Бугун 29 август, 2025 йил, жума.

      • 28.08.2025 00:00
      • Сельта
      • 1:1
      • Бетис
      • 29.08.2025 22:30
      • Эльче
      • -:-
      • Леванте
      • 30.08.2025 00:30
      • Валенсия
      • -:-
      • Хетафе
      • 30.08.2025 20:00
      • Алавес
      • -:-
      • Атлетико
      • 30.08.2025 22:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 30.08.2025 22:30
      • Жирона
      • -:-
      • Севилья
      • 30.08.2025 16:30
      • Челси
      • -:-
      • Фулхэм
      • 30.08.2025 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Эвертон
      • 30.08.2025 19:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Бёрнли
      • 30.08.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Брентфорд
      • 30.08.2025 19:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Борнмут
      • 30.08.2025 21:30
      • Лидс
      • -:-
      • Ньюкасл

Пауло Бенту ким ва Осиёда қандай ишлаётганди? [38]

"МЮ" ўз тарихида илк бор 4-дивизион жамоасидан мағлуб бўлиб, Англия Лига кубогини тарк этди [28]

Паулу Бенту Тошкентга етиб келган [28]

"Манчестер Юнайтед"нинг АПЛда чемпион бўлишдан кўра Чемпионшипга тушиб кетиш эҳтимоли 80 баравар юқори (Opta) [23]

Месси барча мусобақаларда мавсумнинг 26 ўйинида 32 та самарали ҳаракат амалга оширди [20]

«Сўғдиёна» - «Динамо» ўйинидаги 90+6-дақиқада белгиланган пеналти бўйича Эксперт-ҳакамлар комиссияси расмий хулосаси: «Ҳакамнинг қарори нотўғри» [15]

ЕЧЛ янги мавсумига қуръа ташланди. "Реал" Қозоғистонга келади [13]

Англия лига кубоги. «Манчестер Юнайтед» тўртинчи дивизион клубига ютқазиб, мусобақани тарк этди (видеошарҳ) [12]

Мессининг дубли "Интер Майами"га Лигалар кубоги ярим финалида "Орландо Сити" устидан ғалаба келтирди [12]

Goal ЕЧЛ янги мавсуми фаворитлари рейтингини тузди [11]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Вильярреал 2 6
2 Барселона 2 6
3 Реал Мадрид 2 6
4 Хетафе 2 6
5 Атлетик Бильбао 2 6
6 Бетис 3 5
7 Эспаньол 2 4
8 Райо Вальекано 2 3
9 Алавес 2 3
10 Осасуна 2 3
11 Реал Сосьедад 2 2
12 Эльче 2 2
13 Сельта 3 2
14 Атлетико 2 1
15 Валенсия 2 1
16 Мальорка 2 1
17 Леванте 2 0
18 Севилья 2 0
19 Реал Овьедо 2 0
20 Жирона 2 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Сельта 1-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 3-тур

29/08 22:30 Эльче - Леванте
30/08 00:30 Валенсия - Хетафе
30/08 20:00 Алавес - Атлетико
30/08 22:00 Реал Овьедо - Реал Сосьедад
30/08 22:30 Жирона - Севилья
31/08 00:30 Реал Мадрид - Мальорка
31/08 20:00 Сельта - Вильярреал
31/08 22:00 Бетис - Атлетик Бильбао
31/08 22:30 Эспаньол - Осасуна
01/09 00:30 Райо Вальекано - Барселона

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 2698 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ОЧЛ: Квотамиз қачон кўпаяди...?

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Чемпионлар лигаси / Гуруҳ босқичи
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

ОЧЛ-2018 яқиндагина якунига етганидан хабарингиз бордир. Жорий йилги турнир финишга етгани ҳамоно ОФК расмий сайтида келгуси мавсумнинг саралаш босқичлари жуфтликлари эълон қилинди. Аммо «плей-офф» раунди учун қуръа жараёни қандай ташкиллаштирилгани тўғрисида айтарли маълумот йўқ. Шуниси маълумки, ОЧЛ-2019 гуруҳ босқичига 22 ноябрь куни қуръа ташланади.

Квоталар тақсимоти

Маълумки, 2017 йилдан буёғига Ўзбекистон клубларига ОЧЛда «1+2» кўринишида квота ажратилмоқда. Ноябрь ойи охирига келиб, Осиёда халқаро мавсум деярли якунига етди ва ОЧЛ-2019 йўлланмалари мамлакатлар ўртасида қандай тақсимланиши расман маълум қилинди. Демак, Ўзбекистон «Ғарб» минтақасидаги мамлакатлар рейтинги (ОФК техник рейтинги)да 5-ўринни банд этди. Бу бизга ОЧЛ учун «1+2» кўринишида квота берилишини англатади. «Ғарб» минтақасида энг кўп йўлланма БАА (95,940 балл) ва Саудия Арабистони (84,269 балл)га тегишли - «3+1». Қатар (82,407 балл) ва Эрон (71, 851 балл)га «2+2» кўринишида чипта ажратилган. Фарқи шуки, Эрон жамоалари Қатар вакилларидан фарқ­ли равишда, курашни битта қуйи босқичдан бошлайди. «1+2» кўринишида квота олган Ўзбекистон (43,305 балл) клублари ҳам 2-саралаш раундидан курашга киришади. Ироқ (42,141 балл)ликлар улуши  - «1+1», Қувайт (24,798 балл)­ликларники  - «0+1». Хуллас, янги мавсумда Қувайт клубларининг ОЧЛда қатнашишига рухсат берилди. Чунки ФИФА томонидан Қувайт футбол федерациясига нисбатан белгиланган дисквалификация бекор қилинди. Шундай экан, қувайтликлар маълум муддатли танаффусдан сўнг яна халқаро футболдан баҳра оладиган бўлишди. Сурия (28,983 балл) ва Баҳрайн (24,337 балл) жамоалари ОФКнинг лицензиялаш талабини бажармагани туфайли мусобақага қўйилмайди. Шунинг ҳисобига саралаш довонида гуруҳ босқичининг 4 йўлланмаси учун атиги 13та жамоа кураш олиб боради. Дейлик, «Шарқ» минтақасида 4та чипта 14та клуб ўртасида ўйналади.

Айни ҳолатда тўғридан-тўғри гуруҳ босқичига чиқадиган 24та клубдан атиги 3таси (Ўзбекистон, Япония ва Хитой вакиллари) номаълум, холос. Шунингдек, саралаш бос­қичларида қатнашадиган айрим жамоалар ҳозирча аниқ эмас. Алоҳида таъкидлаш ўринли, клубларни лицензиялаш жараёнига боғлиқ муаммолар сабаб, яна бир қатор четлатишлар кузатилиши эҳтимоли йўқ эмас. Энг ачинарлиси шуки, Осиё клуб футболининг бош турнири географияси ҳали-ҳамон 22та мамлакатдан нарига ўтмаяпти...

Қайси клублар иштирок этади?

Янги мавсумда ОФКга аъзо 22та мамлакатнинг 51та клуби қатнашади. Яқинда якунланган мавсумга нисбатан олсак, саралаш раундлари иштирокчилари сони 1тага камайди. Биздан бу сафар ҳам 3та вакил ўз омадини синаб кўради. Янги чемпион (катта эҳтимолки, «Локомотив») тўғридан-тўғри гуруҳ раундига қўшилса, 2-ўрин эгаси (катта эҳтимолки, «Пахтакор») ва кубок соҳиби (АГМК)дан аввало квалификацион чиғириқдан ўтиш талаб этилади. Умуман, «Ғарб» минтақасида гуруҳ босқичига йўл оладиган 12та клубдан 11таси маълум. «Шарқ» ҳудудида эса фақат Хитой ва Япония вакилларини аниқлаш қолди, холос. Қисқаси, бу минтақада гуруҳ босқичида иштирок этувчи 10та жамоа номи маълум. ОЧЛнинг амалдаги ғолиби - «Кашима Антлерс» ўз мамлакати чемпионатида 3-ўринда боряпти, қолаверса, Япония кубоги учун курашни давом эттиряпти. Демакки, унда ОЧЛ-2019га илиниб олиш имконияти мавжуд.

