Бугун 20 ноябрь, 2025 йил, пайшанба.

  • Суперлига
      • 19.11.2025 16:00
      • Шўртан
      • 1:1
      • Бухоро
      • 20.11.2025 16:00
      • Сурхон
      • -:-
      • ОКМК
      • 20.11.2025 18:15
      • Пахтакор
      • -:-
      • Насаф
      • 21.11.2025 16:00
      • Машъал
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 21.11.2025 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • Хоразм
      • 21.11.2025 18:15
      • Динамо
      • -:-
      • Қўқон-1912

Фабио Каннаваро: "Ўзбек халқи - келинг биргаликда орзу қилайлик" [17]

Трамп тарихдаги энг буюк футболчи ким эканлигини айтди [16]

"Барселона" "Реал" устидан қозонилган ғалаба шарафига бағишланган тўртинчи формасини тақдим этди(фото) [16]

Ана холос! "Барселона" "Бавария"га бонус тўламаслик учун Левандовскидан мавсумнинг сўнгги ўйинларида гол урмасликни сўраган [15]

Максим Шацких "Андижон" мураббийлигидан истеъфога чиқарилганига муносабат билдирди [13]

Акмал Мозговой: «Омадимиз келиб, ютиб кетдик ва Кубокни кўтардик» [11]

Мастантуоно: "Мен "Реал" мухлисиман, лекин Месси дунёдаги энг яхши футболчи" [10]

Лапорта "Барса" фанатларига суперюлдузни ваъда қилмоқда [8]

Суперлига. Бугунги ўйиндан сўнг турнир жадвалидаги ҳолат билан танишинг (фото) [7]

"Манчестер Юнайтед" Неймар билан шартнома имзолаши мумкин [7]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 29 27
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 29 16

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Шўртан 1-1 Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

20/11 16:00 Сурхон - ОКМК
20/11 18:15 Пахтакор - Насаф
21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 20.11.2025

      05:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго". Прямая трансляция.
      07:30 "Всё о главном". Андрей Мурнин.
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Витория".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго".
      16:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Витория".
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи".
      22:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго".
      23:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Крузейро". Прямая трансляция.
      02:00 "Всё о главном". Дмитрий Гунько.
      02:30 Д/ф "Марадона. Лучший в истории".
      03:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Сан-Паулу". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 20.11.2025

      05:55 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 1.
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Олимпийский лук. Команды.
      09:35 "География спорта". Выборг.
      10:05 Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве.
      11:40 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира. Гран-при Италии. Ski GP1, Sky ladies GP1.
      12:10 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
      14:30 Театрализованное спортивно-гимнастическое шоу Алексея Немова "Легенды спорта. Наследие".
      16:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      16:30 "Эволюция спорта".
      17:00 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 2.
      18:40 "Новый чемпион". Специальный репортаж.
      18:55 LIVE Плавание. Кубок сильнейших спортсменов (25 м) в Беларуси. Прямая трансляция.
      21:45 "Непобедимый".
      22:15 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Олимпийский лук. Личное первенство.
      00:15 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира. Гран-при Италии. Runabout and freestyle.
      00:45 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
      02:55 Плавание. Кубок сильнейших спортсменов (25 м) в Беларуси.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 20.11.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Баскетбол. Единая лига ВТБ. "Уралмаш" (Екатеринбург) - "Локомотив-Кубань" (Краснодар).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Вид сверху".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Эволюция спорта".
      12:30 Профессиональный бокс. "Лига Ставок. IBA. Pro 3". Артур Субханкулов против Ибрагима Баллы.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Век нашего спорта". "1955 - 1960 гг.".
      16:55 "Тайны звёзд спорта".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:05 Д/ф "Арсен Венгер. Непобедимый".
      21:15 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Торпедо" (Нижний Новгород) - "Спартак" (Москва). Прямая трансляция.
      00:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:30 Евротур.
      02:25 Смешанные единоборства. UFC 322 в Нью-Йорке, США. Ислам Махачев против Джека Делла Маддалены, Валентина Шевченко против Чжан Вэйли.
      03:55 "Эволюция спорта".
      04:55 Д/ф "Сёстры Уильямс".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 20.11.2025

      05:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      07:30 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. Раунд 1.
      09:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 138.
      10:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      11:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      12:30 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. Раунд 1.
      14:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 8 в Дубае, ОАЭ. Обзор.
      15:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. HS 138. Смешанные команды.
      17:00 Конный спорт. Конкур. Кубок мира. Этап в Штутгарте, Германия.
      18:00 Конный спорт. Конкур. Кубок мира. Этап в Торонто, Канада.
      19:00 LIVE Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      23:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 138.
      00:00 LIVE Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      04:00 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Пол Скоулз: «МЮ»га бир жуфтюлдуз керак»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

«МЮ» клуби ва Англия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Пол Скоулз матбуотда унча кўп чиқиш қилмайди.

Лекин устамон журналистлар вақти-вақти билан табиатан камсуқум афсонавий футболчидан ҳам фикр олишни эплашади.

Хуллас, хорижлик ҳамкасбларимиз яқинда «буюк малласоч»ни интервью беришга кўндиришди ҳамда у аввало, ўзи ва «қизил иблислар», хусусан, собиқ жамоасининг ҳозирги ҳолати ҳақида атрофлича тўхталди.

«Аслида болалигимдан дилимдагини тилимга чиқаришга одатланганман», - деди малласоч англиялик суҳбат бошида. Дарҳақиқат, у ҳеч қачон ўз ҳиссиётларини яширган эмас. Ҳозир ҳам шундай - кам гапиради, аммо андишадан мутлақо йироқ, ўйлаганини айтади, тамом: «Агар нимагадир баҳо беришни сўрашса, мамнуният билан шахсий фикримни билдираман. Бу тўғри ёки хатолиги мен учун муҳим эмас.

Шунчаки, худди отам каби «МЮ»нинг ашаддий мухлисиман. У ҳар қандай вазиятда ҳам, суюкли жамоасининг уй ва сафар учрашувларига боради, бунга имкон топади. Қарангки, ўғлим ҳам бизга тортди - доимо автобусда жамоа ортидан қувгани-қувган. Баъзан у билан қайсидир ўйинни муҳокама қилишни хоҳлайман.

Аммо ўғлим барча учрашувларни эслашга қийналади. Унинг ҳамроҳ дўстлари ҳам ажойиб. Дейлик, ҳаммалари кубок турнирига қуръа ташланишидан олдин «МЮ»га иложи борича олисроқ жойдаги жамоа рақиб бўлишини исташади.

Тўғри, уларнинг хоҳиш-истаклари футболчиларникидан фарқ қилади. Умуман, мухлислар орасида улғайганим боисми, уларнинг табиатини чуқур ўрганганман. Вақтида отам ҳамроҳлигида қанчадан-қанча ўйинлар гувоҳига айландим.

Мисол учун, «Олд Траффорд»да «Челси»га қарши кечган баҳс безорилар ўртасидаги муштлашув билан бошлангани эсимда. Ўшанда қаттиқ қўрқганимни ҳам тан оламан. Отам қўлимдан маҳкам тутганча мени хавфсиз жойга олиб ўтганди. Шошилинчда пойафзалимни йўқотиб қўйгандим...».

- Болалигингизда сиз билан стадионга келган дўстларингиз билан кўришиб турасизми?

- Йўқ. Кўпинча пайшанбадан душанба кунигача ичишдан тўхтамасдик. Баъзан ўйин арафасида тун бўйи кўнгилхушлик қилардик. Хуллас, стадионга бориш ва ортга қайтишда автобус ичида тинмай ичадиган мухлислар орасида эдим.

