Бугун 26 февраль, 2026 йил, пайшанба.

      • 25.02.2026 01:00
      • Интер
      • 1:2
      • Буде-Глимт
      • 25.02.2026 01:00
      • Байер
      • 0:0
      • Олимпиакос
      • 25.02.2026 01:00
      • Ньюкасл
      • 3:2
      • Қорабоғ
      • 25.02.2026 22:45
      • Аталанта
      • 4:1
      • Боруссия Д
      • 26.02.2026 01:00
      • ПСЖ
      • 2:2
      • Монако
      • 26.02.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • 2:1
      • Бенфика
      • 26.02.2026 01:00
      • Ювентус
      • 3:2
      • Галатасарой

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистон ОТЖ бош мураббийи бўлишга номзод хорижлик мураббийлар рўйхати маълум

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Олимпия терма жамоаси / Статистика ва фактлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон футбол ассоциацияси мамлакат олимпия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга номзодлар билан музокараларни давом эттирмоқда.

Ташкилот биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг Tribuna.uz`га маълум қилишича, ушбу лавозим учун фақат хорижлик мураббий варианти кўриб чиқилмоқда. Хусусан, италиялик Массимо Фиччаденти, испаниялик Хуан Санчес Македа, хорватиялик Ненад Грачан ва сербиялик Любинко Друлович номзодлар қисқа рўйхатидан жой олган.

Айни пайтда музокаралар якуний босқичга кирган бўлиб, рўйхатдагилар орасидан хорватиялик 56 ёшли мутахассис Ненад Грачан фаворит номзод бўлиб турибди. Бунда унинг бошқа даъвогарларга қараганда ёшлар билан ишлаш борасида кўпроқ тажрибага эгалиги муҳим роль ўйнамоқда. Жумладан, у 2013 йилдан буён Хорватия U-21 терма жамоаси бош мураббийи сифатида ишлаб келяпти.

Грачан футболчи сифатида Хорватия ва Испания клубларида 300 га яқин ўйинларда майдонга тушган. 1984 йилда Югославия олимпия терма жамоаси билан Лос Анжелес Олимпиадасида бронза медалига эга чиққан. Мураббийлик фаолиятини 1995 йилда бошлаб, Хорватия ва Словения клубларини бошқарган, 2013 йил октябридан то ҳозирга қадар, юқорида таъкидланганидек, Хорватия ёшлар терма жамоасига устозлик қилиб келмоқда. Унинг мураббийлигида хорватлар 15 йил ичида илк марта 21 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Европа чемпионати финал босқичига йўл олишди, бу йўлда 10 та ўйиннинг 8 тасида ғалаба қозониб, 6 жамоа ичидан биринчи ўринни эгаллашди. Жамоа бунга қадар 7 марта Евро-U-21 саралашидан ўта олмай келган эди. Хорватия иштирокидаги навбатдаги чемпионат 2019 йил ёзида Италияда бўлиб ўтади.

Янги бош мураббий жамоани 2019 йилнинг 22-26 март кунлари Тошкентда ўтадиган Осиё чемпионати саралашига тайёрлай бошлайди. Ўтган ҳафта квалификацион раундга қуръа ташланган, унга кўра Ўзбекистон ОТЖ Ҳиндистон, Тожикистон ва Покистон олимпиячилари билан бирга «F» гуруҳидан ўрин олганди. Саралашдан ўтган жамоалар 2020 йил 8-26 январь оралиғида Таиландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритади.

Таиланддаги Осиё чемпионатида 16 та жамоа иштирок этади, 1-3 ўринни қўлга киритган термалар Токио-2020 олимпиадасида қатнашиш имконига эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 23 ёшгача футболчилар ўртасидаги қитъа биринчилиги ҳар 2 йилда бир марта ўтказилади, икки мусобақанинг бири Олимпиада йўлланмаси соҳибларига ойдинлик киритади. Ўзбекистон олимпия термаси турнирнинг амалдаги чемпиони саналади. Шу йил бошида Равшан Ҳайдаров мураббийлигидаги жамоа Хитойда ўтган чемпионатда бош совринни қўлга киритган.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳозирга қадар Олимпиада финал босқичида иштирок этмаган.

Манба: Tribuna
Киритилди: 07:36, 16.11.2018. Ўқилди: 9653 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Агар дарвозабонга жамоадоши атайлаб оёқ билан пас берса, у тўпни қўл билан ушласа — қоида бузилади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.