинг Бангкок шаҳрида Осиё спорт саноати конференцияси бўлиб ўтади. 

Осиё Футбол Конфедерацияси мазкур конференция якунида топшириладиган Йилнинг энг яхши футбол лигаси мукофоти учун номзод мамлакатлар номини эълон қилди. Йилнинг энг яхши футбол лигаси 2 та йўналиш бўйича танлаб олинади.   Осиёнинг энг яхши илҳомбахш лигаси учун 10 та номзод мамлакат ичидан Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси ҳам ўрин олди. Қитъамизнинг энг яхши илҳомбахш лигаси номи учун Австралия, Хитой, Эрон, Япония, Жанубий Корея, Қатар, Саудия Арабистони, Таиланд, БАА ҳамда Ўзбекистон лигалари даъвогарлик қилмоқда. 

Шунингдек, Осиёнинг энг яхши ривожланаётган лигаси номи учун ҳам 10 та номзод мамлакат эълон қилинди. Бутан, Гуам, Ҳиндистон, Индонезия, Иордания, Қирғизистон, Филиппин, Сингапур, Тожикистон ҳамда Вьетнам ривожланаётган лига номи учун даъвогарлик қилишади.  

Қайд этиш жоизки, ушбу 2 та йўналиш бўйича энг яхши лига мақоми учун номзодлар ОФК томонидан лигада ташкилий ва бошқарувни тўғри йўлга қўйиш, чемпионатни яхши савияда ўтказиш борасида қитъада бошқа лигалардан кўра яхшироқ натижа қайд этаётган мамлакатлар ичидан танлаб олинди.

Номзодлар танланишида асосан менежмент, маркетинг, молия, ўйинлар ташкилий томонлари ҳамда уларнинг ОАВ томонидан кенг кўламда ёритилиши борасида ўсишга эришаётган ташкилотлар ютуқлари инобатга олинди. 

Осиёнинг энг яхши илҳомбахш лигаси ҳамда Осиёнинг энг яхши ривожланаётган лигаси йўналишлари бўйича ғолибларга мукофот 19-20 ноябрь куни Таиланднинг Бангкок шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё спорт саноати конференцияси пайтида топширилади.
Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 12:18, 12.10.2018. Ўқилди: 7124 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик