Бугун 27 май, 2025 йил, сешанба.

Хаби Алонсо бошқарувидаги "Реал"нинг тахминий таркиби (фото) [4546]

"Реал"да Модричдан кейин ўнинчи рақам кимга насиб этишини ҳал қилишди [3774]

"Умримда бунақасини кўрмаганман": Зидан Ямал ҳақида фикр билдирди [3384]

"Барселона" Ла Лига чемпионлиги учун қанча сумма олгани маълум бўлди [2820]

Бугун FUTBOL TV'да Ўзбекистон суперкубоги ўйини бор [2639]

Анчелотти Бразилия терма жамоасининг Эквадор ва Парагвайга қарши ЖЧ-2026 саралаш босқичи учун таркибини эълон қилди [2277]

Эксперт ҳакамлар қўмитаси «Машъал» - «Бунёдкор» ўйини 90+7-дақиқада бекор қилинган гол юзасидан хулоса чиқарди [1942]

Модрич "Реал" билан хайрлашув ўйинида пенальтини Мбаппега берди [1867]

Бразилия терма жамоаси ва Анчелотти "Реал"га қарши қачон ўйнаши маълум бўлди [1585]

Ямал маълум шартлар асосида "Барселона"нинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланади [1562]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 11 25
2 ОКМК 11 23
3 Динамо 10 22
4 Навбаҳор 11 20
5 Нефтчи 10 19
6 Пахтакор 11 18
7 Бунёдкор 11 17
8 Сурхон 11 13
9 Андижон 11 12
10 Қўқон-1912 11 12
11 Машъал 11 12
12 Хоразм 10 11
13 Қизилқум 10 11
14 Сўғдиёна 11 9
15 Бухоро 11 8
16 Шўртан 11 5

Ўтган ўйинлар. 11-тур

11-тур Андижон 2-1 Сурхон
11-тур Насаф 1-0 ОКМК
11-тур Нефтчи 4-0 Шўртан
11-тур Сўғдиёна 1-1 Бухоро
11-тур Навбаҳор 3-0 Қўқон-1912
11-тур Пахтакор 2-1 Хоразм
11-тур Динамо 3-2 Қизилқум
11-тур Машъал 1-1 Бунёдкор

Навбатдаги ўйинлар. 4-тур

05/04 18:00 Қизилқум - Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 27.05.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Самсунспор".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Германии. 1-й стыковой матч за место во 2-й Бундеслиге. "Саарбрюккен" - "Айнтрахт Брауншвейг".
      10:00 Новости футбола.
      10:05 Чемпионат Германии. Ответный стыковой матч за место в Бундеслиге. "Эльферсберг" - "Хайденхайм 1846".
      12:00 Новости футбола.
      12:05 Чемпионат Германии. "Вольфсбург" - "Бавария Мюнхен".
      14:00 Новости футбола.
      14:05 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Самсунспор".
      16:00 Новости футбола.
      16:05 Чемпионат Германии. "Боруссия Мёнхенгладбах" - "Байер 04 Леверкузен".
      18:00 Новости футбола.
      18:05 Чемпионат Германии. Ответный стыковой матч за место в Бундеслиге. "Эльферсберг" - "Хайденхайм 1846".
      20:05 Новости футбола.
      20:10 Чемпионат Германии. 1-й стыковой матч за место во 2-й Бундеслиге. "Саарбрюккен" - "Айнтрахт Брауншвейг".
      22:10 Новости футбола.
      22:15 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:25 LIVE Чемпионат Германии. Ответный стыковой матч за место во 2-й Бундеслиге. "Айнтрахт Брауншвейг" - "Саарбрюккен". Прямая трансляция.
      01:30 Чемпионат Германии. Ответный стыковой матч за место в Бундеслиге. "Эльферсберг" - "Хайденхайм 1846".
      03:30 "Всё о главном". Денис Клюев.
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Самсунспор".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 27.05.2025

      05:20 "Лучшие из лучших".
      05:50 Лёгкая атлетика. Золотой континентальный тур. 75-й мемориал Бориса Ханжековича в Загребе, Хорватия.
      08:00 Борьба. 1-я рейтинговая группа. Этап в Загребе, Хорватия.
      10:00 "География спорта". Мытищи.
      10:30 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      12:15 "Когда-нибудь я выиграю гонку". Специальный репортаж.
      12:30 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 4 в Рабате, Марокко.
      14:40 Д/ф "Як-15".
      15:25 "Непобедимый".
      15:50 Велотрек. Гран-при Тулы.
      16:55 LIVE Дартс. Чемпионат России среди профессионалов в Санкт-Петербурге. Мужчины. Прямая трансляция.
      18:40 Лыжное двоеборье. Чемпионат мира в Норвегии. Мужчины. Команды. Прыжки на лыжах с трамплина. HS 138.
      19:35 Лыжное двоеборье. Чемпионат мира в Норвегии. Мужчины. Команды. Эстафета 4х5 км.
      20:35 "Лучшие из лучших".
      21:00 Борьба. 1-я рейтинговая группа. Этап в Загребе, Хорватия.
      23:05 Д/ф "Леброн Джеймс. Король площадки".
      00:00 LIVE Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве. Прямая трансляция.
      01:35 "Непобедимый".
      02:05 "Страна спортивная".
      02:25 Дартс. Чемпионат России среди профессионалов в Санкт-Петербурге. Мужчины.
      04:15 Прыжки на батуте. Кубок сильнейших спортсменов в Сириусе, Россия.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 27.05.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Регби. Pari Чемпионат России. "Динамо" (Москва) - "Енисей-СТМ" (Красноярск).
      08:00 "Непобедимый".
      08:30 "География спорта". Мытищи.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      12:00 Новости.
      12:05 Специальный репортаж.
      12:25 "Вопреки всему".
      13:30 Профессиональный бокс. Ночь чемпионов IBA. Мурат Гассиев против Кема Юнгквиста.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Непридуманные истории". Псковская область.
      16:55 "Вид сверху".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:45 Д/ф "Век Зенита".
      19:50 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Лас-Вегасе, США. Арман Царукян против Матеуша Гамрота.
      21:00 LIVE Баскетбол. Единая лига ВТБ. Финал. "Зенит" (Санкт-Петербург) - ЦСКА (Москва). 1-й матч. Прямая трансляция.
      23:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:00 LIVE Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве. Прямая трансляция.
      01:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:35 Профессиональный бокс. Леннокс Льюис против Майка Тайсона. Бой за титулы WBC, IBF и IBO в тяжёлом весе.
      03:35 "Вид сверху".
      04:05 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 4 в Рабате, Марокко.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 27.05.2025

      06:00 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 15. Фьюме-Венето - Азиаго.
      08:00 Теннис. "Ролан Гаррос". День 2.
      10:00 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 15. Фьюме-Венето - Азиаго.
      11:30 Теннис. "Ролан Гаррос". День 2.
      13:30 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 15. Фьюме-Венето - Азиаго.
      14:00 LIVE Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 16. Пьяццола-суль-Брента - Сан-Валентино. Прямая трансляция.
      20:45 LIVE Теннис. "Ролан Гаррос". День 3. Прямая трансляция.
      02:30 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 16. Пьяццола-суль-Брента - Сан-Валентино.
      04:30 Теннис. "Ролан Гаррос". День 3.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Криштиану Роналду: «Ҳеч қачон осуда ҳаёт қидирмаганман…»

Баҳо:
+2 | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Олтин тўп»нинг 5 карра соҳиби Криштиану Роналду «Ювентус» сафига қўшилганидан буён илк марта катта интервью берди. Асосийси, португалиялик голеадор France Football ҳафтаномаси журналистлари билан мулоқот жараёнида ушбу кескин қарори сабабларини ҳам баён этди. У шунингдек, ўзини ҳамон 23 ёшли йигитдек ҳис қилаётганию, пул ҳаётида биринчи ўринда турмаслигини алоҳида таъкидлади.

«Кетишни истасам,президент ҚаршичиҚмаслигини сездим...»

- Очиғи, ёзда барчани лол қолдирдингиз. Ахир фаолиятингизнинг катта қисмини «Реал»га сарфлаб, кутилмаганда, Туринга йўл олдингиз. Табиийки, бундай қарорга келиш осон эмас...

- Профессионал нуқтаи назардан қарасак, янги клубга ўтишни ихтиёр этиб, тўғри йўл тутдим, менимча. Зеро, Мадридда кўп ютуқларга эришдим, эслашга арзийдиган хотиралар етарли, савияли футболчилар ёнида тўп сурдим. Лекин 9 йил битта жамоада ўйнаш - бу кўп муддат. «Ювентус» ҳам буюк клуб саналади, сафига қўшилсанг, арзийди... Албатта, иш жойини ўзгартириш мураккаб жараён, аммо бу мен учун нисбатан осон кечди.

- Яъни...

- Қарорим кўпчилик, ҳаттоки, яқинларимга ҳам ажабланарли туюлгани рост. Бироқ такрор айтаман, ҳаммасини тўғри қилдим. Бундан сира афсусда эмасман.

- Ваҳоланки, ҳамма-ҳамма фаолиятингиз охирига қадар Мадридда қолишингизни кутганди.

- Ҳа, шундай. Фарзандларим ўша ерда улғайишди, уйим бор, дўстларим, танишлар, қадрдонлар кўп. Яширмайман, осуда ҳаётдан бирданига воз кечиш осон эмас. Лекин баъзан ўзгаришлар зарур. Умуман олганда, ҳеч қачон осуда ҳаёт қидирмаганман. Доимо янги марраларни кўзлаш, тўсиқларни енгиб ўтишга интилиш керак. Шунда ҳаётингиз янада завқли бўлади.

- Айтингчи, кетиш режаси айнан қачон туғилди?

- Тушунинг, Мадридда 9 йил ўйнаб, барча сов-ринларни қўлга киритдим. Шунинг таъсиридами, муайян паллада жамоани ўзгартириш ҳақида ўйлай бошладим. Қолаверса, клуб мутасаддилари ва шахсан президентнинг менга нисбатан муносабатлари аввалгидек эмаслигини сездим. Яъни дастлабки 4-5 йил давомида муҳит ўзгача эди. Хуллас, президент нигоҳларига қараб, уни менга аввалгидек тенгсиз, алмаштирилмас футболчи сифатида қарамаётганини яққол англадим. Оддий ифода этсам, агар кетишга қарор қилсам, унинг қаршилик қилмаслигини тушундим. Ҳа, ОАВда бошқа жамоага ўтишни истаётганим ҳақида кўп ёзишди, гапиришди. Аслида бошида бундай эмасди. Кейинчалик умумий вазият ўзгаргач, таклифларни кўриб чиқа бошладим.

- Демак, мадридликлар сизни аввалгидек севмай қолишган, шундайми?

- «Севги» иборасини «самимийлик» ёки «эътибор» билан ўзгартириш маъқул. Севги оилада бўлади, болаларни, маҳбубангизни севишингиз мумкин. Жамоа  президенти сўнгги пайтлар менга нисбатан ижодий ҳамкор сифатида қарарди. Бунга эътирозим йўқ. Лекин мадридликлар самимий тарзда бор гапни айтиб қўя қолишса, яхшироқ бўларди...

- Аниқроқ айтсангиз...

- Нимани ўйлаётган бўлсам, шуни гапираман. 99,9 фоизга. 0,01 фоизи эса  гапириш мумкин бўлмаган жиҳатлар. Футболда бу - мураббий ва ўйинчилар билан қандайдир шахсий муносабатлар.

«Пулни ўйлаганимда,Хитойга кетардим»

- Зиданнинг сиздан 1 ойча аввалроқ «Реал»дан кетгани ҳам қарорингизга таъсир қилдими?

- Бу мутахассисни мураббий ва инсон сифатида қаттиқ ҳурмат қиламан. Аммо қарорларимиз ўртасида муштараклик йўқ. Шунчаки, Зидан кетгач, клубдаги умумий вазиятга тўғри баҳо бераётганимга ишончим ортди.

- «Мадрид» билан хайрлашиш ва 9 йил аввал «МЮ»дан кетиш қарорлари ўртасида қандай узвийлик мавжуд?

- «Манчестер» - фаолиятимнинг бошланиши. Бу жамоада кўп жиҳатларни ўзлаштирдим, ўргандим. Сэр Алекс - буюк мураббий! Ундан бир умр миннатдорман. «Реал» эса навбатдаги, юқорироқ поғона бўлди. Клуб билан ЧЛда ёрқин ғалабаларга эришдим, орзуларим ушалди. «Юве» - янги саҳифа, ўта муҳим босқич. Жамоа таркиби жанговар, мана, чемпионатни муваффақиятли бошладик, асосийси, туринлик мухлислар худди Мадриддаги каби менга қалқон бўлишга тайёрлар.

- 33 ёшни уриб қўйган бўлсангизда, ҳамон саргузаштларга мойилсиз...

- Кимгадир ёш муҳимдир, лекин менга эмас. Энг буюк клубларнинг бирида қолишим, соврин ортидан соврин ютиш асносида роҳатланиб юришим ҳам мумкин эди. Аммо бундай қилолмайман. Чунки ўзимга нисбатан эътибор, эҳтиёжни сезмай қолдим. Кўпчилик пул учун кетганимни таъкидламоқда. Йўқ,  пулим етарли. Нима, эрта тонгда машғулотга чиқишдан пулми? Йўқ, табиатан футболни севаман, ўз олдимга янги-янги марралар қўяман. Тўсиқларни енгиб ўтиш - лаззат! Агар пулни биринчи ўринга қўйганимда, Хитойга йўл олиб, ҳозиргидан 5 баравар кўп топардим. Қолаверса, Мадридда ҳам ҳозиргидек, балки бундан кўпроқ иш ҳақи олардим. Қисқаси, асосий гап умумий муносабатда. «Ювентус» чиндан ҳам, мени ўз таркибида кўриш иштиёқида эди. Мана, Туринга келгач, бунга тўлиқ ишонч ҳосил қилдим.

«Ҳеч Қаерда «Юве»даги каби жон куйдирмаган бўлсам керак...»

- Италия футболи ёқдими, унга мослашиб олдингизми?

- Ҳали тўла мослашганим йўқ. Испанияда 9 йил ўйнаган ўйинчининг «А» сериясида бирданига ўз ўрнини топиши осон эмас, албатта. Италия чемпионати фаолиятимдаги учинчи топ-лига ва у аввалгиларидан кескин фарқланади. Қолаверса, жамоадошлар билан тил топишиш, чемпионат, умуман, мамлакатга кўникиш учун ҳам маълум вақт керак. Қийин, аммо имкони бор масала. Назаримда, айни пайт ҳар қачонгидан кўра, кўпроқ тер тўкаётгандекман. Муҳими, менга шундай имконият беришганидан мамнунман ва талаб даражасига чиқиш учун бор маҳоратимни ишга соламан.

- Шунингдек, Туринда Мадриддагидан бошқачароқ ўйнаяпсиз.

- Айтяпманку, жамоадошларимга мослашиш жараёнидаман, улар ўз навбатида, менинг услубимга кўникишмоқда. «Реал»да шерикларим билан автоматик даражада муомала қилардим. Айниқса, Модрич ва Марсело билан. Бу ерда ҳозирча шундай уюшқоқлик йўқ. Лекин бўлади, албатта. Асосийси, жамоа ва йигитларнинг ишга ёндашувлари ёқяпти.

- Массимилиано Аллегри билан муносабатингиз қандай?

- Аъло. У ўз ишининг устаси, чинакам профессионал. Бошқа ходимлар ҳақида ҳам фақат илиқ гаплар айтишим мумкин. Жамоани ягона мақсад - ғалаба бирлаштириб турибди. Айнан шу сабаб ҳам, «Юве»ни танладим.

- «А» серияси, Ли-лига ва АПЛ ўртасидаги асосий тафовут нима?

- Италияда энди дебют мавсумни бошладим ва ҳозирдан чемпионат ҳақида баралла гапиришим дейиш қийин. Фақат шуни айтишим мумкинки, асосий фарқ ҳимоя чизиғига муносабатда. Бу ерда клублар ишончлироқ ҳимояланади, ҳужумчилар учун бўшлиқ жуда кам. Оддий айтганда, Италияда тактика биринчи ўринда туришини дарҳол пайқаш мумкин.

- Англия, Испания ва Италия чемпионатларида урган голларингиз сони 400тадан ошди...

- Ҳа, рекорд.

- Ваҳоланки, «МЮ»даги дебют мавсумда атиги 4та гол ургандингиз. Энг сермаҳсул тўпурар мақомига қандай эришдингиз?

- Қунт билан ўрганиш туфайли. Сэр Алекс ва собиқ жамоадошларимга алоҳида раҳмат. Тўғри, анча тер тўкишим ва маҳоратимни оширишимга тўғри келди. Шунингдек, Англияда шахсий натижалар эмас, жамоа ғалабалари муҳимроқ эканлигини ҳам билиб олдим.

«Жисмоний ва руҳийжиҳатдан ўзгачаман»

- Жисмоний тайёргарликка ҳар куни катта эътибор қаратишингиз барчага маълум.

- Ҳа, дарҳақиқат, қаерда бўлишимдан қатъий назар, машғулотни канда қилмайман.

- Жисмоний ҳолатни тушуниш мумкин. Лекин узоқ вақт давомида руҳий тетикликни қандай сақлаш мумкин?

- Футболдаги энг қийин жиҳат ҳам шу, аслида. Ҳар куни 3-4 соат залда шуғулланиш осондек туюлсада, иштиёқ ва истакни сақлаб қолиш мушкул. Қаторасига 12 йил юксак савияда ўйнаш эса камдан-кам футболчига насиб этади. Амалда мен буни уддаладим, шунингдек, Месси ҳам. Ҳеч қачон тўхтаб қолмаслик, тараққиётга интилиш ғоят муҳим. Айни шу мақсадда Туринга келдим. Чунки энг яхши футболчи ҳақидаги романнинг янги бобини ёзиш учун адреналин керак.

- Россия мундиали чоғидаги таҳлилий текширувлар организмингиз 23 ёшли йигитникидек эканлигини кўрсатди.

- Улар мени бироз мақтаб юборишди.

- Хўш, ўзингизни неча ёшли кишидек ҳис қиляпсиз? 23 ёшлими?

- Қайсидир маънода, шундай. Асосийси - миянгда нима чарх уриши. Ҳаммаси шунга боғлиқ. Хусусан, ўзингни қандай ҳис этишинг ҳам. Мен эса майдондаги ишимдан ҳамон роҳатланяпман. Демак, муаммо йўқ.   

- Кўринишингиздан қаримайдиган кишидексиз...

- Ҳа, аммо абадий навқирон эмасман. Шунчаки, алоҳида хусусиятли спортчиман. Тўғри, ҳаммаси қачондир тугайди. Шу боис, кўпроқ оила даврасига талпинаман, кичик Криштиануга боқиб ўйга толаман: у ҳам отасидек ўйнай олармикан? Ҳаммасининг ўз вақти бор ва шошиш бефойда.

«Ўйлашимча, «Олтинтўп»га муносибман»

- Ниманидир ўйлайсизу, аммо баданингиз бўйсунмайди. Сизда ҳам шундай ҳолат бўладими?

- Баъзан. Лекин статистикадек ажойиб тасниф борки, уни инкор этиш мушкул. Рақамлар алдамайди.

- Агар бу йил ҳам «Олтин тўп» ютсангиз, бу борада рекорд ўрнатасиз.

- Бош мақсадим «Олтин тўп» эмаслигини кўп бора таъкидлаганман. Асосийси, футбол тарихидаги энг яхши ўйинчилардан бири эканлигимни биламан. Албатта, 6-соврин ортиқчалик қилмасди! Ўйлашимча, унга муносиб ўйин кўрсатдим. Лекин совринга ҳақли бошқа футболчилар ҳам бор. Шундай экан, «Олтин тўп»ни менга беришмаса, қаттиқ ранжимайман, хотиржамроқ ухлайман.

«Класико мен ва Мессисиз ҳам класико»

- Айтингчи, Месси ва Роналду даври тугамоқдами?

- Кўпчилик шуни хоҳлаётганини биламан. Лекин улар сал шошилишяпти. Мен ҳамон тахтдаман. Шахсий статистикам гапларимни тасдиқлайди. Бизни ҳисобдан чиқаришга шошилмаган маъқул.

- Афсуски, энди Мессига қарши тўп суролмайсиз...

- Доимо энг сара ўйинчиларга қарши майдонга тушгим келади. Месси - уларнинг бири. Лекин бу билан ҳаёт тўхтаб қолмайди. Хусусан, «Класико» мен ва Леосиз ҳам «Класико» бўлиб қолаверади... 

«Ювентус» ҳужумчиси суҳбат чоғи 2018 йилги «Олтин тўп» учун курашда кимларга ўзининг асосий рақобатчилари сифатида қараётганига ҳам тўхталди: «Энг асосий рақибларим - Салоҳ, Модрич, Гризманн, Варан ва Мбаппе. Умуман олганда, Франция термасининг барча аъзолари даъвогарлар қаторида. Чунки улар бу йил жаҳон чемпиони бўлишди. Месси бу сафар номзодлар орасига кирадими-йўқ - буни билмайман. Келинг, бошқа футболчилар ҳам биз - Лео ва мен уддалагандек, 10 йил давомида шоҳсупада қолиш-қолмасликларини кузатамиз». Эслатма, France Football 8 октябрь куни нуфузли мукофот учун даъвогарларнинг 30талик рўйхатини эълон қилганди. Дарвоқе, бу йил «Олтин тўп» 3 декабрь куни топширилади. 

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 14:32, 08.11.2018. Ўқилди: 8020 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 9
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 6
3 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 5
5 Бунёдкор Луис Качорри 5
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 5
7 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4
8 Нефтчи Зоран Марушич 4
9 Насаф Ҳусайн Норчаев 4
10 Қизилқум Ален Машович 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.