Бугун 8 июнь, 2026 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЎФАда "Ювентус" клуби ижрочи директори билан учрашув бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан юртимизда болалар футболини ривожлантириш, ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академиялари фаолиятини хориж тажрибасини ўрганган ҳолда мувофиқлаштириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, 15-16 декабрь кунлари ЎФА Халқаро алоқалар бошқармаси вакиллари Италиянинг Милан шаҳрига ташриф буюриб, "Интер" клуби ва академияси раҳбарияти билан учрашув ўтказгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Бугун 18 декабрь куни юртимизга ташриф буюрган "Ювентус" клуби брендни ривожлантириш бўйича ижрочи директори Каролина Киапперо ва "Ювентус" клуби футбол академияси бош мураббийи, Яқин Шарқ, Форс Кўрфази, Шимолий Африка ва Россия бўйича бош координатори Марко Дегортес билан Ўзбекистон футбол ассоциациясида учрашув ўтказилди.

Учрашув давомида Турин клуби мутасаддилари Ўзбекистонда "Ювентус" клуби академиясини очиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилишди. Шунингдек, болалар футболи мураббийлари учун "Ювентус" клуби мутахассислари иштирокида маҳорат дарсларини ўтказиш бўйича ҳам фикр алмашилди. Келгусида ҳамкорликда амалга ошириладиган чора-тадбирлар бўйича келишувга эришилди.

Шундан сўнг, "Ювентус" клуби вакиллари пойтахтимиздаги "Миллий" стадионга ташриф буюришди. У ерда ўзбек футболи тарихи музейи билан танишиб, стадионда яратилган шарт-шароитлар билан танишишди.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 15:15, 18.12.2018. Ўқилди: 3168 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик