Бугун 28 декабрь, 2025 йил, якшанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • 1:2
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • 2:1
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • 4:1
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • 2:1
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • 0:3
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • 1:2
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • 1:1
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • 0:2
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло
      • 29.12.2025 00:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Интер

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 29
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 17 27
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 17 26
10 Фулхэм 18 26
11 Эвертон 18 25
12 Брайтон 18 24
13 Ньюкасл 18 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 17 19
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм
18-тур Челси 1-2 Астон Вилла

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Паоло Мальдини: «Жанубий Кореяга қарши ўйинни қайта ўтказишларини хохлайман»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Милан»нинг стратегик ривожланиш спорт департаменти директори Паоло Мальдини La Gazzetta dello Sport нашри томонидан уюштирилган Festivel dello Sport маросимига ташриф буюрди.

Мазкур тадбирда собиқ футболчи фаолиятининг бошланишидан ҳозиргача бўлган вақт борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Фаолиятининг бошланиши ҳақида

- Аввалига ҳужумда ўйнаганман. Тўпни ёқтириб қолгандим. Наслимда шундай инсонларнинг борлиги бунга сабаб бўлган. Тўп - футбол оламининг ҳаракатланишига сабабчи буюм. «Милан»га келганимда қайси позицияда ўйнашимни сўрашган. Лекин болалар жамоасида менинг аниқ бир позициям бўлмаган. «Милан»да эса чап қанот ҳимояси бўш экан. Шу тариқа ушбу чизиқ аъзосига айландим.

«Милан»даги рекордлари ҳақида

- Ажойиб жамоада кўплаб ўйин ўтказишингиз учун омадли бўлишингиз керак. Ҳеч қачон шахсий обрў ва индивидуал совринлар ортидан қувмаганман. Футбол - жамоа­вий спорт тури. Фаолиятимдан мамнунман. Оилам тарихи 50-йиллардан бери «Милан» билан боғлиқ. Фаолиятимни якунлаганимда, ўғлим клубнинг ёшлар жамоасида ўйнаётганди.

Оиланинг муҳимлиги ҳақида

- Мен учун футболчи ва инсонни ажратиш қийин. Спортчи профессионал бўлиши, кайфияти спортдан ташқаридаги ҳаётига таъсир ўтказмаслиги керак. Ота-онам биринчи навбатда айнан шу нарсани ўргатишган. Мен ҳам фарзандаларимга шундай уқтирдим. Гап фақат футболда эмас, балки бутун ҳаётда.

«Милан»даги дебюти ҳақида

- Унгача «А» серияда ўйнашим мумкинлиги ҳақида ўйламагандим. Учрашув якунланганидан кейин эса, буни уддалаш мумкинлигига гувоҳ бўлдим.

- Ёшлар кучсизланиб кетдими ёки тизим айбдорми?

- Иқтидорли ва аксинча, кучсизроқ авлод бўлади. Ҳозирда кучли ёш футболчилар бор. Лекин тизим ёрдам бермаяпти. Ҳаттоки, профессионал даражада ўйнай олмайдиганларни ҳам кўряпмиз. Бу борада бош қотирмасак бўлмайди. Иккинчи жамоаларни ташкил қилиш лозим, мураббийлар ёшларга имкон беришлари керак. Футбол айнан шу йўналишда кетиши даркор. Акс ҳолда, биз паст натижалар гувоҳига айланаверамиз.

- Афсуски, Сакки мураббийликни давом эттирмади

- Ҳа. У биз учун ўта муҳим ҳисобланган. Амбицияли, кўплаб ғояларга эга мураббий эди. У «Милан»га жуда керакли пайтда келганди. Стресс уни барбод қилди. Даҳолар билан ўзи шундай бўлади.

- Унинг ғоялари 30 йилдан кейин ҳам замонавийми?

- Кўплаб ғоялари. Футболда инқилоб юз берди, дунё ўзгарди. Лекин айрим базавий принциплар ҳамиша актуал бўлади.

- Капелло мураббийдан кўра кўпроқ менежер бўлганми?

- Йўқ. У ҳам менежер, ҳам ажойиб мураббий бўлган. Фабио устозлик қилганида буни 100 фоиз сифатли бажарарди.

«Барселона»га қарши финал ҳақида

- Балки ўшанда «Милан» биринчи бор финал фаворити бўлмагандир. Ўша учрашувда бир неча кун олдин «В» серия вакили бўлган «Фиорентина»га қарши баҳс олиб бориб, 0:2 ҳисобида имкониятни бой берганмиз. Капелло кийиниш хонасига кириб, «Йигитлар, биз жуда кучлимиз. Финалда аниқ ютамиз!» деганди.

