Бугун 9 июнь, 2026 йил, сешанба.

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8134]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4366]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4279]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3758]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3701]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3641]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3061]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2773]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2528]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2364]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

АПЛ. «Челси» «Манчестер Сити»га мавсумдаги илк мағлубиятни «тортиқ» қилди

Баҳо:
+1 | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Англия премьер-лигасининг 16-туридан ўрин олган марказий учрашув якунига етди. Мавсумни мағлубиятсиз ўтказаётган "Манчестер Сити" клуби Лондонда "Челси" меҳмони бўлиб, имкониятни бой берди.

Мухлислар 90 дақиқа давомида Сарри ва Гвардиоланинг тактик ўйинига гувоҳ бўлишди. "Шаҳарликлар" тўпни назорат қилишгани билан вазиятни кескинлаштиришга кўп ҳам шошилишмади. Бироқ ўйиннинг 32 ва 33-дақиқаларида меҳмонлар иккита қулай имкониятни юзага келтиришди. Ҳар сафар Аспиликуэта Лерой Саненинг қулай вазиятдан йўллаган зарбаларига йўлига ғов бўлишга муваффақ бўлди.

Биринчи бўлим тугаш арафасида мезбонлар ўзларининг ўйиндаги илк хавфли вазиятларини яратишди ва ҳисобни очишди. Азар икки ҳимоячи орасидан аниқ узатма билан Кантени зарбавор вазиятга чиқарди. Нголонинг кучли зарбасини Эдерсон қайтара олмади.

Иккинчи бўлим бошида ҳар иккала жамоа бир мартадан хавфли жарима зарбасини амалга оширишди. Виллиан ва Уокернинг зарбаларини дарвозабонлар қайтаришга муваффақ бўлишди. Ўйин тугашига 12 дақиқа қолганида "Челси" футболчилари илк бурчак тўпини қўлга киритишди ва ундан самарали фойдаланишди. Азар томонидан етказилган узатмани Давид Луиз бош билан олис юқори бурчакка жойлаб қўйди.

Учрашувга қўшиб берилган дақиқаларда Габриел Жезус ҳисобни қисқартириши мумкин эди. Унинг 16 метрлардан йўллаган зарбасини Кепа Аррисабалага ажойиб сэйв билан қайтариб қолди.

Шундай қилиб, "Манчестер Сити" мавсумда биринчи марта мағлубиятга учради ҳамда АПЛ жадвалида 2-ўринга тушиб қолди.

АПЛ, 16-тур
Челси – Манчестер Сити 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 45 Канте, 2:0 – 78 Давид Луиз.
Челси – Аррисабалага, Рюдигер, Алонсо, Аспиликуэта, Давид Луиз, Азар (Жиру, 90), Канте, Педро, Ковачич (Баркли, 65), Виллиан (Лофтус-Чик, 75), Жоржиньо.
Манчестер Сити – Эдерсон, Лапорт, Стоунз, Уокер, Делф, Марез (Фоден, 84), Бернарду Силва, Стерлинг, Сильва (Гюндоган, 68), Сане (Габриэл Жезус, 53), Фернандиньо.
Огоҳлантиришлар: Жоржиньо (63), Педро (80).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 00:29, 09.12.2018. Ўқилди: 8818 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик