Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба.

      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:0
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 07.04.2026 17:00
      • Локомотив
      • 1:1
      • Хоразм
      • 07.04.2026 18:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 07.04.2026 19:15
      • Андижон
      • 0:1
      • Навбаҳор
      • 08.04.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Насаф
      • 08.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Сурхон
      • 08.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Қизилқум
      • 07.04.2026 23:59
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Бавария
      • 07.04.2026 23:59
      • Спортинг
      • -:-
      • Арсенал
      • 08.04.2026 23:59
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетико
      • 08.04.2026 23:59
      • ПСЖ
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 5 10
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 5 7
10 Андижон 6 6
11 Қизилқум 5 6
12 Қўқон-1912 5 5
13 Динамо 5 4
14 ОКМК 5 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Миржалол Қосимов «Бунёдкор»нинг келажаги борасидаги саволга жавоб қайтарди

Баҳо:
+1 | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бугун, 24 октябрь куни Ўзбекистон Суперлигаси 27-тури доирасида чемпионлик учун курашаётган «Пахтакор» жамоаси сафарда «Бунёдкор»га қарши майдонга тушиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эндиликда, «Пахтакор» чемпионлик учун курашувчилар гуруҳида 27 очко билан «Локомотив»дан 6 очко кам жамғарган ҳолда иккинчи ўринда, «Бунёдкор» эса 20 очко билан тўртинчи ўринда қолган.

Ўйиндан кейин ўтказилган матбуот анжуманида «қалдирғочлар» жамоаси устози Миржалол Қосимов журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

«Икки хил бўлим гувоҳи бўлдик. Биринчи бўлимда яхши ҳаракат қилдик. Аммо яратилган имкониятлардан фойдалана олмадик. Мана, кўриб турибсизлар, захира ўриндиғимизда академия тарбияланувчилари ўтиришибди. Бу ўйинда беш футболчимиз иштирок эта олмади. Икки ўйинчи дисквалификация, уч футболчи жароҳат сабабли ўйнай олишмади. Бу йўқотишлар эса ўз сўзини айтади. 

Бекободда ҳам биринчи бўлимга қараганда иккинчи бўлимда суст ўйнагандик, шу боис охирги дақиқаларда гол ўтказиб юбордик. Шундай ўйинлар орқали тажриба тўпланади», - деган Қосимов.

Ундан шунингдек, клубнинг келажаги борасида сўрашди. Журналист охирги вақтларда «Бунёдкор» клуби молиявий муаммоларга дуч келгани, кейинги мавсумда Суперлигада иштирок этмаслиги, клуб бутунлай тугатилиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар тарқалаётганини эслатиб ўтган.

«Авваламбор мухлислар учун ўйнаймиз. Тўғри, мукофот пуллари йўқ, лекин бу баҳона бўлиши керак эмас.

Ўз олдига катта мақсад қўйган, қолаверса, келажакда яхши футболчи бўламан деган ёшлар бу нарсани ўйлаши керак эмас. Йигитлар билан келишиб олганмиз. Ташқаридан бу ҳеч кимга қизиқ эмас. Албатта ўз даражамиздан пастга тушишимиз керак эмас.

Энди, одам резинка эмас, чарчайди. Мақсадимиз, Осиё чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритиш, бу қийин, лекин охиригача курашамиз.

Клуб ёпилиши ёки ёпилмаслиги, олти очко олинади, олинмайди, деган гапларни вақт кўрсатади. Йил охирида кўрамиз. Ҳозир энг муҳими мавсумни охиригача етказиб қўйиш», дея мураббийнинг сўзларини келтирган «Трибуна» мухбири.

Манба: www.tribuna.uz
Киритилди: 21:14, 24.10.2018. Ўқилди: 3033 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
3 Нефтчи Алишер Одилов 3
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 Сурхон Чинеду Стефан 3
6 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
7 ОКМК Аброр Каримов 2
8 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
9 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
10 Пахтакор Пиотр Пажишек 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик