УЕФА миллатлар лигасининг саралаш босқичи якунига етди. "В" лиганинг 2-гуруҳида Швеция ва Россия терма жамоалари ўртасидаги ҳал қилувчи ўйин бўлиб ўтди.
Мазкур ўйинда русларни дуранг натижа ҳам юқори лигага олиб чиқа олиб чиқар эди. Аммо Швеция терма жамоаси ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. Биринчи бўлим сўнгида Линделёф ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлим ўртасида Берг ҳисобдаги фарқни оширди.
Натижада шведлар 7 очко тўплашди ҳамда ўзаро ўйинларга кўра гуруҳда 1-ўринни эгаллаб, УЕФА миллатлар лигасининг навбатдаги мавсумида "А" лигада ўтказади.
УЕФА миллатлар лигаси, "В" лига, 2-гуруҳ
Швеция – Россия 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 41 Линделеф, 2:0 – 72 Берг.
Швеция – Ольсен, Гранквист, Люстиг, Аугустинссон, Ольссон (Телин, 71), Юханссон, Ольссон (Гвидетти, 89), Классон (Свенссон, 80), Ларссон, Линделеф, Берг.
Россия – Лунев, Жикия, Набабкин, Нойштедтер, Игнатьев, Ионов (Заболотный, 69), Кузяев, Ерохин (Ари, 77), Газинский, Дзюба, Полоз (Камболов, 46).
Огоҳлантириш: Жикия (44).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).