Бугун 6 июль, 2025 йил, якшанба.

  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 05.07.2025 06:00
      • Палмейрас
      • 1:2
      • Челси
      • 05.07.2025 21:00
      • ПСЖ
      • 2:0
      • Бавария
      • 06.07.2025 01:00
      • Реал Мадрид
      • 3:2
      • Боруссия Д
  • Суперлига
      • 05.07.2025 20:00
      • Андижон
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 05.07.2025 20:00
      • Машъал
      • 0:1
      • ОКМК
      • 06.07.2025 20:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 06.07.2025 20:00
      • Динамо
      • -:-
      • Насаф
      • 07.07.2025 20:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Хоразм

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 14 28
3 Бунёдкор 15 27
4 Нефтчи 14 27
5 ОКМК 15 27
6 Навбаҳор 14 26
7 Пахтакор 14 23
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 14 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро
15-тур Андижон 0-1 Бунёдкор
15-тур Машъал 0-1 ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 15-тур

06/07 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
06/07 20:00 Динамо - Насаф
07/07 20:00 Нефтчи - Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ла Лига. 15-тур: «Эгиз» зарбаларга қаранг…

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Барселона» навбатдаги йирик ғалабани тантана қилди. Аниқроқ айтсак, «Каталония дербиси» тақдирини Лионель Месси ижросидаги қойилмақом «эгиз» жарима зарбалари, Усмон Дембеленинг нафис мўлжали ва Луис Суаресга хос кутилмаган қарор ҳал қилди. Оддий айтганда, жорий мавсум анча тетик кўринган «Эспаньол» мутлақо ожиз - 0:4. Етакчини таъқиб қилаётган

«Атлетико» эса ўз майдонида яна бир кашфиёт жамоа - «Алавес»ни 3:0 кўринишида «дўппослади». Шунингдек, «Реал» ҳам ғалаба нашидасини сурди. Фарқи шуки, «Қироллик клуби» аутсайсер - «Уэска» дарвозасини 1 мартагина нишонга олиш билан чекланди.

--- Кучли танқидлар бўронига учраган «Барселона» вакили - Усмон Дембеле охирги ўйинларда фойдали иш коэффициентини кескин оширди. Аниқроқ айтсак, «бебош» футболчи ўзи иштирок этган сўнгги 8та учрашувда 3та гол уриб, яна 5тасида бевосита иштирок этди: «Гол } пас» тизимида 8 очко.

--- 2та жарима зарбасини голга айлантирган Лионель Месси яна бир рекорд натижага эришди. У Примеронинг кетма-кет 13та мавсумидан буён 10тадан кўп гол урмоқда. Чемпионат тарихида ҳеч ким бундай барқарор самарадорлик кўрсатмаганди.

--- «Реал» футболчилари «Уэска»га қарши ўйиннинг биринчи бўлимида атиги 2та зарба йўллашди - бу клубнинг жорий мавсумдаги энг ёмон кўрсаткичи. Мадридликлар танаффусдан кейин яна 3 бора зарба беришди. Таққослаш учун, «Уэска» вакиллари «Реал» дарвозасини 11 марта «ўқ»қа тутишди.

--- «Реал» ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл Ла-лигада 10та ўйинга чўзилган голсиз сериясига нуқта қўйди. Уэльслик юлдуз Примерода охирги марта 1 сентябрь куни «Леганес» дарвозасини нишонга олганди.

 7 декабрь

ЛЕГАНЕС - ХЕТАФЕ - 1:1 (0:1)

Леганес. 11327 томошабин.

Голлар: Ньом (64) - Кабрера (39).

Четлатиш: Перес (90}3, Л.).

8 декабрь

АТЛЕТИКО - АЛАВЕС - 3:0 (1:0)

Мадрид. 55810 томошабин.

Голлар: Калинич (25), Гризманн (82), Родри Эрнандес (87).

Атлетико: Облак, Арьяс, Савич, Люка Эрнандес (Хименес, 36), Сауль, Корреа, Парти, Родри Эрнандес, Лемар (Монтеро, 64), Калинич (Витоло, 56), Гризманн.

Алавес: Пачеко, Агиррегабириа (Собрино, 81), Лагуардиа, Химо Наварро, Дуарте, Ману Гарсия, Пина, Вакасо (Бастон, 46), Ибаи Гомес (Бурги, 72), Кальери, Хони Родригес.

ВАЛЕНСИЯ - СЕВИЛЬЯ - 1:1 (0:0)

Валенсия. 40057 томошабин.

Голлар: Диакаби (90}3) - Сарабия (55).

Валенсия: Нето, Васс, Гарай, Габриэль (Диакаби, 63), Гайя, Солер, Парехо, Коклен, Гуэдеш (Черишев, 61), Санти Мина (Батшуайи, 69), Родриго.

Севилья: Вацлик, Меркадо, Кьер, Гомес, Промес, Сарабия, Банега, Васкес (Амаду, 77), Эскудеро, Андре Сильва, Бен-Йеддер (Муриэль, 85).

ВИЛЬЯРРЕАЛ - СЕЛЬТА - 2:3 (0:1)

Вильярреал. 15720 томошабин.

Голлар: Бакка (83, 87) - Мендес (44), Йокушлу (49), Макси Гомес (51).

ЭСПАНЬОЛ - БАРСЕЛОНА - 0:4 (0:3)

Барселона. 24037 томошабин.

Голлар: Месси (17, 65), Дембеле (26), Луис Суарес (45).