Тез орада улар билан алоқани буткул узиш кераклигини тушундим. Ишчилар синфидан чиққан фанатлар табиати шунақа... Улар ҳозир ҳам катта гуруҳ бўлиб юрадилар. Футболчига эса бундай юриш мумкин эмас. Қисқаси, терма жамоадан илк марта чақирув олгач, бу «ботқоқ»ни тарк этишга аҳд қилдим. Бинобарин, ичкилик туфайли спорт формасини нисбатан йўқотгандим, вазним ҳам оғирлашиб қолганди.

Муҳими, жамоадошларим ёрдами билан барча иллатлардан қутулдим. Фил ва Гари Невилл, Дэвид Бекхэм, Никки Батт каби йигитлар ажралмас дўстларимга айланишди. Кийиниш хонаси - янги муҳитга мослашиш учун энг қулай жой. Бизда кийиниш хонаси қироли бор эди - Бен Торнли. Ажойиб футболчи. Дарвоқе, у яқинда ўзининг автобиографик асарини чоп этди, бир ўқиб чиқсам, зарар қилмасди.

- Шундан буён кўп нарсалар ўзгарди. Жумладан, «МЮ» қиёфаси ҳам...

- Минғир-минғир қилиш табиатимга мутлақо тўғри келмайди. Биз ўйнаган пайтлар... Йўқ, бу даҳшат. Ҳаммаси ўзгариб кетди-я... Ҳозир жамоа янги футболчилар қўлида, уларнинг ўз йўллари бор. Ўйлашимча, ҳозирги ҳолатда «МЮ» бир жуфтгина халқаро миқёсдаги ўйинчига муҳтож.

- Қайси позициялар вакилларига?

- Ярим ҳимоя ва ҳужумни боғлайдиган моҳир футболчи керак.

- Лука Модричга ўхшаганими?

- Ҳа, чизиқларни боғловчи ва ўйинни назорат қиладиган ўйинчи зарур. У ўта тезкор бўлиши, узатмаларни аъло даражада уддалай олиши лозим.

- Яъни сизнинг услубингизда тўп суриши керак, шундайми?

- Бироз... Фаолиятим давомида худди шундай ўйнашга интилганман. Умуман, бу борада де Брюйне, Азар ва Давид Сильвани эътироф этишим мумкин. Жесси Лингард яқин келажакда шундай мақомга етиш имкониятига эга. Хуан Матада ҳам зарур хислатлар мавжуд, бироқ уни асосан қанотда ўйнатишяпти. Футболчи учун севимли позициясидан бошқа жойда тўп суриш нақадар азоблигини ўз тажрибамдан яхши биламан. Қандайдир ғойибона куч уни асл позициясига чорлаб туради, барибир. Аслида холис айтганда, «МЮ»нинг таркибида савияли ижрочилар етарли.

- Алексис Санчес ҳақида нима дея оласиз?

- Ноёб иқтидор соҳиби. Аммо ҳеч қачон «МЮ»га хос жиҳатини кўрмаганман. Санчес - худбин футболчи, фақат ўзини ўйлайди. Хуллас, у жамоа истаган ўйинчи эмас. Айниқса, трансферига сарфланган маблағни назарда тутсак, шундай. Тўғри, Алексисдан воз кечиш қийин. Назаримда, «МЮ» Санчесни битта мақсадда сотиб олгандек - уни «Сити» сафида кўрмаслик учун. Қисқаси, ҳозир «МЮ»га келган барча футболчиларнинг ўзига яраша муаммолари бор. Ҳаттоки, Лионель Месси ҳам жамоада ўз ўрнини топишга қийналарди...

- Моуриньо билан шахсан танишмисиз?

- Унчалик эмас. Унинг жамоаларига қарши тўп сурган пайтлар кўришганмиз, холос. Менга бу мураббийнинг чўрткесарлиги ёқарди ва уни ажойиб мутахассис сифатида билардим. Бироқ аввалги Жозедан асар ҳам қолмаган кўринади. Унинг ўрнини чўкаётган, ҳамманинг ҳафсаласини пир қилаётган кимса эгаллади, гўё. Қаранг, Моуриньо шогирдларидан тинмай нолимоқда, шунинг баробарида ўзини энг яхши мураббий сифатида мақташдан чарчамаяпти. Хўп, майли, лекин буни амалда исботласин! Мана, «МЮ» Жозе талаби билан икки нафар марказий ярим ҳимоячи харид қилди, аммо улар кутилган даражада ўйнай олмаяптилар-ку. Сен мураббийсан, демак, вазифанг битта - шогирдларинг самарали тўп суришларини таъминлаш!

- Чиндан ҳам, Погба учун кўп маблағ сарфланди. Унинг савияси харажат миқдорига мосми?

- Поль ҳозир неча ёшда? 25дами? Тан олиш керак, у ўйин давомида ажойиб финтларни намойиш этади, рақибларини алдаб ўтади, аниқ узатмалар беради. Лекин маълум муддатга чўзилган фаолликдан кейин ўзини йўқотиб, «мўъжиза»лар кўрсата бошлайди. Нима учун? Чунки 1-2 дақиқа олдин юксак маҳоратини кўз-кўз қилди, шунинг завқидан сармаст... Рақиб эса айни шу сусткашликдан унумли фойдаланади. Мисол керакми, Погба «Вулверхэмптон» билан баҳсда Фредни ажойиб тарзда тўп билан таъминлади ва голга сабабчи бўлди. Аммо кейинги вазиятда марказда тўпни йўқотиб қўйди. Оқибатда жамоа гол қўйиб юборди. Ана сизга юксак иқтидор соҳибининг «совға»си. Поль «Ювентус»да тажрибали ўйинчилар ёнида тўп сурарди, бизда эса унинг хатоларини тузатадиган ҳеч ким йўқ...

- Жамоа менежери ролида ишлашни хоҳлармидингиз?

- Нега энди йўқ дейишим керак? Ҳозирги менежер - амалдаги мураббий. Дейлик, сэр Алексда мураббийликдан кўра, менежерлик хислатлари кўпроқ эди. Тўғри, ҳозир ҳаммаси бошқачароқ. Нима бўлишидан қатъий назар, менга айнан шундай юмушлар маъқул келади.

- Қайси жамоалар ўйини кўпроқ ёқмоқда?

- «Реал», «Барселона», «Манчестер Сити», «Ливерпуль» клубларида ўйин сифати зўр. Лекин мен учун «Юнайтед» биринчи ўринда туради, барибир.

- Футболчилардан-чи, кимларни алоҳида эътироф этасиз?

- Модрич, Кроос, Месси. Лео айниқса, «Тоттенхэм»га қарши баҳсда фантастик футбол кўрсатди. Ўша учрашув мени «Ким кучлироқ - Месси ёки Роналду?» қабилидаги жумбоқ ҳақида бош қотиришга қайтарди.

- Хўш, қандай тўхтамга келдингиз?

- Месси кучлироқ кўринмоқда. Тўғри, Роналдуга ҳам гап йўқ. 

- Аввалги Жозедан асар ҳам қолмаган кўринади. Унинг ўрнини чўкаётган, ҳамманинг ҳафсаласини пир қилаётган кимса эгаллади, гўё. Қаранг, Моуриньо шогирдларидан тинмай нолимоқда, шунинг баробарида ўзини энг яхши мураббий сифатида мақташдан чарчамаяпти. Хўп, майли, лекин буни амалда исботласин! Мана, «МЮ» Жозе талаби билан икки нафар марказий ярим ҳимоячи харид қилди, аммо улар кутилган даражада ўйнай олмаяптилар-ку. Сен мураббийсан, демак, вазифанг битта - шогирдларинг самарали тўп суришларини таъминлаш!

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 17:53, 24.10.2018. Ўқилди: 3523 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.