Марказий ҳимоядаги дастлабки ҳаракати ҳақида

- Бу абсолют дебют бўлмаган. «Милан»даги биринчи мавсумимда марказда ўйнаганман. Терма жамоада ҳам ЖЧ-1994да шу позицияда тўп сурганман.

Сакки ва Капелло ҳақида

- Сакки ўта қаттиққўл эди. Ундан ҳозир ҳам чўчийман (кулади). Жуда ёш бўлганман ва тинимсиз ўрганардим. Биз Сакки, Капелло ва Анчелотти ҳақида гаплашяпмиз. Лекин мен учун ҳаммаси Лидхольмда бошланган. У мени футбол ўйнашга ўргатган ва фаолиятимга старт берган. Айнан ундан «Милан»нинг буюк даври бошланган.

Анчелоттининг иши ҳақида

- Бу ажойиб бўлганди. Карло - коллективни бошқаришнинг устаси. Дўстим, собиқ жамоадошим. У билан ишлашдан роҳатланардим.

Анчелоттининг «Наполи»даги иши ҳақида

- «Парма»да у ўз схемасидан воз кечишни истамаган. Бу Карло учун муҳим тажриба эди. «Наполи»да Инсинье ва Гамшикларнинг позицияларини алмаштирди. Улар олдинги чизиқларда ҳам юқори савия намойиш қилишади.

Еврокубоклар ва чемпионатлар учун алоҳида мураббийлар бўладими?

- Сакки билан тўртта чемпионатнинг биттасида зафар қучганмиз. Ҳамиша «Нима учун Италияда Европадаги каби зафар қуча олмадик?» деб ўйлардим. Балки у ҳар қандай шароитда ҳам бир хил ўйнашни истагандир?! Лекин айнан шу жиҳат туфайли халқаро аренада зафар қучардик.

- Гаттузо - кубок учунми ёки чемпионат учунми?

- Кўрамиз. Шу мавсумда ҳаммаси кўринади. Ринонинг имижи жуда ўзгарди. Олдин унинг характери ҳақида гапиришарди. Лекин у мураббий сифатида ўсмоқда. Бежизга унга ишонч билдирмаяпмиз.

- Унинг мураббий бўлишини кутганмидингиз?

- Рино ҳеч нарсадан қўрқмайди. Унда эшитиш қобилияти бор. Бу ёш мураббий учун жуда муҳим.

- Берлусконини эслаганда хаёлга келадиган биринчи сўз

- Президент, менинг президентим. Визионер. У келибоқ «Жаҳонда энг кучли бўламиз», деганди. Ҳамма кулган. Қийин вақтлар эди. Биз нимани ўзгартиришимиз кераклигини тушунмасдик.

- «Монца» «А» серияга

чиқадими?

- Менимча, улар буни уддалашади. Галлиани футбол ҳақида гапирганда кўзлари ёниб туради. Футбол - бу касаллик. Унинг давоси йўқ. Бу функционерларнинг қайтишларидан ҳайратландим. Энди уларга мухлислик қиламан.

Галлиани билан

муносабатлари ҳақида

- 25 йил бирга ишласангиз, можаролар бўлиши одатий ҳол. Ўз ишимда ҳамиша ҳам менинг фикримга қўшилавермайдиганларни жамламоқчиман. Айнан шунда ривожланиш мумкин.

Истанбулдаги финал ҳақида

- ЖЧ-1994да Бразилияга бой берган финалимиз фаолиятимнинг энг ёмон дамлари бўлганди. Аммо футболда ҳамиша натижани қабул қилиш керак. Айниқса, қўлингиздан келган барча ишни қилсангиз. Нима учун шундай бўлганди? Охиригача тушуна олмаганмиз. Ғалаба қозониш учун керагидан ортиқ вазиятларни юзага келтирганмиз. Жамоанинг кайфиятини оддий бир ҳолат ўзгартириб юбориши мумкин. Агар кучли бўлсангиз, қийинчиликларни енгиб ўтасиз. Хайриятки, кейинчалик бунинг уддасидан чиққанмиз.

- ЕЧЛ финалида эҳтиросларни қандай жиловлаш керак?

- Агар 20 ёшда бўлсангиз, бу қийин. Майдонга тушасиз, ўйнайсиз. Борди-ю, 30 ёшда бўлсангиз, ҳаммаси бошқача. Бироқ ғалаба қозонишни жуда хоҳлайсиз. Чунки бошқа имконият бўлмаслигини ҳис қилиб турасиз.

- Энг кучли уч рақиб

- Марадона ўзгача эди. Буюк чемпион Платинига қарши ўйнаганман. Лекин Марадона - бу Марадона. Шунингдек, «Интер»даги Роналдо бор эди. У майдонда ҳамма ишни бажарарди. Яна... Тотти. Гарчи фақат чемпионатда тўқнаш келган бўлсак ҳам.

- Мессими ёки Роналду?

- Криштиануни ранжитмоқчи эмасман, у феноменал футболчи. Аммо Мессини танлайман. У футбол даҳоси, майдонда ўзини қандай тутишини қаранг. Деярли ҳеч қачон нолимайди. Охирги 15 йилда ундан кучли футболчи чиқмади.

Терма жамоа ҳақида

- 2006 йили ўйнашдан бош тортдим. Улар эса ғалаба қозонишди. Бу тақдир. Терма жамоадаги тарихим ажойиб ва ёқимли. ЖЧ-2002 1|8 финалидан ўрин олган Жанубий Кореяга қарши учрашувни қайта ўтказишларини истардим. Бундан олдин ҳакамларга ҳеч қачон жаҳл қилмаганман. Лекин ўша кеча иложсиз қолганман. Унга рафиқам ўргатган испан тилида шундай ёмон гапларни айтганман...

Теннисга муҳаббати ҳақида

- Ҳаммаси бошқача. Теннисда ҳамиша диққатингизни бир жойга жамлашингиз керак. Бу чақириқ. Мен чақириқларни яхши кўраман. Менга ўйиннинг ўзи ёқади. Тиззаларим ёқтирмайди, лекин ўзим яхши кўраман.

«Милан»га қайтиши ҳақида

- Ёзги ICC турнирида таътилда эдим. Леонардо қўнғироқ қилиб, уни клубга чақиришаётганини айтди. Бир неча кундан сўнг у яна қўнғироқ қилиб, менинг бу борадаги фикрим билан қизиқди. Биз ҳаммасини 10 кун муҳокама қилдик. Кейин у мендан қайтишни исташ ёки истамаслигимни сўради. Орадан икки кун ўтиб биз келишиб олдик.

Лавозими ҳақида

- Биз Лео билан спорт масалаларини ҳал қиламиз. Гап жамоани бошқариш, футболчилар, мураббийлар, харидлар ва сотишлар ҳақида бормоқда. Яна бир вазифамиз - клуб имижини яхшилаш.

Кунингиз қандай ўтади?

- Леонардо билан офисимиз бир, эрталаб ўша ерга бораман. Клубга энг ёмон пайтда қайтдим. Трансфер бозори очилганди ва ҳеч ким футбол ҳақида ўйламаётганди. Хайриятки, мавсум бошланди ва дам олиш, жамоа билан учрашиш имкониятига эга бўлдик.

Мақсадлар ҳақида

- Тажрибамиздан келиб чиқиб, принципларни жорий қилмоқчимиз. Мақсадимиз - Европа майдонларига тезроқ қайтиб, янада кучли бўлиш. Уч йиллик шартномамиз бор. Бу унчалик кўп эмас, аммо ҳаракат қиламиз.

Футболчилар ҳақида

- Бизга кучли клубнинг қўллашини ҳис қилиш муҳим эди. Ҳозир ҳам шундай. Диалог жуда керак. ЕЧЛ ҳақида гапириш осон. Бироқ ишончим комилки, жамоа бунинг уддасидан чиқади. Асосий мақсадимиз шу.

Пакета ҳақида

- Трансфер ойнаси ёпилган. У иқтидорли, имкониятини 100 фоиз намойиш қилмади. Аммо орзу қилса бўладиган футболчи.

Яқинлашаётган дерби ҳақида

- Сўнгги йилларда дерби анча қизиқ кечмоқда. Бу ўз олдига юқори мақсадларни қўяётган икки жамоа ўртасидаги тўқнашувдир.

Турнир жадвалидаги ҳолат ҳақида

- Биз кучли тўртликка киришимиз керак. Ҳозирча «Наполи» ва «Рома» сингари кучли рақибларга қарши ўйнадик. Яна шиддатли тўқнашувлар ҳақида ўйлашимиз керак.

Европа Лигаси ҳақида

- Тренд ўзгарди. Ўтган мавсум Италия клублари ЕЛда яхши ўйин намойиш қилишди. Бу турнирдаги ғалаба Чемпионлар Лигасига йўлланма беради. Европа Лигасида бирор марта ғалаба қозонмаганмиз.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 12:02, 21.10.2018. Ўқилди: 4880 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
6 Манчестер Сити Филип Фоден 7
7 Астон Вилла Морган Роджерс 7
8 Тоттенхэм Ришарлисон 7
9 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.