Барселона: тер Штеген, Нелсон Семеду, Пике, Лангле, Альба, Ракитич (Денис Суарес, 82), Бускетс, Видаль, Месси, Луис Суарес (Мунир, 79), Дембеле (Коутиньо, 68).

9 декабрь

ЭЙБАР - ЛЕВАНТЕ - 4:4 (1:2)

Эйбар. 5238 томошабин.

Голлар: Энрих (8), Эскаланте (57), Шарлес (61-пен., 65) - Моралес (9), Пьер (25), Тоньо (75), Майораль (90}1).

УЭСКА - РЕАЛ - 0:1 (0:1)

Уэска. 7341 томошабин.

Гол: Бэйл (8).

Реал: Куртуа, Рамос, Карвахаль, Одриосола, Варан, Модрич (Иско, 66), Льоренте, Васкес, Себальос (Вальверде, 58), Бэйл (Асенсио, 76), Бензема.

Реал Сосьедад -

Вальядолид - 1:2 (0:1)

Сан-Себастьян. 23620 томошабин.

Голлар: Ойарсабаль (63) - Вилья (16), Антоньито (54).

Бетис -

Райо Вальекано - 2:0 (0:0)

Севилья. 40218 томошабин.

Голлар: Ло Чельсо (59-пен.),

Сидней (76).

———————————————------------------------------

АТЛЕТИК - ЖИРОНА   ўйини   кеча   бўлиб   ўтди.

 

Эрнесто Вальверде («Барселона» бош мураббийи): - Бугун роса омадимиз келди. Негаки, таркибимизда Мессидек етук ижрочи бор. Унинг ўйинларидан шунчаки, роҳатланяпмиз. Бундай футболчи бошқа туғилмаса керак-ов... Лео иқтидорини тўлиқ тасвирлаш учун сўз бойлигим етмайди... Энг муҳими, у биз билан ва жарима зарбаларини қойиллатиб бажармоқда.

Диего Симеоне («Атлетико» бош мураббийи): - Биринчи бўлимда яхши ҳаракатланиб, кўплаб вазиятлар яратдик. «Алавес» эса қарши ҳужум ва стандарт вазиятлар вақти бир нечта имкониятга эга бўлди. Аслида ўйин аввалида бироз қийналдик, лекин Сауль ва Монтеро туфайли ярим ҳимоя чизиғи фаоллашиб, кетма-кет голлар урдик. Калинич тинимсиз ишламоқда. У «Милан»даги мураккаб даврдан кейин янги жамоасида ўз ўрнини топишга уринмоқда. Никола билан бафуржа гаплашиб олдим, лекин ҳеч кимга ҳеч қандай ваъда бермайман. Унинг охирги 2та ўйинда ўзини кўрсата олганидан бахтиёрман.

Лионель Месси («Барселона» ҳужумчиси): - Жарима зарбалари вақтида  маълум иримга амал қиламан. Зарба кўнгилдагидек чиқса, ҳаракатни такрорлайман. Бугунги ҳар икки уринишда барчасини тўғри бажардим. Тўғри, ҳар сафар гол уришнинг иложи йўқ. Жарима зарбалари воситасида «хет-трик» нишонлашни ҳеч ҳам ўйламаганман. «Дубл»дан хурсандман, албатта, лекин асосийси - жамоа ғалабаси. Жадвалда «Севилья» ва «Атлетико»дан юқорида турсак, бас.

 

1  БАРСЕЛОНА 15 9 4 2 41-19 31
2  СЕВИЛЬЯ 15 8 4 3 27-16 28
3  АТЛЕТИКО 15 7 7 1 21-10 28
4  РЕАЛ МАДРИД 15 8 2 5 23-19 26
5  АЛАВЕС 15 7 3 5 18-17 24
6  ЛЕВАНТЕ 15 6 4 5 27-25 22
7  БЕТИС 15 6 4 5 16-17 22
8  ХЕТАФЕ 15 5 6 4 16-12 21
9  ЖИРОНА 14 5 6 3 17-16 21
10  ЭСПАНЬОЛ 15 6 3 6 17-20 21
11  СЕЛЬТА 15 5 5 5 28-24 20
12  ВАЛЬЯДОЛИД 15 5 5 5 13-15 20
13  ЭЙБАР 15 5 4 6 19-23 19
14  РЕАЛ СОСЬЕДАД 15 5 4 6 18-18 19
15  ВАЛЕНСИЯ 15 3 9 3 12-12 18
16  ЛЕГАНЕС 15 4 5 6 15-19 17
17  ВИЛЬЯРРЕАЛ 15 3 5 7 15-19 14
18  АТЛЕТИК 14 1 8 5 14-23 11
19  РАЙО ВАЛЬЕКАНО 15 2 4 9 15-30 10
20  УЭСКА 15 1 4 10 12-30 7

 

Тўпурарлар 

Месси (Барселона) - 11та

Стуани (Жирона) - 11та

Яго Аспас (Сельта) - 10та...

 

16-ТУР

 

14 декабрь (жума)

01:00     Сельта - Леганес

15 декабрь (шанба)

17:00     Хетафе - Реал Сосьедад

20:15     Вальядолид - Атлетико

22:30     Реал - Райо Вальекано

00:45     Эйбар - Валенсия

16 декабрь (якшанба)

16:00     Севилья - Жирона

20:15     Эспаньол - Бетис

22:30     Уэска - Вильярреал

00:45     Леванте - Барселона

17 декабрь (душанба)

01:00     Алавес – Атлетик

Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:10, 10.12.2018. Ўқилди: 2960 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Бунёдкор Луис Качорри 8
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.