Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба.

      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:0
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 07.04.2026 17:00
      • Локомотив
      • 1:1
      • Хоразм
      • 07.04.2026 18:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 07.04.2026 19:15
      • Андижон
      • 0:1
      • Навбаҳор
      • 08.04.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Насаф
      • 08.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Сурхон
      • 08.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Қизилқум
      • 07.04.2026 23:59
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Бавария
      • 07.04.2026 23:59
      • Спортинг
      • -:-
      • Арсенал
      • 08.04.2026 23:59
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетико
      • 08.04.2026 23:59
      • ПСЖ
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 5 10
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 5 7
10 Андижон 6 6
11 Қизилқум 5 6
12 Қўқон-1912 5 5
13 Динамо 5 4
14 ОКМК 5 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Купер тоға — «Супер» тоғами?!

Баҳо:
+1 | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Матбуот анжуманлари
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Осиё кубоги бошланишига ҳам оз вақт қолмоқда. Термамизнинг ишлари эса кўнгилдагидек дейишга тил бормайди. Билмадим, балки оптимистик руҳ етишмаётгандур менга. Айниқса, Ливан билан ўйинни томоша қилгандан сўнг қандайдир ишончсизлик пайдо бўлди. Биласизми, Жанубий Кореа билан ўйин ҳақида эса тўхталгим ҳам келмаяпти… Энг алам қиладиган нарса шуки: Жамоамиз ўйинида ҳеч қандай янги руҳият кўринмаяпти. Келинг, тан олайлик, «нимадир» қўшилмаган. Фақат ҳимоя билан бирон нарсага эришиш қийинроқ, чамамда. Бизнинг футболчилар Осиёда ўзларининг техникаси билан ажралиб туришган. Бизда «атлет» футболчилар деярли йўқ ҳисоб… Лекин ўртоқлик ўйинлари кўрсатиб турибди-ки, эҳтиёткор ва ҳимоявий ўйин намоиш этилмоқда. Бунга бирдан кўникиш қийиндек гўё, лекин на илож? Келинг иккита мураббийимизнинг қўл остидаги ўйинларни эслаймиз.

Рауф Инилеев

Ўзбекистон термаси бу мураббий қўл остида Тошкетда ўша пайтлари Саудия Арабистонини 3:0 ҳисобида енгиб анча шов-шув кўтарган эди. Умуман, Рауф Талгатович қўл остида натижалар кам бўлса ҳам, лекин жудаям чиройли ўйин намоиш этган эдик. Ўша пайтлари Саудия ҳозиргидан анчга кучли бўлганини ҳисобга олсак, ўша пайтдаги даражамиз кучли бўлганидан далолат.

Вадим Абрамов

Албатта, ҳозиргача бу мураббийни тарафдорлари юртимизда талайгина. Футболимизда бурулиш ясаган, уйқудаги «Оқ бўриларни» уйғота олган мураббий эди у. Унинг қўлостидаги битта ўйинни эслаб ўтамиз. Эсингизда бўлса, Тошкентта Япония билан ўйинда 1:1 қайд этган эдик. Бу ўйиннинг натижаси эмас, шиддатини ёдингизга солмоқчимиз. Ўша учрашувда жамоамиз шу қадар «доминировать» қилгандики, натижада ўйин тугагач, бутун стадион «самурайлар» билан дурангдан норози бўлиб кетган эди. Мен ўзим ўша ўйинни стадиондан кузатган эдим. Японлар ўйин сўнгида ҳимоядан чиқа олмай, тўпни тепиб юборишар, натижага ўйнашга уринишарди. Уларни Осиёда бунчалар қийналганини бошқа кўрмадим. Кейинчалик Япониядаги ўйинда Абрамов жамоаси Тошкентга ғалаба билан қайтганини кўпчилик яҳши эсласа керак.

Купер тоға
Ҳозирча Купер тоғанинг услуби кўринмаяпти. Қатар билан бўлган ўйинда эса юлдузларимиз ўйинни ўзларига олиб ғалабани тақдим этишди. Бошқа ёрқин ўйин ҳали намоиш этилганича йўқ. Майли, сабр билан кутамиз. Бизда бошқа вариант ҳам йўқ. Хайрулло Ҳамидов айтганидек: «Унинг кучига Осиё кубогидан сўнг баҳо берамиз».

Купер тоға, сиздан умидимиз катта! Ўзбек халқи футболсевар халқ, бу халқ мағлубиятлардан чарчади. Сиздан илтимос, мухлисларни яна футболга қайтаринг! Бунинг учун эса ёрқин ғалаба ва чиройли ўйин кўрсатишингиз керак! Эсингиздан чиқмасин, миллионлаб қора кўз сиздан умидвор!

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Манба: www.stadion.uz.

Вақт — олий ҳакам!

Киритилди: 09:01, 08.12.2018. Ўқилди: 9234 марта. Фикрлар: 13 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
3 Нефтчи Алишер Одилов 3
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 Сурхон Чинеду Стефан 3
6 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
7 ОКМК Аброр Каримов 2
8 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
9 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
10 Пахтакор Пиотр Пажишек 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик