Бугун 24 февраль, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Гвардиола нега Ҳусанов "Ньюкасл"га қарши ўйин танаффусида майдонга туширилганини изоҳлади [7757]

"Атлетико"даги 15 йиллик фаолиятдан сўнг янги чақириқ: Диего Симеоне А Серия гранди билан дастлабки келишувга эришди [7389]

Нико Уильямс "Барселона"га ўтмаганидан афсусда [3354]

Лапортадан кутилмаган баёнот: «Хави икки ҳафта ичида ўз фикрини ўзгартириб қолди» [3177]

"Боруссия" "Реал" ва "Барса"нинг қизиқиши фонида Шлоттербек бўйича қарор қабул қилди [2416]

Мбаппега пас бермаслик қимматга тушдими? Мастантуоно захирага «михланди» [2182]

Гвардиола "Сити" раҳбариятига ўзининг давомчиси ким бўлишини айтди [2033]

Рэшфорднинг "Барселона"даги келажаги хавф остида: Флик янги номзод топди [1964]

Чемпионлар лигаси йўлида: "МЮ"нинг мағлубиятсиз серияси 10 та ўйинга етди (+турнир жадвали) [1855]

Мастантуоно "Реал"ни вақтинча тарк этиши кутилмоқда [1853]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Фабио Капелло: «Кокорин Россия термасида муаммо чиқармаганди»

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Россия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Фабио Капелло «Матч ТВ» каналига интервью бериб, суҳбат чоғида турли мавзулар юзасидан фикрлари билан ўртоқлашди.

— Россия футболида бўлаётган воқеаларни кузатиб борасизми?

— Интернет ва газеталар орқали асосий хабарлардан воқиф бўлишга ҳаракат қиламан. Россия футбол олами вакиллари билан ҳамон мулоқот қиляпман.

— Демак, Кокорин ва Мамаевнинг қилган ишларидан хабарингиз бор экан-да? Ўз вақтида сиз Кокоринни Россиянинг энг иқтидорли футболчиларидан бири, деб атагандингиз...

— Эҳ, Кокорин, Кокорин, нималар қилиб қўйдинг? Эшитиб карахт бўлиб қолдим. Албатта, у ва Мамаевнинг қилган ишлари Италиягача етиб борди. Ҳеч ақлимга сиғдиролмаяпман.

— Россия терма жамоасини бошқарганингизда, Кокорин иштирокида можаролар бўлганми?

— Ҳамма гап шунда-да, ҳеч қандай муаммо туғилмаганди. У жуда иқтидорли йигит. Ишида умуман камчилик бўлмаган. Агар ўшанда «Дарахт­га чиқ!» десам, индамай чиқиб кетаверарди. Кокорин ҳамиша ўзини профессионал тарзда тутган. Иқтидори туфайли юксак марраларни забт этиши мумкин эди. Лекин...

— Гап нимада?

— Иқтидорли футболчининг ёнида ақлли агент ёки юрист бўлиши керак. Бундай ёшдаги футболчилар катта пул ишлашни бошлашса, объектив муаммоларга дуч келишади. Агар ўша пайт уни тийиб турадиган одам бўлмаса, ўзини йўқотиб қўйиши мумкин. Кокориннинг атрофида шундай инсон бўлмаган. Ҳозир ҳам йўқ. Жуда афсусдаман.

— Кокорин ва Мамаев нафақат футбол билан хайрлашишади, балки қамоқ жазосига тортилишлари мумкин.

— Уларни жазолаш ёки жазоламаслик қонун ихтиёрида. Йигитлар қилган ишлари учун жазоланишлари лозим. Энди улар нима қилиб қўйишганини тушунаётган бўлсалар керак. Аслида, қамоқ жазоси берилмаслигини истардим. Чунки бу Кокорин ва Мамаев учун катта зарба бўлади. Вазият оғирлигини тушуниб турибман, лекин уларнинг қамоқдан қутулиб қолишларини истаяпман. Айни пайт панжара ортида вақтинчалик ўтиришгани сабоқ бўлсин.

— Кокорин ҳақида кўп гапирдингиз, Мамаевни қандай эслайсиз?

— Иқтидор борасида Кокориннинг ёнига ҳам яқинлаша олмасди. Лекин терма жамоага чақирилибдими, демак ёмон футболчи эмас. У билан боғлиқ алоҳида воқеаларни эслай олмайман.

— Фаолиятингиз давомида кўплаб жараёнлар гувоҳига айлангансиз. Италия футболида ҳам Кокорин ва Мамаев билан бўлгани каби воқеалар учраганми?

— Йўқ, айнан шундай ҳолатни эслай олмайман. Тўғри, турли воқеалар бўлган. Аммо бунақаси эмас.

— Дзюбанинг ҳаракатлари маъқул келяптими?

— Афсуски, менинг давримда у Россия терма жамоаси сафида ўзини кўрсата олмаганди. Лекин ҳамиша Дзюбанинг кўп нарсага қодир эканлигига ишонардим. Унинг жаҳон чемпионатида ажойиб ўйин кўрсатганидан хурсандман. Мундиалдан кейин «Зенит»­да ҳам яхши тўп сурмоқда. Браво! Мана, шундай тартибда ўз устида ишлаш керак. Ҳар қандай ёшда ўсиш мумкин. Италия ва бошқа мамлакатларда Европа Лигаси ўйинларини олиб кўрсатишади. Шундай экан, Дзюба «кўҳна қитъа»да ўзини кўрсатиш имкониятига эга.

— Умуман олганда, Сергей Семак бошчилигидаги «Зенит» ҳақида қандай фикрдасиз? У сиз билан терма жамоада бирга ишлаган.

— Нафақат Семак, балки Симутенков ва Низеликлар ҳам мен билан терма жамоада бирга бўлишган. Менимча, улар жорий мавсум Россия чемпионатида ғолиб чиқишга қодирлар. Жамоа ҳақли равишда биринчи ўринда бормоқда ва уни қўлдан чиқармаса керак.

— Лекин ўтган мавсум «Зенит» пешқадамликни бой берганди. Ваҳоланки, барча чемпионлик чўнтакда деб ҳисоблаганди.

— Бундай ҳолат яна такрорланади, деб ўйламайман. Таркибга эътибор берадиган бўлсак, «Зенит» Россия чемпионатида ўтган йили ҳам ғолибликни қўлга киритиши керак эди. Энди имкониятидан унумли фойдаланади. Мен Семакка ишонаман.

— Яқинда ҳамюртингиз Массимо Каррера «Спартак»ни тарк этди...

— Мураббийлик касби ўзи шунақа. Исталган вақтда лавозимингизни бой беришингиз мумкин. Бундай ҳолатга барча мутахассислар тушишади. Массимо Россияда Италия мураббийлик мактабини яхши томондан намойиш қилди.

А.ИСРОИЛХОНОВ тайёрлади 

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 11:08, 06.11.2018. Ўқилди: 3667 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги ЖЧ финали тахминан 1,5 миллиард томошабин томонидан телевизор орқали томоша қилинган — бу спорт тарихидаги энг юқори кўрсаткичлар

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.