Сергей Лушчан: «Ғалаба қозондик ва бундан хурсандман»
Суперлиганинг 29-турида "Сўғдиёна" ўз майдонида АГМКни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндан сўнг "Сўғдиёна" бош мураббийи Сергей Лушчан ва ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилган Ойбек Нурматов матбуот анжуманида иштирок этишди.
"Йигитларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Улар бугун майдонда борини беришди. Жуда қийин баҳс бўлди. Энг қийин ўйинларни доимо АГМКга қарши ўтказамиз. Улар кўп тарафлама биздан устун. Биз бугун гол киритишга муваффақ бўлдик ва ғалаба билан барчани табриклайман", — дейди тажрибали мутахассис.
"Ғалаба голини киритганимдан хурсандман. Бугун жамоамиз билан хақиқий ирода кўрсатдик ва ғалаба қозондик. Ҳаво совуқлигига қарамай стадионга ташриф буюрган мухлисларга катта раҳмат айтамиз", — дейди Ойбек Нурматов.
“Сўғдиёна” ПФК матбуот хизмати
Манба: fcsogdiana.uz
Киритилди: 19:56, 04.11.2018. Ўқилди: 2096 марта. Фикрлар: 3 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар