Бугун 17 февраль, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 13 8 9 30
2 Италия 8 4 11 23
3 АҚШ 6 8 5 19
4 Нидерландия 6 5 1 12
5 Австрия 5 8 3 16
6 Франция 5 7 4 16
7 Швеция 5 5 2 12
8 Швейцария 5 2 3 10
9 Германия 4 7 6 17
10 Япония 4 5 9 18
83 Ўзбекистон 0 0 0 0

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [4496]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3454]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2614]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2578]

"Ақлдан озиш ҳеч гап эмас!" – Винисиус дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди [2274]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2226]

Испания ҳакамлар қўмитаси ўз хатосини тан олди! (Видео) [2145]

"Биз инқироздамиз": Флик "Барселона"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг аччиқ ҳақиқатни тан олди [2113]

Англия Кубогининг 1/8 финал жуфтликлари аниқланди [1877]

«Ливерпуль» «Реал» юлдузини сотиб олиб, трансфер бозорини «портлатмоқчи» [1800]

Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирни ғалаба билан якунлади! [56]

Испания ҳакамлар қўмитаси ўз хатосини тан олди! (Видео) [48]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [38]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [38]

«Жирона» футболчиси: «Кунденинг оёғини тасодифан босиб олдим, бахтимизга бизга ғалаба тақдим этишди» [22]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [21]

"Биз инқироздамиз": Флик "Барселона"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг аччиқ ҳақиқатни тан олди [11]

"Насаф" биринчи бўлимдан сўнг "Шаржа"ни мағлуб этмоқда (видео) [10]

CIES: Абдуқодир Ҳусанов — Чемпионлар Лигасининг энг тезкор футболчиси! [9]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [9]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 23 45
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 23 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис
24-тур Жирона 0-0 Барселона
24-тур Жирона 2-1 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Лео-Криш гегемонлиги барҳам топди...

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Лука Модрич - расман 2018 йилнинг энг яхши футболчиси! «Реал» билан Чемпионлар Лигасида зафар қучди.

Хорватия сафида жаҳон чемпионатида кумуш медалларни қўлга киритди. Франциянинг машҳур France Football журнали ўтказган сўровда энг яхши бўлди. Тақдирлаш маросими Парижда бўлиб ўтди.

Уни яқин ўтмишнинг таниқли футболчиларидан бири, Франция термасининг собиқ ўйинчиси Давид Жинола олиб борди. 33 ёшли Модрич «Олтин тўп»ни олиш учун оиласи билан ташриф буюрди - рафиқаси Ваня Боснич, ўғли Ивано ва икки нафар қизи Эма ҳамда Софиялар билан. Зал юлдузларга тўлганди.

Мисол учун, Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам ёки «ПСЖ» дарвозабони Жанлуижи Буффон. Маросимга хорватиялик футболчининг асосий рақобатчиларидан бири Антуан Гризманн ҳам ташриф буюрди. Аммо Криштиану Роналду ва Лионель Месси Парижга боришни маъқул кўришмади.

Эслатиб ўтамиз, Модрич 2018 йилда ЖЧ-2018, ЕЧЛнинг энг яхши ўйинчиси ҳамда ФИФАнинг «Йил ўйинчиси» мукофотларини қўлга киритиб бўлганди.

Умуман олганда, Лука охирги ўн йилда «Олтин тўп»га эга чиққан Роналду ва Мессининг гегемонлигига чек қўйди. Португалиялик футболчи 2008, 2013, 2014, 2016 ва 2017 йилларда, аргентиналик эса 2009, 2010, 2011, 2012 ва 2015 йилларда энг яхши бўлганди. Бундан олдин «Олтин тўп»ни бразилиялик Кака қўлга киритган.

Бу сафар Роналду иккинчи ўринни қўлга киритди. Месси эса бешинчи бўлди. Шу тариқа 2006 йилдан сўнг илк бора кучли учликка кира олмади. Бу йилдан бошлаб France Football энг яхши ёш футболчига бериладиган «Копа соврини»ни жорий қилди. Мазкур мукофот Франция терма жамоаси ва «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппега насиб этди. У «Олтин тўп» даъвогарлари орасида ҳам бор эди. Шу тариқа 19 ёшли футболчи англиялик Майкл Оуэн давридан буён топ-5га кирган энг ёш ўйинчи бўлди. Оуэн ҳам 1998 йилда тўртинчи бўлган эди.

Мбаппедан ташқари, «Копа соврини» учун Кристиан Пулишич (АҚШ, «Боруссия» Д.), Жанлуижи Доннарумма (Италия, «Милан»), Жастин Клюйверт (Голландия, «Рома»), Патрик Кутроне (Италия, «Милан»), Трент Александер-Арнольд (Англия, «Ливерпуль»), Родриго Гоэс (Бразилия, «Сантос»), Уссем Ауа (Франция, «Лион»), Амаду Айдара (Мали, «Ред Булл Зальцбург») ва Риц Доан (Япония, «Гронинген») каби футболчилар ҳам кураш олиб боришди.

Яна бир янгилик - аёллар учун жорий этилган «Олтин тўп». Мазкур сов-рин Франциянинг «Лион» клуби ва Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Аде Хегербергга насиб қилди. 2018 йили у клуб ўйинларида 53та гол урди. Ажойиб натижа. Саҳнага чиққан Аде ўз турмуш ўртоғи Томас Рогнега ташаккур билдирди. Ўз ўрнида, Томас Норвегия терма жамоаси аъзоси ҳисобланиб, Польшанинг «Лех» клубида тўп суради.

Аёллар учун жорий этилган «Олтин тўп»га қуйидаги футболчи қизлар даъвогарлик қилишди:

Люси Броунз (Англия, «Лион»), Амандин Анри (Франция, «Лион»), Саки Кумаги (Япония, «Лион»), Женифер Маросан (Германия, «Лион»), Амель Майри (Франция, «Лион»), Венди Ренар (Франция, «Лион»), Пернилль Хардер (Дания, «Вольфсбург»), Линдси Хоран (АҚШ, «Портленд»), Сэм Керр (Австралия, «Чикаго»), Фрэн Кирби (Англия, «Челси»), Марта (Бразилия, «Орландо»), Лике Мартенс (Голландия, «Барселона»), Меган Рапиноу (АҚШ, «Сиэтл»), Кристин Синклэйр (Канада, «Портленд»).

***

Маросим якунланганидан сўнг кўпчилик «Олтин тўп» борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Флорентино Перес («Реал» президенти):

- Бу обрўли соврин билан «Реал» ўртасида жиддий муҳаббат бор. Чиройли севги тарихи яна давом этади, деган умиддаман.

Антуан Гризманн («Атлетико» клуби ва Франция термаси футболчиси):

- Модричнинг ғалабасидан сўнг кайфиятингиз қандай?

- Аввалига ёлғиз қолишни истадим. Финалчилар қаторида бўлганимдан фахрланаман. Ҳамкасбларимни ҳурмат қиламан, бошқа номзодларни ҳам. Бу йил фақат жаҳон чемпионатида эмас, Европа Лигаси ва Европа Суперкубогида ғолиб чиқдим. Биринчи ўринда Модрични табриклайман. У қойилмақом йилни ўтказди. Мен ўз натижаларимдан мамнунман, мақсадларимга эришдим.

- ЖЧда ғолиб чиқиш «Олтин тўп»дек муҳимми?

- Бу тарихий нарса, уйингда шундай соврин бўлишини истайсан. Келаси йилга ҳаракат қилиб кўраман.

- «Олтин тўп» олиш учун сизга нима етишмаяпти?

- Яхши савол.

Лука Модрич («Реал» клуби ва Хорватия термаси футболчиси, «Олтин тўп-2018» соҳиби):

- Аввал айтганимдек, ФИФАнинг йил ўйинчиси бўлдим, барча шахсий совринларимни хурсандчилик билан жаҳон чемпионлигига алмаштирган бўлардим. Афсуски, ҳаммаси бош-қача кечди, аммо Хорватиядек кичик давлатнинг финалга чиқиши катта воқеа. Месси ва Роналду охирги 10 йилда ақл бовар қилмас натижаларга эришдилар. Бошқалар ҳам бу совринга муносиб эдилар: Хави, Иньеста, Снейдер...

Бу ютуғимни уларга ҳам бағишлайман. Менга ёрдам берган барчага — «Реал» клуби ва Хорватия терма жамоасида фаолият юритаётган ҳаммага миннатдорчилик билдираман. Яқинларимни, турмуш ўртоғим ва фарзандларимни табриклайман. Ёшлик пайтимда буюк жамоада ўйнашни орзу қилгандим, аммо «Олтин тўп» мен учун катта шараф.

Бу ғаройиб. Фақатгина Роналду ва Мессидан кейин бу совринни ютганим учун эмас. Унинг учун курашда иқтидорли футболчилар кўп эди. «Олтин тўп» менга насиб қилдими, демак қандайдир ғаройиб ишни амалга оширдим. Буюк футболчилар орасида бўлиш мен учун катта шараф. Муваффақиятлар сири? Бирор нарса дейиш қийин... Меҳнат, қийин вазиятлардан чиқиб кетиш учун бардош. Ўзинг интилган нарсаларга эришиш осон эмас. Эртами ёки кечми, имконият юзага келади, лекин сиз ўша вазиятдан фойдаланишга тайёр бўлишингиз керак.


France Football «Олтин тўп» учун 30 футболчини номзодлар сафига киритганди. Сўров натижаларидан сўнг ўринлар қуйидагича кўриниш олди.

1. Лука Модрич («Реал», Хорватия) - 753

2. Криштиану Роналду («Ювентус», Португалия) - 476

3. Антуан Гризманн («Атлетико», Франция) - 414

4. Килиан Мбаппе («ПСЖ», Франция) - 347

5. Лионель Месси («Барселона», Аргентина) - 280

6. Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль», Миср)  - 188

7. Рафаэль Варан («Реал», Франция) - 121

8. Эден Азар («Челси», Англия) - 119

9. Кевин де Брюйне («Манчестер Сити», Бельгия) - 29

10. Гарри Кейн («Тоттенхэм», Англия) - 25

11. Н~Голо Канте («Челси», Франция) - 24

12. Неймар («ПСЖ», Бразилия) - 19

13. Луис Суарес («Барселона», Уругвай) - 17

14. Тибо Куртуа («Реал», Бельгия) -12

15. Поль Погба («Манчестер Юнайтед», Франция) - 9

16. Серхио Агуэро («Манчестер Сити», Аргентина) - 7

17-18. Гарет Бэйл («Реал», Уэльс) - 6

17-18. Карим Бензема («Реал», Франция) - 6

19-21. Роберто Фирмино («Ливерпуль», Бразилия) - 4

19-21. Иван Ракитич («Барселона», Хорватия) - 4

19-21. Серхио Рамос («Реал», Испания) - 4

22-24. Садио Мане («Ливерпуль», Сенегал) - 3

22-24. Эдинсон Кавани («ПСЖ», Уругвай) - 3

22-24. Марсело («Реал», Бразилия) - 3

25-27. Ян Облак («Атлетико», Словения) - 2

25-27. Марио Манжукич («Ювентус», Хорватия) - 2

25-27. Алиссон («Ливерпуль», Бразилия) - 2

28. Диего Годин («Атлетико», Уругвай) - 1

29-30. Уго Льорис («Тоттенхэм», Франция) - 0

29-30. Иско («Реал», Испания) – 0 

Манба: InterFutbol
Киритилди: 00:37, 10.12.2018. Ўқилди: 4044 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Барселона Рафинья 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.