Бугун 4 июль, 2025 йил, жума.

  • Суперлига
      • 03.07.2025 20:00
      • Шўртан
      • 1:2
      • Қизилқум
      • 04.07.2025 20:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 04.07.2025 20:00
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 05.07.2025 20:00
      • Андижон
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 05.07.2025 20:00
      • Машъал
      • -:-
      • ОКМК

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 14 28
3 Нефтчи 14 27
4 Навбаҳор 14 26
5 Бунёдкор 14 24
6 ОКМК 14 24
7 Пахтакор 14 23
8 Андижон 14 17
9 Сурхон 14 17
10 Қизилқум 15 17
11 Машъал 14 15
12 Хоразм 14 14
13 Сўғдиёна 14 13
14 Бухоро 14 12
15 Қўқон-1912 14 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум

Навбатдаги ўйинлар. 15-тур

04/07 20:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
04/07 20:00 Сурхон - Бухоро
05/07 20:00 Андижон - Бунёдкор
05/07 20:00 Машъал - ОКМК
06/07 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
06/07 20:00 Динамо - Насаф
07/07 20:00 Нефтчи - Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Бўрилар»нинг камтар устози

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Англия Премьер-лигасининг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи соврини «Вулверхэмптон» устози Нунуга насиб қилди.

Эътиборли томони, унинг жамоа­си еттинчи ўринда бормоқда. Соврин таъсисчилари лауреатни юқори поғоналарни эгаллаб турган клублардан эмас, балки айнан «Вулвс»дан танлашгани таҳсинга лойиқ.

2005 йили дарвозабон Нуну «Порту»дан Москванинг «Динамо» жамоасига ўтганди. Ўшанда москваликлар бир қатор футболчиларни харид қилишганди. Манише, Коштинья ва Нуну шулар жумласидан. Лекин «Динамо»да Нуну ҳамюртлари сингари ўзини кўрсата олмаган. Улардан фақатгина Данни Россияда анчайин ном қозонганди.

Нуну «Динамо» сафида атиги 11та ўйинда майдонга тушган ва ўз дарвозасидан 17та тўп ўтказиб юборган. Кейинчалик Португалияга қайт­ган дарвозабон аввалига ўртамиёна «Авеш», сўнгра «Порту»да тўп сурди.

«Динамо»да икки гуруҳга бўлиниб қолгандик, - деб эслайди Нуну. — Кийиниш хонасининг бир четида руслар, нариги тарафида эса португалияликлар ва бошқа легионерлар. Бу гуруҳлар бир-бирлари билан деярли мулоқот қилишмасди.

Албатта, Россия клубида 8 нафар португалияликнинг тўп суриши ошиқча. Менимча, миллий чемпионатларда маҳаллий футболчилар кўп бўлиши керак. Боз устига, бир жамоада саккиз нафар бир хил миллат эгасининг борлиги - бу ҳақиқий ҳалокат».

Айни пайт Нуну анча муваффақиятли мураббийлардан бири ҳисобланади. Охирги 12 йилда деярли пул ишлаб топмади. Энди эса Англияда зафар қучмоқда. Нуну аввалига «Вулверхэмптон»ни Чемпионшипдан АПЛ­га олиб чиқди. Энди эса жаҳоннинг энг мафтункор лигасида «Вулвс»ни яхши бошқармоқда. «Бўрилар» ҳозир АПЛ турнир жадвалида 7-ўринни эгаллаб туришибди.

Сентябрь ойида Нунунинг жамоа­си АПЛ доирасида бирор марта ҳам мағлубиятга учрамади. Учта ғалаба ва «Олд Траффорд»да «Манчестер Юнайтед»га қарши кечган баҳсда қайд этилган ягона дуранг.

Қисқаси, Нуну ҳақли равишда ойнинг энг яхши мураббийи деб топилди. У 44 ёшида муваффақият қозонди. Совринни унга 11 ёшли мактаб ўқувчиси - Ханна топширди. Камтар қиз мукофотни камтар мураббий қўлига берди. «Футболда якка ҳолатда натижага эришиб бўлмайди. Биз биргаликда ишлаймиз. Шундай экан, соврин меники эмас, балки бутун жамоаники», - деди Нуну.

Айтганча, «Вулверхэмптон»да Португалия паспортига эга бўлган олти нафар футболчи тўп суради. Улар орасида мамлакат терма жамоаси плеймейкери Жоао Моутиньо ҳам бор. «Уларнинг аксарияти Англияга олдинроқ ташриф буюрган. «Португалча» кечалар уюштирилмаяпти. Ҳамма бир-бири билан мулоқот қилади. Муаммо ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас», - дейди мураббий.

Натижалар ва «Вулвс»нинг ажо­йиб ўйинларини кўриб Нунунинг гапларига ишонса бўлади. Яқинда ушбу мутахассис ўзига хос рекорд қайд этди. У қаторасига тўққиз ўйинда бир хил асосий таркибни майдонга туширди: Руй Патрисиу, Коуди, Боли, Кастро, Беннетт, Диогу Жота, Моутиньо, Элдер Кошта, Рубен Невеш, Доэрти, Хименес.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 08:36, 23.10.2018. Ўқилди: 2970 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
3 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
4 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
5 Бунёдкор Луис Качорри 6
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.