 

ОЧЛ-2019: иштирокчи клублар

«Ғарб» минтақаси (гуруҳ босқичида ўйнайдиганлар)

БАА - «Ал-Айн» (14-марта), «Ал-Ваҳда» (10-марта), «Ал-Васл» (3-марта)

Саудия Арабистони - «Ал-Ҳилол» (15-марта), «Ал-Иттиҳод» (11-марта), «Ал-Аҳли» (11-марта)

Қатар - «Ал-Дуҳайл» (8-марта), «Ал Садд» (14-марта)

Эрон - «Персеполис» (8-марта), «Истиқлол» (10-марта)

Ўзбекистон - «Локомотив» (8-марта) ёки «Пахтакор» (15-марта)

Ироқ - «Ал-Завра» (4-марта)

«Ғарб» минтақаси (саралаш босқичларида ўйнайдиганлар)

«Плей-офф» раунди

БАА - «Ал-Наср» (4-марта)

Саудия Арабистони - «Ал-Наср» (4-марта)

Қатар - «Ал-Райян» (9-марта), «Ал-Гарафа» (10-марта)

2-саралаш раунди

Эрон - «Зоб-Оҳан» (8-марта), «Сайпа» (2-марта)

Ўзбекистон - АГМК (1-марта), «Локомотив» (8-марта) ёки «Пахтакор» (15-марта)

Ироқ - «Эйр Форс» (4-марта)

Тожикистон - «Истиқлол» (1-марта)

Ҳиндистон - «Минерва Панжоб» (1-марта)

1-саралаш раунди

Иордания - «Ал-Виҳдат» (5-марта)

Қувайт - «Қувайт» СК (6-марта)

«Шарқ» минтақаси (гуруҳ босқичида ўйнайдиганлар)

Жанубий Корея - «Чонбук Хюндай Моторс» (12-марта), «Ульсан Хюндай» (7-марта), «Гёнгам» (1-марта)

Хитой - «Шанхай СИПГ» (4-марта), «Шандон Луненг» (9-марта) ёки «Пекин Гуоан» (8-марта), «Гуанжоу Эвергранд» (8-марта)

Япония - «Кавасаки Фронтале» (7-марта), Япония Император кубоги соҳиби ёки «J»-лигасининг 3-жамоаси

Австралия - «Сидней» (5-марта), «Мельбурн Виктори» (7-марта)

Таиланд - «Бурирам Юнайтед» (8-марта)

Малайзия - «Жоҳор Дорул Таъзим» (5-марта)

«Плей-офф» раунди

Жанубий Корея - «К»-лигасининг 3 ёки 4-жамоаси

Япония - «J»-лигасининг 2-4-жамоаларидан 2таси

Хитой - «Шандон Луненг» (9-марта) ёки «Пекин Гуоан» (8-марта)

2-саралаш раунди

Австралия - «Ньюкасл Жетс» (2-марта)

Таиланд - «Чианграй Юнайтед» (2-марта), «Бангкок Юнайтед» (3-марта)

Малайзия - «Перак» (1-марта)

Гонконг - «Китчи» (5-марта)

Вьетнам - «Ханой» (5-марта)

1-саралаш раунди

Филиппин - «Серес-Негрос» (2-марта)

Сингапур - «Хоум Юнайтед» (2-марта)

Индонезия - Лига 1 чемпиони

Мьянма - «Янгон Юнайтед» (2-марта)

 

Вакилларимиз: АГМК ва вице-чемпион йўли

Демак, 2та клубимиз ОЧЛ-2019 саралашида иштирок этади: АГМК ва «Локомотив» ёки «Пахтакор». Вакилларимиз гуруҳга чиқиш учун 2та рақибни «ағда­риш»лари лозим. Шарт битта - ҳар бир раундда ғалаба қозониш. Битта босқич ўйини 120 дақиқагача чўзилиши, ҳаттоки, пенальтилар сериясига қадалиши ҳам мумкин. ОФК 14 ноябрь куни саралаш босқичи механизмини эълон қилди. Унга кўра, АГМК 12 февраль куни ўз майдонида Тожикистон чемпиони - «Истиқлол» (Душанбе) билан куч синашади. Олдинроқ «Истиқлол»нинг Баҳрайн чемпионига қарши ўйнаши ҳақида хабар берилганди. Аммо «Ал-Муҳаррақ» ОФКнинг лицензиялаш жараёнидан ўтолмади. Маълумотларга қараганда, Баҳрайн чемпионати ҳали-ҳануз ярим профессионал лига мақомида қолмоқда. АГМК - «Истиқлол» учрашуви ғолиби 19 февраль куни Саудия Арабистонида «Ал-Наср» меҳмони бўлади. Шу ўйин ғолиби гуруҳ босқичига йўл олади.

Ўзбекистон вице-чемпиони эса аввалига ўз майдонида Ироқнинг «Эйр Форс» клубини мағлуб этиши лозим. Бу баҳс ҳам 12 февраль санасига белгиланган. Жуфтлик ғолиби 19 февраль куни БААда «Ал-Наср»га қарши майдонга тушиб, яна бир йўлланма тақдирига ойдинлик киритади.

 

«Ғарб» минтаҚаси: саралаш механизми

1-саралаш раунди. 2019 йил 5 февраль (сешанба)

1. «Ал-Виҳдат» (Иордания) - «Қувайт» СК (Қувайт)

2-саралаш раунди. 2019 йил 12 февраль (сешанба)

2. Ўзбекистон вице-чемпиони - «Эйр Форс» (Ироқ)

3. АГМК (Ўзбекистон) - «Истиқлол» (Тожикистон)

4. «Сайпа» (Эрон) - «Минерва Панжоб» (Ҳиндистон)

5. «Зоб-Оҳан» (Эрон) - 1-жуфтлик ғолиби

Плей-офф раунди. 2019 йил 19 февраль (сешанба)

6. «Ал-Наср» (БАА) - 2-жуфтлик ғолиби

7. «Ал-Наср» (Саудия Арабистони) - 3-жуфтлик ғолиби

8. «Ар-Райян» (Қатар) - 4-жуфтлик ғолиби

9. «Ал-Гарафа» (Қатар) - 5-жуфтлик ғолиби

Мукофот жамҒармаси

2019 йилнинг 5 февралидан 24 ноябрига қадар ўтказиладиган янги мавсумда гуруҳ босқичидаги 1та ғалаба учун 50 минг, дуранг учун эса 10 минг доллар берилади. Шунингдек, сафар ўйинлари харажати учун турли миқдорда пул тўланади:

Саралаш босқичи ўйинлари учун - 20 минг доллар

Гуруҳ босқичидан  ярим финалгача бўлган ўйинлар учун - 30 минг доллар

Финал ўйини учун - 60 минг доллар

Клублар ҳар бир босқичга чиққани учун ҳам алоҳида рағбатлантирилади:

1|8 финал йўлланмаси учун - 100 минг доллар

1|4 финал йўлланмаси учун - 150 минг доллар

Ярим финал йўлланмаси учун - 250 минг доллар

Финалчига - 2 млн. доллар

ОЧЛ ғолибига - 4 млн. доллар

Хуллас, мукофот жамғармаси нисбатан оширилди.

 

ОЧЛ-2019:

квоталар

таҚсимоти

«Ғарб» минтақаси

БАА - «3+1»

Саудия Арабистони - «3+1»

Қатар - «2+2»

Эрон - «2+2»

Ўзбекистон - «1+2»

Ироқ - «1+1»

Тожикистон - «0+1»

Ҳиндистон - «0+1»

Иордания - «0+1»

Қувайт - «0+1»

«Шарқ» минтақаси

Жанубий Корея - «3+1»

Хитой - «3+1»

Япония - «2+2»

Австралия - «2+1»

Таиланд - «1+2»

Малайзия - «1+1»

Гонконг - «0+1»

Вьетнам - «0+1»

Филиппин - «0+1»

Сингапур - «0+1»

Индонезия - «0+1»

Мьянма - «0+1»

Турнир ҳомийлари

ОЧЛ бош ҳомийлари рўйхатида қуйидаги брендлар бор: Abu Dhabi Airport, Fly Emirates, Nike (2019 йилдан тўплар масаласида Molten билан ҳамкорлик қилиш кўзда тутилган), Nikon, Karcher, QNB Group, Allianz, Toyota, Tsingtao, Seiko, C’estbon, Lagardиre Group, PES. Мавсум стартига қадар рўйхатда ўзгаришлар бўлиши ҳам мумкин. Panasonic, Pepsi, Qatar Petroleum, SDLG, Asahi, Yanmar, World Sport Group каби брендлар янги мавсум ҳомийлари рўйхатида кўрсатилмаяпти. 

Манба: InterFutbol
Киритилди: 01:42, 22.11.2018. Ўқилди: 8151 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Хетафе Адриан Лисо 3
2 Вильярреал Таджон Бьюкенен 3
3 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 3
4 Барселона Ферран Торрес 2
5 Эспаньол Пере Милья 2
6 Валенсия Диего Лопес 1
7 Барселона Педри 1
8 Осасуна Анте Будимир 1
9 Леванте Джереми Толян 1
10 Эльче Херман Валера 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.