Либертадорес кубоги финали «Сантьяго Бернабеу»да ўтказилиши мумкин
Аргентинанинг "Ривер Плейт" ва "Бока Хуниорс" жамоалари ўртасидаги Либертадорес кубоги финалининг жавоб ўйини Мадриддаги "Сантьяго Бернабеу" стадионида ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда "Marca" нашри хабар тарқатди.
ФИФА бугун, пайшанба куни Испания қироллик футбол федерацияси билан боғланиб, мазкур учрашувни «Реал» клуби стадионида ўтказиш масаласини муҳокама қилди. Аргентина "суперкласико"сининг «Бернабеу»да ўтказилиш эҳтимоли 90 фоизга баҳоланмоқда.
Олиб борилган музокаралардан сўнг "Бока" ва "Ривер" раҳбарлари ҳам баҳсни Мадридда ўтказилишига розилик беришди. Учрашув 8 ёки 9 декабрь куни ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, Либертадорес кубогининг дастлабки ўйини "Ривер Плейт" майдонида ўтказилиб, унда 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилганди. Буэнос-Айресдаги жавоб ўйини куни "Ривер" мухлислари рақиб жамоа автобусига ҳужум уюштириши оқибатида ўйинни Аргентинадан ташқарида ўтказиш ҳақида қарор қабул қилинди.
Манба: sports.ru
Киритилди: 20:50, 29.11.2018. Ўқилди: 2585 марта. Фикрлар: 2 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).